«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


Download 43.74 Kb.
bet6/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

Семинар раиси: Тақризчи т.ф.д., доцент. Э.Ш.Назировага саволлар борми? Рахмат. Энди тақризчи томонидан билдирилган камчиликлар, фикр ва мулоҳозаларга жавоб бериш учун диссертантга сўз берамиз.
Жавоб: 1-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди, IDEF0, IDEF1Xдан фарқли равишда IDEF3 дан ҳам фойдаландик. 2-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди ва жараён тўлиқ ёритилди. 3-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди ва жараён тўлиқ ёритилди. 4-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди. Диссертация ҳажми низомида белгиланган талаб даражасига келтирилди.
Семинар раиси: Энди иккинчи тақризчини эшитсак. Тақризчи Тошкент ахборот технологиялар университети “Ахборот технологияларининг дастурий таъминоти” кафедраси доценти т.ф.ф.д., Н.А.Эгамбердиев.
Тақризчи
Юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда қуйидагиларни айтишим мумкин. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти сифатида Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида функционал жараённинг ахборот IDEF моделлари, маълумотлар базасининг IDEF1Х моделлари, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолияти мониторинги жараёнини математик таъминоти ва алгоритмлари асосида Давлат фуқаролик хизматчилари касбий-малака фаолияти мониторингини юритишга мўлжалланган ва бу орқали орқали қарор қабул қилишга кўмаклашувчи “Smart Learning” дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган;
Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида малака фаолиятини баҳолаш ва мониторинг жараёнига online режимида тегишли натижавий маълумотларни умумлаштирган ҳолда тайёрлаш каби имкониятларини таъминловчи «Smart Learning-2» мониторинги дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида ҳам “Малака оширишнинг ҳисобини юритиш” модули ахборот тизими ишлаб чиқилган.
Диссертация ишида эришилган ютуқлар билан бир қаторда қуйидаги айрим эътирозлар ва таклифларни ҳам айтиб ўтиш лозим:

  1. Мониторинг ахборот тизимини жорий қилишда қўйиладиган техник таъминот масалаларини ёритишда тизимнинг фойдаланувчилари сонининг ошиши ва маълумотлар базасининг ҳажми ошиши, энг муҳими эса ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

  2. Фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган мониторинг ахборот тизимини ҳозирги кундаги замонавий веб-сервислар ва электрон ҳукумат ахборот тизимлари билан интеграцияга алоҳида тўхталиб ўтиш тавсия этилади.

  3. Давлат фуқаролик хизматчиларини фаолиятини баҳолаб бориш бўйича кундан кунга янги мезонлар ишлаб чиқилмоқда, ундаги ўзгаришларни ҳам бир кўриб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Келтирилган эътирозлар ва таклифлар диссертация ишининг умумий мазмунига таъсир этмайди ҳамда ишнинг долзарблиги, амалий аҳамияти, илмий янгилиги ва олинган натижалар ўз аҳамиятини йўқотмайди.
Махманов Ботир Қудратовичнинг диссертация мавзусини «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусига ўзгартириш учун берилган тавсияга қўшиламан.
Умумий ҳулоса сифатида Махманов Ботир Қудратовичнинг «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусидаги 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослиги бўйича техника фанлари фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши тугалланган илмий иш бўлиб, ЎзР ОАК томонидан PhD диссертацияларига қўйиладиган барча талабларга жавоб беради, танланган мутахассисликка мос келади. Диссертант томонидан тақдим этилаётган ишни ихтисослик бўйича илмий кенгашга кўриб чиқишга тавсия этаман.

Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling