Тармокли маркетинг (mlm)


БУ БИЗНЕС БОЙЛИККА ОЛИБ БОРУВЧИ ТЕЗ ЙЎЛ ЭМАС


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana18.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1584935
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
8 Asos

БУ БИЗНЕС БОЙЛИККА ОЛИБ БОРУВЧИ ТЕЗ ЙЎЛ ЭМАС,
ЛЕКИН ИШОНЧЛИ (АНИҚ) ЙЎЛ. 
9.Дўстларингиздан бу бизнесга киришни ўтиниб сўраманг, илтимос 
қилманг ва улардан кечирим сўраманг, чунки сиз уларга бойиш имконияти 
беряпсиз. Шунинг учун уялмасдан ва ишонч билан таклиф қилинг. Улар учун 
фойдали иш қилаѐтганингизни кўрсатинг. 
10. Рўйхатингизда исми ѐзилган бўлсада, сиз яхши билмаган ва яқин 
муносабатда бўлмаган кишиларингизни таклиф қилманг. Улар билан яхши 
муносабатда бўлиш учун аввал суҳбат қуринг. Суҳбат пайтида ишга таклиф 
қилманг, улар ҳақида кўпроқ маълумот тўпланг. Фақат шундан кейин, 
муносиб вақт топиб ишга таклиф қилинг. (ICE BREAK) яъни (Муз эритиш). 
11. Ҳеч қачон лидерингизнинг маслаҳатини олмасдан одамларни таклиф 
қилманг ва уларни бизнес билан таништирманг. Таклиф қилинаѐтганлар 
рўйхатингиздаги тартибга кўра чақирилиши керак. 
12. Ёдингизда бўлсин, иш билан танишиш учрашуви (презентация) учун
вақт ва жой белгилаб олишингиз керак. Шунинг учун таклиф қилишдан 


15 LNS 
олдин режа ва фаолиятларингизни лидерингиз билан келишиб олинг. 
Қилинадиган фаолиятларнинг режаси бир кун олдин тайѐрланиши керак.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
5- АСОС: ПРЕЗЕНТАЦИЯ
Презентацияни фақат каталоги бор кишилар ўтказиши мумкин. Акс ҳолда 
ҳеч қандай фойдаси бўлмайди. Етарсиз маълумоттаклиф қилинган кишига
зарар келтириши мумкин. 
Презентация вақтида қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак: 
ПРЕЗЕНТАЦИЯ ЖОЙИ: 
1. Презентация жойи тоза ва тартибли бўлиши керак. Ташқаридан ҳар 
хил овозлар, мусиқа ва шовқин эшитилмаслиги учун эшикни ѐпинг. 
Инсонларнинг у ѐқ - бу ѐққа юришлари тўхтатилиши керак, чунки 
презентациядаги кишиларнинг фикрлари бўлинмаслиги керак. 
2. Жой ҳарорати ортиқча иссиқ ѐки совуқ бўлмаслиги керак. Бегона 
ҳидлар ҳам хаѐлни бузади.
3. Суҳбат қатнашувчилари албатта расмий кийимда бўлишлари 
керак(кўйлак, шим, галстук). Спорт кийими,пижама ва жиддий бўлмаган 
кийимларни кийманг. 
4. Энг яхшиси - ишга таклиф қилган кишининг уйида презентацияни 
ўтказиш, чунки уй эгаси меҳмонлардан кўра кўпроқ устунликларга эга. 
Бировнинг уйида ҳеч ким рухсатсиз мажлисни тарк этмайди,телефонда 
гапирмайди ва умуман суҳбатга халақит берувчи ва кераксиз ишларни 
қилмайди. Уйингизда презентация ўтказиш билан ишнинг катта 
харажатларга муҳтож эмаслигини ва 1-2 соатлик суҳбат учун жойи бўлган 
ҳар инсоннинг бемалол бу бизнес билан шуғулланишини кўрсатасиз. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling