«тасдиқлайман» Мухаммад ал-Хоразмий номидаги
Download 43.74 Kb.
|
Б Қ Махманов бирлашган семинар кўчирма 2 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семинар раиси
Семинар раиси: Тақризчи т.ф.ф.д., доц. Н.А.Эгамбердиевга саволлар борми? Раҳмат. Энди тақризчи томонидан билдирилган камчиликлар, фикр ва мулоҳозаларга жавоб бериш учун диссертантга сўз берамиз.
Жавоб: 1-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди ва ушбу жиҳатга ҳам эътибор қаратамиз. 2-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди. Ягона интеграцион модел таклиф этилди. 3-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди. Таққослашлар ҳақидаги маълумотлар келтирилди. Семинар раиси: Раҳмат. Энди сўзга чиқадиганлар борми. Марҳамат, т.ф.д., доцент. Ў.Р.Хамдамов: ушбу иш билан анчадан бери танишмиз иш кўпроқ амалий томонга йўналтирилган. Ҳозирги кунда асосан илмий ишларни амалий жиҳатига кўпроқ талаб қўйилмоқда. Диссертант таъкидлаб ўтганларидек бу иш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва ҳудудий филиалларида амалиётдан ўтиб, жорий қилинган. Демак ишда математик модел, алгоритм ва дастурий мажмуа мавжуд. Шунингдек тақдим этилган дастурий мажмуа бошқа ахборот тизимлари билан интеграцияси йўлга қўйилган. Ишда давлат фуқаролик хизматчисини нафақат ўқув жараёнида балки ундан кейинги эришган натижаларини ҳам баҳолаш механизми хисобга олинган. Диссертация ишининг ҳамма натижалари олинган. Б.Қ.Махмановнинг диссертациясини кейинги босқичларда кўриб чиқишга тавсия этаман. Семинар раиси: Раҳмат. Яна сўзга чиқадиганлар борми. Марҳамат. т.ф.д., доц. Ш.А.Анарова: Махманов Ботир Қудратович бизни Ахборот технологиялари кафедрасида мустақил тадқиқотчи ҳисобланади. Бу диссертантимизнинг ишларини кафедра семенарларида ҳам эшитганмиз ва ижобий фикрлар билдирганмиз. Кафедра семенарида «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш фаолиятини мониторинг қилиш усул ҳамда моделларини ишлаб чиқиш» тадқиқот мавзусини «Давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини мониторинг қилиш модел ва алгоритмлари» мавзусига ўзгартириш учун берилган тавсияни ҳам инобатга олишингизни сўраб қоламан. Олинган натижалари амалиётга тадбиқ этилган. Бу ишни қўллаб қувватлайман. Download 43.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling