«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Майлисой станцияси.
Якатут станцияси. Станцияда поездлар харакати хавфсизлигини, вагонлар парки ва юк бутлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан станцияда юк қабул қилиб топширувчилар томонидан юк ортиш учун берилган вагонлар техник кўрикга тақдим қилинган ва ВУ-14 шаклдаги вагонларни техник кўрикга тақдим қилиш китобига қайд этилган. Аммо айрим холларда вагонлар юк ортилишга берилгандан сўнг ВУ-14 шаклдаги китобга ёзилганлиги аниқланди. Масалан: ГУ-34 шаклдаги юкларни жўнатишга қабул қилиш китобида 62863535, 62514047 рақамли вагонлар юки олтингуртни ортиш учун “Сулпро” МЧЖ корхонасига 21.07.2022 йил куни соат 05-00 да юк ортишга учун берилиб, 31.07.2022 йил куни соат 20-00да юк ортиш оперatsiяси тугатилган. ВУ-14 китобига вагонлар 31.07.2022 йил куни соат 16-00 да техник курикдан ўтказилган.
Бу эса станция рахбарияти ва маъсул ходимлар томонидан хавфли юк ортиш қоидалари ва ўзларига юклатилган вазифалари тўлиқ бажармаганлиги аниқланди. Майлисой станцияси. Станцияда мижозлар юк ортиш оперatsiяси тугатилгандан сўнг вагонлари ўз манзилига вақтида жўнатилмаганлиги аниқланди. Масалан: “Маржон туз савдо” МЧЖ корхонасининг режа ва талабномасига ГУ-34 шаклдаги юкларни жўнатишга қабул қилиш китобида 23845308 рақамли вагони юки техник туз ортиш учун 29.07.2022 йил куни соат 18-00 да берилиб, 30.07.2022 йил куни соат 01-10да юк ортиш оперatsiяси тугатилган. Юқоридаги кўрсатилган вагон 09.08.2022 йил куни соат 17-40 да 4402 индекс (7323-01-7322) сонли поезд таркибида жўнатилган. “ZIYO NUR TUZ” МЧЖ корхонасининг режа ва талабномасига ГУ-34 шаклдаги юкларни жўнатишга қабул қилиш китобида 24624371 рақамли вагони юки техник туз ортиш учун 05.08.2022 йил куни соат 17-40 да берилиб, 05.08.2022 йил куни соат 23-40 да юк ортиш оперatsiяси тугатилган. Юқоридаги кўрсатилган вагон 09.08.2022 йил куни соат 17-40 да 4402 индекс (7323-01-7322) сонли поезд таркибида жўнатилган. Бу каби холат бўйича станция бошлиғи томонида керакли бўлим ва бошқармаларга тезкор хабарлар берилган. Станцияни текширув жараёнида станция бошлиғи иш жойида эмаслиги анқланиб, юк хўжалиги ишчиларига бошқарув раиси томонидан тасдиқлаб берилган ўқув машғулотлар ўтилиши ва унинг ёзган конспектлари йўқлиги маълум бўлди. Корхона ва ташкилотлар номидан хужжатларни расмийлаштириш учун берилган доимий ишончномалар текширилганда, 23.06.2022 йил. 01 сонли ишончнома “ZIYO NUR TUZ” МЧЖ томонидан берилган ишончномалар, юк кассирлари томонидан Юк ташиш қоидаларининг 1 қисм, 4 бўлим, 6 банди қоидалари талабларини бузилган холда қабул қилганлиги аниқланди ва бу каби холатлар бир нечта корхона ва мижозлардан олинган ишончномарида такрорланган. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling