«тасдиылайман»
Ўқув юрти директорининг вазифалари қуйидагилардан иборатдир
Download 276 Kb.
|
KURS ISHI CHQBT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг вазифалари
Ўқув юрти директорининг вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
-ўқув юртида ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишларига умумий рахбарлик қилиш, кадрларни танлаш, уларни ўз жойига қўйиш ва тарбиялаш; -ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишлари ҳолатини тахлил қилиш, уни режалаштириш ва жамоат ўқув юртидан ташқари ташкилотлар билан мувофиқлаштириш; -ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси фаолияти, ўқитувчиларнинг педагогик махоратларини ошириш ҳарбий ташаббуслар билан чиқиш ва уларни амалга ошириш; -ўқув юрти миқёсида ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишларини назорат қилиш ва хисоботни юргизиш; -ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкиллаш учун зарур бўлган моддий, ижтимоий ва ахлоқий-рухий шароитларни яратиш; -ўқув юртидаги ёшлар тараққиётига амалий ёрдам кўрсатиш. Булардан ташқари ўқув юрти директори ҳарбий- ватанпарварлик тарбияси бўйича педагогик кенгашнинг раиси бўлиб ҳам ҳисобланади. Директорнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг вазифалари: -ўқув фанларининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича вазифаларни ечиш имкониятларини аниқлайди ва уларни ўқув тарбия жараёнида амалга оширади; -ўқувчиларни Ватан химоясига тайёрлаш бўйича дарс ва дарсдан ташқари амалга ошириладиган ишлар бирлигини ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди; -ўқув тарбия жараёнини ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида олиб борилиши хақида ғамхўрлик қилади ва бу борада амалий ва назарий конференциялар, семинарлар, педагогик жамоа йиғилишларини ўтказади, шунингдек, ўқитувчиларга услубий ёрдам беради; -дарсдан ва мактабдан ташқари вақтдаги ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишларига рахбарлик қилади; -ёшлар ташкилотларига оммавий-мудофаа ишларини ташкиллаш ва ўтказишга услубий ёрдам беради; -«Шунқорлар» ва «Темурбеклар» ҳарбий-спорт ўйинларини ўтказиш бўйича маслахатчилар кенгашига рахбарлик қилади; синф рахбарлари томонидан режалаштириладиган ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишларини назорат ва тахлил қилади, уларни аниқ бир мақсадга йўналтирилганлигини таъминлайди; -синф рахбари ва фан ўқитувчиларига ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишлари бўйича услубий ёрдамлар беради; -ўқув юртини бошқа ташкилотлар ва муассасалар билан ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича бўлган алоқа ва ўзаро ҳамкорликларини мувофиқлаштиради. Download 276 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling