“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Барча малакавий имтиҳонларни топширган


Download 352 Kb.
bet3/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Metodologik

Барча малакавий имтиҳонларни топширган. Хусусан, мутахассислик фанидан 75 балл. Чет тили фанидан 57 балл олган.
Ҳимоя учун таёрланган барча хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси талаблари асосида расмийлаштирилган.
Раис: Ҳужжатлар юзасидан илмий котибга ёки талабгорга саволлар борми?
Семинар аъзолари: Йўқ.
Раис: Раҳмат. Диссертациянинг асосий мазмуни ва олинган натижаларини баён қилиш учун сўз талабгор Зармасов Шерзод Рахимбердиевичга берилади. Регламент 30 дақиқа. Марҳамат!
Ш.Р.Зармасов: Ассалому алайкум, ҳурматли Илмий семинар раиси ва семинар аъзолари, меҳмонлар! Сизнинг эътиборингизга “Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациянинг қисқача мазмунини ҳавола қиламан.
Жаҳон миқёсидаги олий таълим муассасаларининг бўлажак ўқитувчиларда касбий касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантириш асосида таълим жараёнига татбиқ этилган. Бўлажак ўқитувчиларда касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини инновацион таълим методларини қўллаш ҳамда касбий компетентлиликка эга бўлган, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш моделлари ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган 2030 йилгача халқаро таълим концепциясида “Бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” биринчи даражали вазифа сифатида қаралиб, таълим мазмунини мазкур жараёнларга асосланиб шакллантириш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда.
Жаҳон олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчисини тайёрлаш жараёнида касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик тизимлари орқали педагогик қобилиятни ривожлантириш ҳамда бўлажак ўқитувчиларда касбий рефлексияни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Педагогик олий таълим муассасаларида касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш, бўлажак ўқитувчиларини тайёрлашда касбий сифатларини интенсив технологиялар асосида ривожлантириш, касбга йўналтирилган таълим мазмунини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Республикамизда ислоҳотлар ижтимоий муносабатларнинг бутун тизимига ўз таъсирини кўрсатди ва жамиятга интеграцияланган ва уни такомиллаштиришга йўналтирилган, шахснинг ўз-ўзини аниқлаши ва ўз-ўзини амалга ошириши имкониятини таъминловчи шароитларни яратишни талаб этди. “Таълим тўғрисида”ги қонун педагогик олий таълим муассасааларида ҳар бир педагог ўз олдига қўйган таълим мақсадларига эришишнинг ўз йўлини топиш ҳуқуқини берди, аммо ҳар бир педагог ҳам бундай мустақилликка, таълим дастурларини амалга оширишда ижодий ёндашувга тайёр эмаслиги намоён бўлди. Бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлиги тўғрисидаги назарий тасаввурларни чуқурлаштириб, балки тегишли методикалар, дастурлар ишлаб чиқиш шубҳасиз катта роль ўйнайди. Замонавий шароитларда бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини ошириш муаммоси янада долзарблиги ортди, бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш зарурати ва мазкур мақсадга эришиш механизми белгилаб қўйилган.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.

Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling