«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


ТАДҚИҚОТ ИШИНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИКЛАРИ


Download 43.74 Kb.
bet9/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

ТАДҚИҚОТ ИШИНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИКЛАРИ
Махманов Ботир Қудратовичнинг янги ном билан қўриб чиқилаётган «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусидаги диссертация ишининг илмий янгилиги.
қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолияти мониторингини реляцион модел асосида тақсимланган маълумотлар базаси, ахборот жараёнларини IDEF моделлари ва ўзаро интеграцияни таъминловчи интеграцион моделлари лойиҳалаштирилган;
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолияти мониторинги жараёнини математик таъминоти учун маълумотлар базасида реляцион ҳисоблаш ҳамда билимлар натижаларини баҳолаш модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолиятида ўқув жараёнининг модуллари ишлаб чиқилган;
қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолияти мониторинги жараёнини клиент-сервер архитектураси асосида дастурий мажмуаси ва ўзаро интеграция модуллари ишлаб чиқилган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Тадқиқот натижаларининг илмий таклиф этилган модел, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака фаолияти мониторингида реляцион, ахборот, интеграцион моделларини лойиҳалаштириш ва математик таъминоти учун билимлар натижаларини баҳолаш алгоритми, ўқув жараёнини ташкил қилишда модулларини шакллантириш алгоритмлари ва дастурий мажмуа таклиф этилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ДБАда давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш, малака фаолияти мониторинги жараёнларига АКТини жорий этиш орқали малакага эга бўлган давлат фуқаролик хизматчиларини мақсадли ва самарали фойдаланиш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИ
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тақдим этилган модел ва алгоритмларнинг тестлаш натижалари ва уларнинг ўзаро мувофиқлаштирилганлиги, босма нашрлар ва халқаро илмий конференциялар маърузаларида, тажрибавий тадқиқотлар ва яратилган дастурий мажмуани амалиётга тадбиқ этиш билан асосланади.

Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling