«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарафшон станцияси.
Маржанбулок станцияси. Айрим холларда вагонлар юк ортилишга вагон хўжалиги ходимлари томонидан техник кўригидан ўтказилмасдан юк ортишга тақдим этилганлиги аниқланди. ГУ-34 шаклдаги юкларни жўнатишга қабул қилиш китобида 62765110, 62332002, 62310826 рақамли вагонлар юки ғишт 10.08.2022 йил куни соат 10-00 да юк ортишга учун берилиб, 10.08.2022 йил куни соат 12-00да юк ортилган вагонлар юк ортишдан олдин ВУ-14 китобига қайд қилиб техник кўрикдан ўтказилмасдан ортилганлиги маълум бўлди.
Зарафшон станцияси. Юк ортиш қоидаларининг 1 қисми, 4 бўлими, 6 бандига асосан корхона ва ташкилотлар томонидан берилган ишончномасида бош хисобчини имзоси билан тасдикланмаган холда юк ғазначилари қабул қилганлиги аниқланди. Масалан: 05.01.2022 йил. № 05/01-03 сонли “AGRO SAMMIX” МЧЖ . 20.01.2022 йил № 34-159-1/9 сонли “UZBEKISTAN dirways” МЧЖ лар томонидан берилган ишончномаларда бош хисобчиларини имзоси йўқлиги аниқланди. Станцияда ДУ-8 шаклдаги вагонларни хисобга олиш китоби йил бошидан юритилмаганлиги ва ёзилмаганлиги маълум бўлди жумладан; Станциянинг юк қабул қилиб топширувчилари томонидан юк туширишга келган вагонлар мижозларнинг шартномаси бегиланган шартлар асосида берилмаётганлиги маълум бўлди. Жумладан; “СИЁБ ШАВКАТ ОРЗУСИ” номига 2022 йил 10/11 июл кунларида келган 23507130, 23271372, 26231597, 29530487, 24530248, 23464001, 23581457, 23532955, 24332041, 24301467 рақамли вагонлар юкини тушириш учун келган. Ушбу вагонларнинг келганлиги тўғрисида юк олувчи “ СИЁБ ШАВКАТ ОРЗУСИ” корхонасининг ишончли вакилига 2022 йил 10 июл куни хабар берилган ва вагонларни юкдан бўшатиш учун Бухоро МТУ УК билан тузулган 516 сонли шартномаси асосида “СИЁБ ШАВКАТ ОРЗУСИ” МЧЖ шахобча йўлига бир вақтни ўзида 10та вагон берилиши керак эди. Аммо 516-сонли шартноманинг 8 бандида бир вақтда 5 вагондан юк тушириш кўрсатилганлигига қарамасдан юк қабул қилувчи ва топширувчилари томонидан бир вақтда 5та вагондан юк тушириш учун эслатмалар нотўғри юритилганлиги ва бу билан қўшимча йиғим ва жарималарнинг йўқотилишига йўл қўйилганлиги аниқланди, жумладан; 2022 йил 11 июл куни соат 04-00 да 5та вагон яна 11 июл куни соат 06-00да 5та вагонлар тушириш учун қўйиб берилган ва ушбу вагонлар 2022 йил 11 июл куни 14-00да бешта вагон 16-00 да бешта вагон юкдан тўлиқ бўшатилган. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling