«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


Download 43.74 Kb.
bet3/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

Семинар раиси: Раҳмат. Марҳамат, кимда тадқиқот бўйича қандай саволлар бор?
т.ф.д., проф. А.Х.Нишанов: Сизни тадқиқот ишингиз давлат фуқаролик хизматчилари миллий кадрлар захираси учун қандай аҳамиятга эга?
Жавоб: Бу тадқиқот ишининг баҳолаш натижасида давлат хизматчисини миллий кадрлар заҳирасига киришга мос келиш ёки келмаслигига қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Шуни айтиб ўтиш керак, ҳозирда Ўзбекистонда 118 000 нафардан ортиқ давлат хизматчиси бор.
т.ф.д, доц. Ф.М.Нуралиев: 1-савол. Бошқа олимларнинг ишлари билан нимаси билан фарқланади?
Жавоб: Ушбу ишда 3- ва 5-слайдларда бошқа дастурий таъминот ва хорижий ҳамда республикамизда амалга оширилган ишлар тизимли таҳлил қилинган ва тадқиқот ишимизни мухимлилик даражаси олиб чиқилган. Олимларни ишлаб чиққан алгоритмларини слайдга қўйилмаган, буни эътиборга оламиз.
2-савол. Сиз таклиф этаётган дастурий мажмуа фақат ДБА учунми ёки бошқа ўқув муассасалари учун ҳам қўлласа бўладими?
Жавоб: Ушбу ишда таклиф этилган дастурий мажмуа барча қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларига қўллаш мумкин. Фақатгина уларни структурасига ва баҳолаш мезонларига мослаш керак бўлади.
т.ф.ф.д, доцент Ж.Элов: 1-савол. Тадқиқот ишингиз қайси ташкилотларга жорий этилган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида амалиётга жорий қилинган.
2-савол. Давлат фуқаролик хизматчиси малака ошириш динамикаси диаграммасини тақдимотга қўйса мақсадга мувофиқ бўларди?
Жавоб: Диссертация матнида бу маълумотлар келтирилган бўлиб, тақдимотда олинган натижалар қисмига ушбу динамикани ҳам қўшиб қўйилади.
т.ф.ф.д, доцент Ж.Т.Усмонов: 1-савол. Тадқиқот ишингизда дастурий таъминот ва дастурий мажмуа сўзлари ишлатилган. Буни қандай тушунтирасиз иккаласи битта маънони ифодалайдими?
Жавоб: Аслида бу айни бир нарсани ифодалайди, бироқ дастурий таъминот дастурий мажмуа кўринишида шакллантирилган. Дастурий таъминот яхлит ишлайди. Дастурий мажмуа эса бир нечта дастурий таъминотлардан ташкил топган бўлади, улар алоҳида алоҳида ишлайверади.
2-савол. 20-слайдда келтирилган тингловчиларни суҳбат асосида баҳолаш алгоритмини батафсилроқ тавсифлаб беринг?
Жавоб: Унда тингловчиларни суҳбат асосида экспертлар томонидан баҳолаш алгоритми таклиф этилган бўлиб, уни бажарилиш босқичлари 19-слайддаги математик модел асосида аниқ тасвирлаб берилган.

Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling