“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Овозлар: Йиғилиш очилсин! Раис


Download 352 Kb.
bet2/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Metodologik

Овозлар: Йиғилиш очилсин!
Раис: Илмий семинар йиғилишини очиш тўғрисида таклиф тушди. Уни овозга қўяман. Марҳамат, тарафдорлар, қаршилар – йўқ, бетарафлар – йўқ. Демак, Илмий семинар йиғилиши очиқ деб эълон қилинади.
Раис: Кун тартибида Тошкент давлат педагогика университети мустақил изланувчиси Зармасов Шерзод Рахимбердиевичнинг 13.00.01 – Педагoгика назарияси. Педагoгик таълимoтлар тарихи бўйича “Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш”мавзусидаги диссертация муҳокамаси.
Кун тартиби бўйича қандай таклифлар бор?
Семинар аъзолари: Тасдиқлансин.
Раис: Кун тартибини тасдиқлаш ҳақидаги таклифни овозга қўяман. тарафдорлар, қаршилар – йўқ, бетарафлар – йўқ. Кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Раис: Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси бюллетенининг 2022 йил 1-сонида В2022.1.PhD/Ped2979 рақам билан рўйхатга олинган.
Диссертация Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган.
Илмий раҳбар: Холиқов Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Тақризчилар: педагогика фанлар доктори, профессор Хакимова Муҳаббат Файзиевна. педагогика фанлар доктори, доцент Рўзиқулова Нигора Шухратовна.
Раис: Талабгорнинг шахсий ҳужжатларига доир материаллар билан таништириш учун сўз илмий котиб, педагогика фанлари доктори, профессор Мамаражабова Зулфия Норбаевнага.
Илмий котиб: Талабгорнинг шахсий ҳужжатлари ОАК талаблари даражасида расмийлаштирилган.
Зармасов Шерзод Рахимбердиевич 1981 йил 17 октябрда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Оилали. 4 нафар фарзанди бор.
1988-1997 йилларда Самарқанд вилояти, Булунғур тумани 31-умумий ўрта таълим мактабини яхши баҳолар билан ўқиган
1997-1999 йилларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани 3-сонли лицей-интернатини яхши баҳолар билан ўқиган.
2001-2005 йилларда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.
2005-2006 йилларда Жиззах давлат педагогика институтида катта лаборант вазифасида ишлаган.
2006-2008 йилларда Жиззах давлат педагогика институтида магистратура босқичи талабаси.
2008 йилдан бошлаб Жиззах давлат педагогика институти Педагогика таълими назарияси кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.
Зармасов Шерзод Рахимбердиевичнинг 22 тадан ортиқ илмий ишлари Республика ва хорижий журналларда нашр этилган бўлиб, 1 та дарслик, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 13 та мақола, жумладан, 10 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда чоп этилган.

Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling