Тасдиқлайман” Бухоро электр билан таъминлаш


Иш жойидаги йўл -йўриқлар


Download 331.39 Kb.
bet32/47
Sana17.06.2023
Hajmi331.39 Kb.
#1536005
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47
Bog'liq
Янги саволлар, билетлар АБ,ПЭ учун

Иш жойидаги йўл -йўриқлар
Умумий қоидалар. Кириш йўл–йўриғидан ўтган барча ишловчилар иш жойидаги йўл-йўриқлардан ўтишлари керак. Бу йўл-йўриқларнинг мақсади – ҳар бир ишчига тўғри ва хавфсиз ишлаш усуллари ва иш услубини ўргатишдан иборатдир.
Йўл-йўриқлар жараёнида ходимни ускуналар, механизмлар, мосламалар, уларнинг тавсифи ва тузилиш хусусиятлари, хавфсиз ишлаш услублари ва иш усуллари, иш жойини ишлашга тайёрлаш тартиби билан таништиришдан иборатдир.
Иш жойида ходимни йўл-йўриқдан ўтказиш бевосита унинг ихтиёрига юборилган ўрта бўғин раҳбарлари, станцияларда эса станция бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади.
Иш жойидаги йўл-йўриқлар корхоналарда цех бошлиқлари, юқори ва биринчи класс станцияларида бошлиқ ўринбосарлари томонидан ишлаб чиқилган, корхоналар ва станциялар касаба уюшма қўмиталари билан келишилиб, бош муҳандислар томонидан тасдиқланган конспектлар асосида ўтказилади. Станцияларда конспектлар станция бошлиқлари томонидан ишлаб чиқилади ва “МТУ” УК станциялар билан ишлаш бўлимининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва улар билан ходимларни таништириш ҳамда иш жойларини таъминлаш цех бошлиқлари ва станция бошлиқлари зиммасига юклатилади. Иш жойларидаги йўл-йўриқларни расмийлаштириш журналларини (журнал шакли 3-Иловада келтирилган) цех бошлиқлари, станцияларда эса станция бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари юритиши ва корхона архивида 3 йил мобайнида сақланади.
Иш жойларидаги йўл-йўриқларнинг турлари
Бирламчи йўл-йўриқ
Бирламчи йўл-йўриқ амалий тажриба орттириш билан бевосита иш жойида ишга кираётганларга, бошқа ишга ёки ўзга хусусиятли иш участкасига ўтказилганда, мазкур корхонага ишлашга юборилган бошқа корхоналарнинг ходимлари, ўқишга ёки амалиётни ўташга келган ўқувчилар ва талабаларга уларни мустақил ишлашга қўйилгунга қадар амалга оширилади.
Бирламчи йўл-йўриқнинг мақсади - ишлаб чиқаришнинг аниқ ҳолати ва муайян иш жойида хавфсиз ишлаш усуллари билан таништиришдан иборатдир. Корхонанинг асосий худудидан анча олисда бўлган ишлаб чиқариш участкасига ишга кираётганлар билан, корхонанинг асосий худудида шунга ўхшаш иш жойида бирламчи йўл-йўриқ ўтказишга рухсат этилади.
Қурилмалар ва ускуналарнинг таъмирлаш, созлаш, синаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби хавфи юқори бўлган ишлар билан фаолияти боғлиқ бўлмаган шахслар бирламчи йўл-йўриқдан ўтмасликлари ҳам мумкин.
Бирламчи йўл-йўриқдан озод қилинган касблар, лавозимлар рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади. Бундай рўйхат корхонанинг тегишли ҳужжатлари ( Низом, стандарт ёки корхона буйруғи) га киритилган бўлиши керак.
Ўтказилган бирламчи йўл-йўриқ, йўл-йўриқни қайд этиш журналига расмийлаштирилади. Бирламчи йўл-йўриқ ҳар бир ишга кирувчи билан алоҳида ўтказилади, корхонада аввалгиларга ўхшаш янги участка очилганда эса 25 кишидан кўп бўлмаган ходимлар гуруҳи билан ўтказилади.

Download 331.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling