«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги


Илмий раҳбар: т.ф.н., доцент. Қ.С.Рахманов


Download 43.74 Kb.
bet2/11
Sana23.04.2023
Hajmi43.74 Kb.
#1384530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4

Илмий раҳбар: т.ф.н., доцент. Қ.С.Рахманов
Тақризчилар: т.ф.д, доц. Э.Ш.Назирова т.ф.ф.д., Н.А.Эгамбердиев

Диссертация иши Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган.


ЭШИТИЛДИ:
Мажлис раиси Б.Б.Мўминов семинар қатнашчиларини кун тартиби билан таништирди ва «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини мониторинг қилиш усул ҳамда моделларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослиги бўйича техника фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг асосий мазмунини баён этиш учун диссертант Б.Қ.Махмановга сўз навбатини берди.
Б.Қ.Махманов диссертациянинг асосий мазмуни бўйича тайёрланган маърузасида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти, тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялари тараққиётининг устувор йўналишига мослиги ва илмий тадқиқот лойиҳалари билан боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, илмий янгилиги ва амалий олинган натижалар, натижаларнинг ишончлилиги, уларнинг назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларини амалда жорий қилиш ҳолати, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотларни баён қилди.
Маърузада изланувчи томонидан «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини мониторинг қилиш усул ҳамда моделларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган илмий ва амалий тадқиқот ишининг асосий натижалари баён қилинди.
Диссертант маърузасини тугатгандан сўнг диссертация тадқиқотининг мазмунини муҳокамаси бошланди.
Семинар раиси: Раҳмат. Илмий семинарнинг савол-жавоб қисмига ўтсак.

  1. Илмий янгиликни ҳар бирини шарҳлаб ўтинг. Ушбу илмий янгиликларни тақдимотни қайси бири ва қаерда келтирилган?

  2. Дастурий мажмуа билан дастурлараро интеграция механизми нималардан иборат?

  3. 11-слайдда келтирилган формулада count нима учун ишлатилган ва нимани ифодалайди.

  4. Сиз тақдим қилаётган тадқиқот ишингиз ихтисослик паспортининг қайси бандларига мос келади?

  5. Раҳмат.

Жавоб:

  1. Биринчи илмий янгилик 8-9-10-13-слайдларда келтирилган бўлиб, қайта тайёрлаш, малака ошириш фаолияти мониторингини реляцион модел асосида тақсимланган маълумотлар базаси, ахборот жараёнларини IDEF моделлари ва ўзаро интеграцияни таъминловчи интеграцион моделлари лойиҳалаштирилган. Иккинчи илмий янгилик 15-слайдда келтирилган бўлиб, давлат фуқаролик хизматчисини билимлар натижаларини баҳолаш математик таъминоти ва алгоритми келтирилган. Учинчи илмий янгилик 23-24-слайдларда келтирилган бўлиб, унда графлар назарияси асосида ўқув машғулот режасини шакллантириш модел ва алгоритми келтирилган. Тўртинчи илмий янгилик 25-26-слайдларда келтирилган бўлиб, унда малака ошириш фаолияти мониторинг дастурий мажмуаси ва интеграция архитектураси келтирилган.

  2. Дастурий мажмуа ва ўзаро интеграция модуллари ишлаб чиқилган бўлиб, “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасига, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тизимларига, ДБА Ахборот ресурс маркази ва бошқалар ахборот тизимлари билан онлайн режимда тақсимланган маълумотлар базалари учун рақамли интеграция амалга оширилган.

  3. 11-слайдда келтирилган формуладаги count буютмачи ташкилот бўйича тест топширган давлат фуқаролик хизматчилари сонини йил кесимида аниқлаш маълумотлар базаси муносабати ҳисобланади.

  4. Ушбу натижалар ихтисосликни қуйидаги бандларига мос келади.

  • дастур ва дастурий тизимлар таҳлили, лойиҳалаштириш модел, усул ва алгоритмлари;

  • дастурлар ва дастурий тизимларнинг ўзаро алоқасини таъминлаш учун моделлар, усуллар, алгоритмлар, дастурлаш тиллари ва дастурий воситалар;

  • инсон машинаси интерфейси: машина графикаси, визуализация, тасвирга ишлов бериш, виртуал воқейлик тизимлари, мултимедия алоқалари моделлари, усуллари, алгоритмлари ва дастурлари;

  • маълумотлар ва билимлар базасини бошқариш тизими.


Download 43.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling