«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet39/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Учқудуқ-1 станцияси. Станциянинг юк қабул қилиб топширувчисига хонасида 016087 сонли юк хужжатида 11 та вагонлар ва 016086 юк хужжатида 18 вагонлар юки руда дрог метал Учқудуқ-1 - Тинчлик йўналиши бўйича ортилган вагонларни хужжатини текширилганда юк хужжатининг 1 графасида юк жўнатувчи томонида қайси юк техник шартлари асосида ёки МТУ бўйича белги қўйилмаган.
Юк туширишга келган вагонларнинг вагон варақалари текширилганда 2022 йилнинг июль келган вагонларни юк тушириш оперatsiялари ёзилмаганлиги аниқланди.
Станцияда поездлар харакати хавфсизлигини, вагонлар парки ва юк бутлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган. Юк ортиш учун берилган вагонлар техник кўрикга тақдим қилинган ва ВУ-14 шаклдаги вагонларни техник кўрикга тақдим қилиш китобига қайд этилган. Айрим холларда вагонлар юк ортилишга берилгандан сўнг ВУ-14 шаклдаги китобга ёзилганлиги аниқланди. Масалан: ГУ-34 шаклдаги юкларни жўнатишга қабул қилиш китобида 65719875, 63252860 рақамли вагонлар юки олтингугуртни ортиш учун “Навоий уран” ДК корхонасига 14.07.2022 йил куни соат 14-00 да юк ортишга учун берилиб, 15.07.2022 йил куни соат 08-00да юк ортиш оперatsiяси тугатилган. ВУ-14 китобига вагонлар 14.07.2022 йил куни соат 18-00 да техник кўрикдан ўтказилган.
Конимех станцияси. 2022йил март ойи учун юк жўнатувчи “PARADISE GARDEN” МЧЖ томонидан юк юклаб жўнатиш учун 2022 йил 31 декабргача “ВИНО” юки юклаш учун ижара олинган 77324762, 77330017 рақамли вагонларда Қирғизистон темир йўлининг Аламедин станциясига юк жўнатиш учун ва йўл давомида юкни вагон кузатувчисиз ва юкни сифати, муддатида етиб бориши учун темир йўл иштроқисиз юк жўнатучи ва юк олувчиларни ўзлари жавобгарлиги тўғрисида қўшни темир йўллар билан МО-6С/74 келишилган.
2022 йил март ойида Қирғизистон Республикасига вино махсулотларини ортиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” инвентар паркига тегишли бўлган икки дона цистернани ижарада фойдаланиш учун олиб, станция бошлиғи томонидан қўшимча режа расмийлаштирмасдан, яъни рухсатсиз вагонларни ортиб экспорт йўналишида жўнатилган. Натижада қўшимча ишлар ва хизматларинг тасдиқланган рўйхати, шартномавий (эркин) тарифларнинг умумлаштирилган "ягона тариф қиймати"нинг 1.1. банди бўйича “Мижознинг аризасига биноан МДҲ, Грузия, Латвия, Литва, Эстония ва учинчи давлатлар темир йўллари маъмуриятлари билан алоҳида шартларда экспорт ва импорт юкларни ташишни мувофиқлаштириш” бўйича хар бир вагон учун 242569 сўм х 2 вагон = 485 138 сўм.ва 3.2. банди “Мижоз аризасига биноан халқаро ва махаллий йўналишда шахсий ва ижарага олинган вагонларни юклаш учун қўшимча режани ажратиш” бўйича хар бир вагон учун 142 014 сўм х 2 вагон = 284028 сўм пуллар ундиримаган.
77324762, 77330017 сонли ижарада фойдаланиш учун олинган вагонлар бўш ҳолатда бириктирилган Канимех станциясига 2022 йил 23-март куни етиб келади ва станциянинг йўлларда 2022 йил 25 март, яъни вагонларни ижарадан топширганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштирилгунга қадар сақланади. Натижада станция йўлларида вагонларни ушлаб турилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси темир йўл уставаининг 132 бандига асосан, жами 28 соат бекор туриб колганлиги учун 2 322 000 сўм миқдоридаги жарима ундирилмаганлиги аниқланиб, текширув жараёнида ижарачи “PARADISE GARDEN” МЧЖдан ундирилди.
Юк жўнатувчи “НКМК” давлат корхонасининг 2022 йил 10 январь кунига сульфат кислотасини юклаш учун 15 дона цистерналарни режалаштириш бўйича станция бошлиғи номига 2022 йил 10 январь кунги 13/0302-14/28 сонли аризасига асосан, қўшимча ишлар ва хизматларинг тасдиқланган рўйхати, шартномавий (эркин) тарифларнинг умумлаштирилган "ягона тариф қиймати"нинг 9.1. банди бўйича “мижознинг илтимосига биноан вагон ёки контейнер юкланган вагонларни улар томонидан кўрсатилган куннинг маълум вақтларида юклаш ва тушириш учун қўйиб бериш” хар бир вагон учун 182 977 сўмдан, 15 вагон учун жами 3156698 сўм ундирилмаганлиги аниқланиб, текширув жараёнида 2022 йил 12-август куни юк жўнатувчи “НКМК” давлат корхонасидан ФДУ-92 йиғим вараги орқали ундирилди.
Юк жўнатувчи “Навоийуран” давлат корхонаси томонидан 2022 йил 25-апрел куни, апрел ойида сульфат тузларини ортиш учун 10дона темир йўл цистерналарини режалаштириш бўйича берилган аризасига мувофиқ, 2022 йил 25 апрел кунидан, яъни ариза келиб тушган кундан бошдаб жами 9 дона шахсий цистерналар режалаштирилган. 1 дона цистерна 2022 йил 24 апрел куни, яъни ариза келиб тушмасдан режалаштирилмасдан юклаб жўнатилган.
Станциянинг юк идораси хонасида 372835 сонли юк хужжати 57042525 рақамли вагонда юки сульфат тузи Канимех-Тинчлик йўналиши бўйича ортилган вагон хужжати текширилганда юк хужжатининг 1 графасида юк жунатувчи томонида қайси юк техник шартлари асосида ёки МТУ бўйича белги қўйилмаган холда станция юк қабул қилиб топширувчиси ва юк кассирлари томонидан юк ташишга қабул қилганлиглари аниқланди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling