«тасдиылайман»


Download 276 Kb.
bet9/18
Sana17.06.2023
Hajmi276 Kb.
#1541278
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
KURS ISHI CHQBT

Назорат учун саволлар:
1. Ўқув юртларида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкиллаш ва ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар;
2. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг асосий тамойилларини санаб ўтинг.
3. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига тарихий ёндошиш тамойилини мазмунини ёритиб беринг.
4. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг илмий асосланганлиги тамойили деганда нимани тушунасиз?
5. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини ташкиллашнинг асосий шакл ва услубларини санаб беринг.
6. «Рағбатлантириш» услуби мазмунини ёритиб беринг.
7. «Ўрнак» услуби деганда нимани тушунасиз?
8. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига кимлар рахбарлик қилади?
9. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясидаги ЧҚБТ рахбарининг мажбуриятлари нималардан иборат?
10. Ватанпарварлик тарбияси бўйича Концепсия босқичлари хақида сўзлаб беринг.
Мавзу: 3 Ўрта таълим ўқув юртларида ва мудофаа-спорт соғломлаштириш оромгоҳларида оммавий- мудофаа ишларини ташкиллаш ва ўтказиш услубиёти.
Режа:
1. Оммавий–мудофаа ишларининг вазифаси, мақсад ва йуналишлари. Ҳарбий таьлим раҳбарининг ҳарбий иш асослари бўйича тўгаракларни ташкиллашдаги ўрни ва вазифалари.
2. Оммавий-мудофаа ишларининг шакл ва услублари. Оммавий-мудофаа ишлари ойлиги ва хафталигини ташкиллаш ва ўтказиш.
3. Оммавий-мудофаа ишлари бўйича ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкиллаш ва ўтказиш.
4. Мудофаа-спорт соғломлаштириш оромгоҳларида ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тадбирларининг мазмун ва йўналишлари.


3.1. Оммавий–мудофаа ишларининг вазифаси, мақсад ва йўналишлари. Ҳарбий таьлим раҳбарининг ҳарбий иш асослари бўйича тўгаракларни ташкиллашдаги ўрни ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 18-декабрдаги 348-сонли “Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори тасдиқланган. Мазкур қарорнинг иловасига биноан, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилган. Шунингдек, 2018 йил 12-декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик рухида тарбиялаш, уларни Она Ватан ҳимоясига тайёрлаш, ёшлар умумий тарбиясининг ажралмас бир таркибий қисмидир.
Бу муҳим вазифани амалга оширишда ўрта таълим ўқув юртлари мухим ўрин эгаллайди, чунки ўсиб бораётган ёш авлоднинг мафкуравий эьтиқоди, дунё қарашлари айнан шу билим юртларида шаклланади.
Ўрта таълим ўқув юртларида ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ўқишнинг бутун бир даври давомида амалга оширилади. Ёшларни Она Ватан химоясига тайёрлашда оммавий-мудофаа ишларининг ўрни ҳам сезиларлидир.


Download 276 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling