«тасдиылайман»
Синф раҳбарининг вазифалари
Download 276 Kb.
|
KURS ISHI CHQBT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан ўқитувчиларининг вазифалари
- Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик рахбарининг вазифалари
- Таянч иборалар
Синф раҳбарининг вазифалари:
-синф жамоасининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича фаолиятига рахбарлик қилади; -ушбу синф билан ишлайдиган ўқитувчилар ишларини режалаштиради ва уларни мувофиқлаштиради; -ўқувчиларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларининг шаклланишини доимий равишда кузатиб боради; -ҳарбий- ватанпарварлик тарбияси жараёнига тузатишлар киритади ва бу жараёнга ота-оналар ва мутасадди ташкилотлар вакилларини жалб қилади. Фан ўқитувчиларининг вазифалари: -ўқув тарбия жараёнининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида бўлишини, ўз фани воситалари ёрдамида бўлажак Ватан химоячиси шахсини шаклланишини таъминлайдилар; -дарснинг тарбиявий мақсадлари таркибига доимий равишда ҳарбий-ватанпарварлик жиҳатларини киритадилар, ўқув мақсадига мувофиқ материал танлайдилар ва уни фаол услублар билан баён қиладилар; -ўқув юртининг ёшлар ташкилотларига педагогик ёрдам кўрсатадилар; -«Ватанпарвар», ёшлар ташкилотларининг бирламчи жамиятларига рахбарлик қиладилар; тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлардан ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси учун фойдаланадилар. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик рахбарининг вазифалари: -ўқув юрти директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан биргаликда ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирларни режалаштиради, ёшларни Ватан химоясига тайёрлашларида синф рахбарлари ва фан ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатади; -ўқув соатлари вақтида ЧҚБТ бўйича ва дарсдан ташқари вақтларда факультатив машғулотлар ўтказади; -ўқув юрти маъмурияти ёрдамида ЧҚБТ моддий базасини ривожлантиради ва такомиллаштиради; -ЧҚБТ фанини бошқа фанлар билан фанлараро боғлиқлигини таъминлайди; -ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича фаоллар кенгашини тайёрлашга рахбарлик қилади; -ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича педагогик кенгашга ва ёшлар ташкилотларига «Шунқорлар» ва «Темурбеклар» ҳарбий-спорт ўйинларини ташкиллаш ва ўтказишда услубий ёрдам кўрсатади; -ҳарбий-техник тўгаракларини ташкиллайди ва улар ишига рахбарлик қилади; -ўқув юртида оммавий-мудофаа ишлари бўйича тадбирларга рахбарлик қилади ва бу ишларга масъул шахслар, ташкилотлар, ўқитувчилар, захирадаги фахрийлар ва ота-оналарни жалб қилади; -юқори синф ўқувчилари билан оммавий-мудофаа тўгаракларида шахсан машғулотлар ўтказади; -«Ватанпарвар», ёшлар иттифоқи сингари ташкилотларнинг бирламчи жамиятларига услубий ёрдам беради; -ҳарбий қисмлар ва хомий ташкилотлар билан ўқув юрти ўртасидаги алоқаларни таъминлайди; -ўқувчиларда ҳарбий хизматга, ҳарбий касбларга бўлган қизиқишни рағбатлантиради ва ҳарбий касбларга йўналтириш ишларини олиб боради; -ҳарбий қисмлар, хомий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ёрдамидан ЧҚБТ фани, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси самарадорлигини оширишда, ўқув-моддий базасини такомиллаштиришда фойдаланади. Таянч иборалар: Ватан химоясига шайлик, ватанпарварлик туйғуси, умумий ва махсус талаблар, ахлоқий-сиёсий тайёргарлик, ҳарбий-техник тайёргарлик, ҳарбий фаолият, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тамойиллари, ҳарбий- ватанпарварлик тарбиясининг шакл ва услублари, рағбатлантириш услуби. Download 276 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling