«тасдиылайман»


Download 276 Kb.
bet14/18
Sana17.06.2023
Hajmi276 Kb.
#1541278
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
KURS ISHI CHQBT

Таянч иборалар:
Оммавий-мудофаа ишлари, ҳарбий-техник тайёргарлик, спортнинг ҳарбий техник турлари, мудофаа-спорт соғломлаштириш оромгохлари, оммавий-мудофаа ишлари ойлиги, моддий техник база, тадбирларни мафкуравий-сиёсий мазмуни, ҳарбий-техник ва жисмоний тайёргарлик, мусобақа дастури, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти.


Назорат учун саволлар:
1. Оммавий-мудофаа ишларининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
2. Ўқув юртларида ташкил этиладиган оммавий мудофаа ишларининг шакл ва услублари.
3. Оммавий-мудофаа ишлари ҳарбий ўтказиладиган хафталик ва ойликларнинг мазмун ва мохиятини ёритиб беринг.
4. Оммавий-мудофаа ишларида ҳарбий техник тўгаракларининг аҳамияти.
5. Оммавий-мудофаа ишларини ташкиллаш ва ўтказишда ЧҚБТ рахбарининг вазифалари нималардан иборат?
6. ЧҚБТ фанининг якунланишига бағишланган спорт байрами қандай амалга оширилади?
7. Ҳарбий-спорт мусобақаси дастурининг мазмунини сўзлаб беринг.
8. Ҳарбий-спорт мусобақасига тайёргарлик босқичлари.
9. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ва оммавий-мудофаа ишларида «Ватанпарвар» ташкилотининг роли.
10. Ёшларни Ватан химоясига тайёрлашда оммавий-мудофаа ишларининг аҳамиятини сўзлаб беринг.
МАВЗУ: 4 «Ўрта таълим ўқув юртлари ва мудофаа-спорт соғломлаштириш оромгоҳларида ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишларини режалаштириш»


Режа:
1. Ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишларини режалаштиришга қўйилган асосий талаблар.
2. Ўқув юртининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси ва педагогик жамоасининг ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишлари режаларини амалга оширишдаги вазифалари.


4.1. Ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишларини режалаштиришга қўйилган асосий талаблар.
Олдин ўтилган мавзуларда таъкидлаб ўтганимиздек, ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси умумий тарбиянинг таркибий бир қисми бўлиб, у ўрта махсус билим юртларида маълум бир тизимлар асосида олиб борилади.
Бу тизимнинг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан: Ёшларни Ватан ҳимоясига маънавий-рухий, умумтаълим, сиёсий жихатдан тайёрлаш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга имкон берувчи фанлар асосларини ўрганиш;
Иккинчидан: -Ўзбекистон қонунларида кўрсатиб ўтилган чақирувгача ёшлар тайёргарлиги;
Учинчидан: мактабда ҳарбий-амалий хусусиятга эга бўлган кўникма ва малакаларни ўзлаштириш бўйича синфдан ташқари махсус ишлар;
Тўртинчидан: ўрта махсус билим юртлари, «Ватанпарвар» ва ёшлар ташкилотлари кучи билан ёшлар марказлари клублари ва МССОда ташкил этиладиган ўкувчи ёшларни мактабдан ташқари ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси;
Бешинчидан: ўрта махсус билим юртларига ўкувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялашга жамоатчилик, оила, “Ватанпарвар”, ёшлар иттифоқи ва бошқа спорт ташкилотлари томонидан ёрдам.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизими таркибий қисмлари бир-бирлари билан ўзаро узвий боғлангандир.
Шундай экан, ҳарбий-ватанпарварлик тизими -бу турли тадбирларнинг мажмуи, уларни ташкиллашнинг шакл ва услублари, мазмуни, шунингдек, ёшларни Она-Ватанни химоялаш каби, ўзларининг мукаддас бурчларини бажаришга тайёрлашда ёшларга билим бериш ва уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш демакдир.
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси системасининг самарадорлиги, умумий педагогик ва улар билан боғланган бу тарбиянинг ўзига хос тамойилларини тартибли равишда амалга оширилишига боғлиқ. “Тамойил” деганда, биз, ўқув-тарбиявий жараён асосида ётган ва уларни шакл, услуб, мазмун ва ташкил этилишини қамраб олган таянч қоидаларни тушунамиз.
Шундай қилиб, ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-мудофаа ишларини режалаштиришда, тажрибалар ва илмий тадқиқотлар кўрсатаётганидек, тарбиянинг умумий, умумпедагогик ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг ўзига хос тамойилларига таяниш лозим.
Биз умумий тамойилларга бошқариш ва координациялаш, турғунлик ва ўсиш, жадаллаштириш ва оммалаштириш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси жараёнини моделлаштиришни киритамиз.
Умумпедагогик тамойиллар орасида харбий-ватанпарварлик тарбияси мажмуини муваффақиятли тузиш учун қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мухимдир: таълим бериш ва тарбиялаш, ўқув ва ўқишдан ташқари ишларни ўзаро алоқадорлигини, ўкув-тарбия жараёнларини, объект ва субъектларини бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги, уларни бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва бошкалар.
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини самарадорлиги тарбиянинг умумий тамойилларини амалга ошириш билан ҳам таъминланади.
Улар қуйидагилардан иборат:
- мақсадга йўналишлиги ва босқичма-босқичлиги, хар томонлама ёндашиш, ёш ва шахсий хусусиятларини хисобга олиш, жамоа орқали тарбия, ўқувчи шахсини хурмат қилиш билан талаб қилишни бирга олиб бориш, болаларни тарбиялашда ўқув юртининг, оила ва жамоатчиликни ўзаро алоқалари ва бошқалар;
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ўзига хос тамойилларига қуйидагилар киради:
-ўқувчиларнинг Ватан химоясига тайёргарликлари ва интилишларини шакллантиришга хар томонлама ёндошиш;
-ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг умумийлиги ва узлуксизлиги;
-ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг манфаатлари учун тарбияни турли фойдали- жамоатчилик фаолият турлари билан бирга олиб бориш;
-Ўзбекистон Қуролли Кучлари фахрийлари ва жангчилари билан хар томонлама алоқалар ўрнатиш;
-ўқувчиларни, тузилиши ва мохияти жихатдан ҳарбий хизмат хусусиятларини ўз ичига олган фаолият турларига жалб қилишдир.
Шундай экан, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизими, бир қатор хусусиятларга эга эканлигини инобатга олиб, уни режалаштиришда, режалаштиришни нафақат яхлитлигини, балки уни турғунлигини ҳам таъминловчи талабларни хисобга олиш керак.
Фуқаро тарбиясида, фақат педагогик жараён назарияси эмас, балки унинг амалиёти ҳам мураккаб муаммолардан хисобланади. Бу йўналишда аниқ натижаларга эришиш учун, педагогик жамоалар ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тадбирларини режалаштиришга қунт билан ва жиддий тарзда ёндашишлари керак.
Перспектив, йиллик ва ойлик режалаштиришни амалга ошираётган ўрта таълим ўкув юртларининг тажрибаси диққатга сазовордир.




Download 276 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling