«тасдиылайман»
Download 276 Kb.
|
KURS ISHI CHQBT
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Ўрта таълим ўқув юртларида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мақсади, мазмуни ва вазифалари.
Мавзу Yoshlarni harbiy vatanparvarlik ruhida tarbiyalashni tashkil etish bo’yicha mansabdor shaxslarning ish tizimi Режа: 1. Ўрта таълим ўқув юртларида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мақсади, мазмуни ва вазифалари. 2. Ватан химоячисига қўйилган умумий ва махсус талаблар. 3. Ҳарбий- ватанпарварлик тарбиясининг тамойиллари, шакл ва услублари. 4. Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига раҳбарлик. 2.1. Ўрта таълим ўқув юртларида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мақсади, мазмуни ва вазифалари. Ўрта таълим ўқув юртларида таьлим ва тарбия олаётган ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси -Ўзбекистон Республикаси Президенти ва хукумати, таьлим бошқармаларининг муҳим фаолиятларидан бири бўлиб хисобланади. Ёшларга уларнинг болалик йилларидан бошлаб, Ўзбекистон халқининг бой анъаналари ва миллий қадриятлари, халқимизнинг буюк ўтмиши хақидаги билимларни, шунингдек, ўз Она-Ватани Ўзбекистоннинг садоқатли ҳимоячилари бўлишини онгли равишда ҳис қилишларини сингдириб бориш керак. Ҳозирги вақтда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мазмуни ва жараёни, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ислоҳатларга боғлиқ бўлган бир қатор омиллар билан бойитилиши лозим. Бу омиллар қуйидагилардир: мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳатлар жараёнидаги инсон, яъни шахс ролининг ўсиши; унинг мамлакат мудофаасидаги аҳамияти; ҳарбий хизматни ташкиллашдаги туб ўзгаришлар; замонавий қуролли курашларнинг шакл ва усулларини такомиллашуви ва бошқалардир. Ёшларни Ватан химоясига тайёрлаш ишларининг тубдан ўзгариши ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мазмуни, шунингдек, ташкилий-услубий жихатлардан тўлиқ фойдаланишни тақозо этади. Бунинг учун, тарбиявий тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, анъанавий тарбия шаклларини танлаш ва мустахкамлаш, хозирги шароитда ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси вазифаларини тўла амалга ошира оладиган янги шакл ва услубларни излаш ва уларни хаётга тадбиқ этиш лозим. Бунда асосий эьтиборни ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг шакл ва услубларини ташкилий жихатдан таъсирчанлигига ва уларни Ватан ҳимоячиси шахсини ривожлантиришга йўналтирилганлигига қаратиш зарур. Ватан ҳимоясига шайлик, ўқувчилар шахсини хар томонлама ривожлантириш, улар томонидан жамият маданияти бойликларини ўзлаштиришнинг натижаларидан келиб чиқади. Ҳозирги шароитда ҳарбий фаолиятни мураккаблашиб бориши, бугунги кун жангчисига қўйилаётган талабларнинг ўсиши, ўқувчи ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига янгича назар билан қараш ва ёндошишни тақозо этаётир. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясидаги қадриятлар ва сифатларни шакллантиришда асосий етакчи роль -таьлимга, яъни ўқитишга тегишлидир. Лекин, бу инкор этилмайдиган назарий хулоса, фан асосларини ўқитаётган ўқитувчиларнинг услубий материаллари ва амалий ишларида тўла амалга оширилмаяпди. Умумтаьлим фанлари ўқитувчиларининг аксарият қисми ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси вазифаларига юзаки ёндошадилар ва кўп холларда ўзлари ўқитаётган фанларнинг бу вазифаларни ечишдаги имкониятларини тасаввур ҳам қилмайдилар. Ватан химоячиларини тарбиялаш ишларига педагогик жамоалари томонидан ЧҚБТ рахбари, «Ватанпарвар» ташкилоти, Мудофаа ишлари бўлимлари ва ёшлар ташкилотларининг тор доирадаги фаолиятлари деб қаралади. Лекин шу нарса аниқки, агар ўқувчиларнинг мухим хаёт фаолиятларининг бири -ўқув фаолияти тинчликни сақлаш, мамлакат мудофаасини мустахкамлаш ва унинг химоясига шай бўлиш каби юксак ғоялар билан бойитилмаса, у холда уларни вақтинчалик тадбирлар воситасида ўрнини тўлдириш самарасиз бўлиб чиқиши мумкин. Бугунги кунда кенг фикрловчи, чуқур эътиқодли инсонларгина ватанпарвар фуқаро бўлиши мумкин. Бўлажак ватан ҳимоячисини тарбиялаш, энг аввало ватанпаварлик туйғусидаги интилишлар билан тўлдирилган ёшлар турмуш тарзини ташкиллаш демакдир. Бунга эса тарбия муассасаларининг ўзаро ҳамкорликдаги харакатлари билан эришиш мумкин. Турли жамият институтлари, бир йўналишда харакат қилиб, бир-бирларини такрорламасликлари керак. Оилада болага сингдириладиган дастлабки ватанпарварлик тушунчалари ва туйғулари, ўқув юртларида фан асосларини ўрганиш жараёнида, уларнинг илмий англаш даражасига кўтарилади. Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини энг асосий босқичи ҳисобланган армия сафидаги ҳарбий хизмат вақтида шаклланган шахс сифатлари Ватанни ҳимоя қилишга шайлик сифатида таҳлил қилинади. Download 276 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling