“Тасдиқлайман” Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори ввб К. Тайлоқов “ ” 2020 йил


Download 35.78 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2023
Hajmi35.78 Kb.
#1227128
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
13,11,2020 йиғилиш баённомаси


“Тасдиқлайман”
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар
мактаби директори ввб_________К.Тайлоқов
___” ____________ 2020 йил


Булунғур туман 1-сон касб–ҳунар мактабида Фавқулотда холатлар бўйича “Ис газидан заҳарланиш ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
13.11.2020 йил
Йиғилиш раиси: К.Тайлоқов
Таклиф этилди: Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Булунғур туман бўлими
ходими Катта лейтинант Д.Джабборов ҳамда
лейтинант Й.Умирзоқов
Қатнашди: Касб-ҳунар мактаби раҳбар ходимлари,
гуруҳ мураббийлари, ишлаб чиқариш
таълими усталари, 250 нафар ўқувчилар
Йиғилиш котиби: С.Омонов
(Д.Жаббаров, Й.Умирзоқов, С.Омонов, К.Тайлоқов, Ф.Турсунқулов)
Кун тартиби:


1. Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш.
2. Ис газидан заҳарланиш ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш.

Йиғилишни касб-ҳунар мактаби директор вазифасини бажарувчи К.Тайлоқов кириш сўзи билан очиб, йиғилиш кун тартибидаги масалалар билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.


Касб-ҳунар мактаби директор вазифасини бажарувчи К.Тайлоқов кун тартибидаги масала юзасидан сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Булунғур туман бўлими ходими Катта лейтинант Д.Джабборовга берди.
Д.Джабборов кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикрини билдириб ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш ҳамда қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг тушиб кетиши хонадонларни иситишга эхтиёж туғилишига олиб келишини, бу жараёнларда аҳоли электр ва газ иситиш печларидан ва кўмир ёқилғисида фойдаланишини, бундай пайтда яшаш жойлардаги ёқилғига мўлжалланган иситиш печлари ва унинг дудбуронлари кўрикдан ўтган бўлиб фойдаланиш учун яроқли бўлиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Иситиш печларининг носозлиги, дудбуронларнинг чиқиндиларга тўлиб қолиши, қўлбола электр иситиш печларидан фойдаланиш турли хил нохуш воқеаларни келтириб чиқаришини уқтириб ўтди.
Д.Джабборов юқорида кўрсатиб ўтилган хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик турли хил кўринишдаги ёнғинларнинг келиб чиқишига ва хонадон эгаларининг ис газидан заҳарланишига сабаб бўлишини уқтириб ўтди.
Д.Джабборов ис гази бўйича йиғилиш иштирокчиларига маълумот бериб ис газининг ҳосил бўлиши тўғрисида гапирди, яъни ёниш пайтида кислород миқдорининг етишмовчилиги ис гази ҳосил бўлишининг асосий сабабини ташкил қилишини, бунда ёқилғининг тўлиқ ёниши натижасида ҳосил бўладиган ҳавфсиз карбонат ангидриднинг ўрнига ҳаёт учун хавфли бўлган углерод оксиди ёки ис гази ҳосил бўлишини, ис газининг концентрацияси 0,08% бош оғриғи ва нафас қисилиши, 0,32% фалажлик ва ҳушдан кетиш (30 дақиқа давомида ўлим); 1,2% 2-3 нафасдан кейин - хушдан кетиш, 3 дақиқада ўлим, ис гази манбалари газли ва ёғли печкалар, ўтинли печлар, газ ускуналари печкалардаги ёриқлар, тутун чиқариш қувурларининг тўсилиши тутун чиқарувчи ички ёниш двигателлари ва ҳовузлар сув иситкичлари, исланиш сабаби печкага етарли миқдорда тоза ҳаво тушмаслиги сабабли уй ичида ис гази тўпланади. Тўлиқ вентиляция қилинмайдиган хоналарда ҳам ис гази балан заҳарланиш хавфи юқори. Ис гази билан заҳарланиш ҳолатларининг кўпчилиги вентиляцияси ёмон ёпиқ жойларда содир бўлади. Ис газининг таъсири инсон организмидаги қизил қон таначалари – эритроцитларнинг таркибидаги гемоглобин кислород билан бирикиб, бутун организмдаги тўқималарни кислород билан таъминлаш вазифасини бажаради. Ис гази гемоглобин билан катта тезликда бирикиб (кислородга нисбатан 200 баробарга кўпроқ), карбоксигемоглобин ҳосил қилади ва туқималарни кислород билан таъминлаш тизимини шикастлайди. Бунинг натижасида тўқималарда кислород танқислиги юзага келади, гемик турдаги гипоксия ҳосил бўлади. Бундан ташқари ис гази оксидланиш реакцияларига киришиб, тўқималардаги биокимёвий жараёнларни бузади.
Шунингдек кун тартибидаги масала Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Булунғур туман бўлими ходими Й.Умирзоқов ҳам сўзга чиқиб ис газидан заҳарланишнинг белгилари ҳақида маълумот бериб 1-енгил заҳарланиш яъни бош айланиши; кўкрак қафасида оғриқ; қуруқ йўтал; кўзнинг ёшланиши; кўнгил айниши; қайт қилиш; тери ва шиллиқ пардаларнинг қизариши; юракнинг тез уриши;қон босимининг кўтарилиши; 2-ўртача оғир заҳарланиш яъни уйқусираш; эс-ҳуш сақланган ҳолда фалажланиш; 3-оғир заҳарланиш яъни беихтиёр сийдик ва ахлат чиқариш; нафас олишнинг бузилиши; кўз қорачиғининг кенгайиши; тери ва шиллиқ пардаларнинг кўкариши; ўлим нафас олишнинг тўхташи ёки юрак етишмовчили туфайли содир бўлишини маълумот ўрнида айтиб ўтди.
Й.Умирзоқов заҳарланиш асоратлари тўғрисида ҳам гапириб бош мияда қон айланишининг бузилиши, субарахноидал қон қуйилиш, полиневритлар, бош мия шиши, кўриш қобилиятининг бузилиши, эшитиш қобилиятининг бузилиши, миокард инфаркти, коматоз ҳолатда ўпканинг оғир яллиғланиши каби асоратлар билан кечишини уқтириб ўтди.
Й.Умирзоқов ис газидан заҳарланишда кўрсатиладиган биринчи ёрдам тўғрисида ҳам маълумот бериб биринчи навбатда ўз хавфсизлигини сақлаш,оғизга рўмолча тутиш, зудлик билан ис газидан заҳарланган кишини ташқарига, очиқ ҳавога чиқариш, тез ёрдамни чақириш, иложи бўлса ис гази манбаини зудлик билан ўчириш, нафас олиш тўхтаган бўлса сунъий нафас бериш, юрак уриш тўхтаган бўлса, юракни ёпиқ массаж қилиш зарурлигини уқтириб ўтди. Й.Умирзоқов ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб вилоят ва туман миқиёсида содир бўлган ёнғинлар, уларнинг содир бўлиш сабаблари, ис газидан заҳарланиш ва унинг нохуш оқибатлари тўғрисида маълумот бериб ўтди. У киши ҳам барчани иситиш печларидан фойдаланишда нималарга кўпроқ эътибор бериш лозимлиги тўғрисида тегишли тавсияларни бериб ўтди. Бу борада барча риоя қилиши зарур бўлган хаёт хавфсизлиги қоидалари хусусида тегишли тавсияларни бериб хушёрлик ва огоҳликка чорлади.
Йиғилишда йиғилиш қатнашчиларига ўқитувчи ва ўқувчилар саволлар билан мурожаат этишиб тегишли жавобларни олишди.
Йиғилишдан сўнг йиғилиш иштирокчиларига кўргазмали қуроллардан фойдаланган ҳолда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди ва ёнғин хавфсилиги бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан



Download 35.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling