“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Download 352 Kb.
bet5/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Metodologik

Тадқиқотнинг предмети бўлажак ўқитувчиларда кабий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигни ривожлантиришнинг шакл, метод ва воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда ўрганишни таъминлашга қаратилган методлар мажмуи қўлланилди: назарий (таҳлилий синтетик, қиёсий-таққослаш, аналогия), диагностик (сўровлар, тест ўтказиш, кузатиш, лойиҳалаштирилган методикалар), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик методлар (маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш ва бошқ.).
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигининг узлуксиз ўсишини таъминлашда унинг касбий рефлексиясининг етакчи роли асосланган ва амалий тасдиқланган;
бўлажак ўқитувчи касбий рефлексиянинг ривожланиши асосида унинг педагогик тайёргарлигини оширишнинг дидактик имкониятлари аниқланган;
бўлажак ўқитувчилар педагогик тайёргарлигининг ривожланишини касбий рефлексия асосида бошқариш имконияти субъект-субъект муносабатларини лойиҳалаш асосида исботланган;
бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини баҳолашнинг рефлексив-ижодий, функционал-методик, ахборот-тезаурусли мезонлари ва индивидуал, гуруҳли, умумий даражалари ҳамда касбий рефлексиянинг продуктив самарадорлигини таъминловчи педагогик шароитлар аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
“Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши” таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” дарслиги нашр этилган;
касбий рефлексия асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик тайёргарлигини ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган топшириқлар тўплами ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги: муаммога педагогик ва психологик, методик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларида касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигни ривожлантириш ҳамда педагогик таълим соҳасидаги республикамиз, чет эллик олимлар, шунингдек, амалиётчи педагогларнинг ишларига асосланганлиги; тадқиқот вазифаларига мос келувчи, ўзаро бир-бирини тўлдириб борувчи тадқиқот методларининг қўлланилганлиги; таҳлил ва тадқиқот тавсифининг миқдор, сифат жиҳатидан таъминланганлиги; тажриба-синов ишларининг репрезентативлиги ҳамда олинган натижаларнинг математик-статистик таҳлил методлари ёрдамида қайта ишланганлиги билан белгиланади.

Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling