«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet49/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Тинчлик темир йўл станциясининг катта юк қабул қилиб топширувчи Руслан Рахмонқулов томонидан иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, юк юкланган вагони қабул қилишда камчиликларга йўл кўйганлиги учун тушинтириш хати олиб огохлантирилсин ва мухокама билан чеклансин, бундай холатлар яна такрорланса унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўланилсин.
2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат ишлари катта нозири Д.М. Қосимов зиммасига юклатилсин.


Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов.

«Тасдиқлайман»
Бухоро минтақавий темир йўл узели УК бошлиғининг биринчи ўринбосари


___________А.Ш.Бозоров
«____» «_____» 2022й


-сонли баённома
Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни


Қатнашди: И.И. Камалов МТУМ
Ф.Ш. Саломов МТУК
Ж.А. Сатторов МТУЮ


Таклиф қилинганлар: Қоракўл, Якатут, Бухоро-2, Ходжадавлат, Бухоро-1, Короул-Бозор, Қизил-Тепа, Майлисой, Учкудук-1, Я-Зарафшон темир йўл станция бошлиқлари ва айбдор ходимлари.


КУН ТАРТИБИ: Бухоро минтақавий темир йўл узели УК бошлиғининг 2022 йилнинг 06-июн кунидаги 04/141-сонли буйруқга асосан ўтказилган текширувлар мухокамаси.


МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Қоракўл станцияси: ВУ-14 китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:

  • 2022-йилнинг 27-феврал куни юк жўнатувчи мижоз “Спектор агенции Гроуп” корхонаси томонидан 73691545, 73733339, 73930034, 74084140, 73684607 рақамли вагонларга мазут юки билан Ахунбобоева станциясига ортилган, аммо ортишдан аввал техник кўрикдан вагонлар ўтказилмаганлиги аниқланди.

ГУ-44 шаклдаги тушириш китоби текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:

  • 2022-йилнинг 23-феврал куни соат 00-45да юк қабул қилувчи мижоз “Спектор агенции Гроуп” корхонаси номига 44 цистерна вагонларда мазут юки келган, юк келганлиги тўғрисида мижозга соат 01-05да хабар берилган ва соат 08-30 да тушириш учун умумий фойдаланиш йўлига қўйиб берилган, соат 16-00 да тушириб бўлинган. Станциянинг юк қабул қилиб топширувчилари хабар берилгандан сўнг 2-соатдан сўнг, яъни соат 03-05да ГУ-45 шаклдаги юк қабул қилиб топширувчи эслатмасини расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Бу билан Қоракўл станциясияси ходимлари 05 соат 25 минут жаримани (162 000 х 44 = 7 128 000 сўм) яшириш аломатлари аниқланди.

Мазкур вагонлардан туширилган мазут юки Охунбобоева станциясига 2022-йилнинг 24-феврал куни 08-30да техник кўрикдан ўтказилиб, соат 09-00да ортишга берилганлиги ва соат 14-00 да ортиб бўлинганлиги аниқланди. Бу ҳолатда Қоракўл станциясининг ходимлари 16 соат 30 минут жаримани яширганлик аломатлари аниқланди, яъни 23-феврал куни соат 16-00дан 24-феврал куни соат 08-30 гача (44 х 891 000 = 39 204 000 сум).

  • 2022-йилнинг 26-феврал куни соат 21-55да юк қабул қилувчи мижоз “Спектор агенции Гроуп” корхонаси номига 74082140, 73684607, 73930034, 73691545, 73733339 рақамли цистерна вагонларда мазут юки келган, юк келганлиги тўғрисида соат 23-25да хабар берилган ва 27-феврал куни соат 05-20 да тушириш учун умумий фойдаланиш йўлига қўйиб берилган, соат 12-30 да тушириб бўлинган. Станциянинг юк қабул қилиб топширувчилари хабар берилгандан сўнг 2-соатдан сўнг, яъни соат 01-25да ГУ-45 шаклдаги юк қабул қилиб топширувчи эслатмасини расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Бу билан Қоракўл станциясияси ходимлари 03 соат 55 минут жаримани (108 000 х 5 = 540 000 сўм) яшириш аломатлари аниқланди.




Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling