Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Н.Н.Азизходжаева, Р.Ҳ.Джураев, З.Исмаилова, Н.А.Муслимов, Д.Рўзиева, Ў.Қ.Толипов, Н.Эгамбердиева, М.Уразова, А.А.Халиков, Д.М.Хакимова Ш.Қ.Мардонов, Ж.М.Отажонов, Ш.Шодмонова, Ш.Қурбонов, Р.Аҳлиддиновлар бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги ва рефлексив кўникмаларни ривожлантириш масалалари юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришган.
МДҲ мамлакатларида касбий рефлексияни ривожлантиришнинг назарий-методик асослари О.С.Анисимов, М.Н.Аплетаев, И.Г.Бессонова, Б.З.Вульфов, П.Я.Гальперин, С.С.Щекиналарнинг тадқиқот ишларида ўз аксини топган.
Касбий рефлексияни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини яратиш масалалари хорижий олимлар J.Cattel, К.Gray, М.Wallace ишларида тадқиқ қилинган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертaция тадқиқоти Тошкент давлат педагогика университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг «Бошланғич синф ўқитувчилари учун фанлардан мультимедиали дарс ишланмалари мажмуасини яратиш» амалий лойиҳаси (2015-2017 йй.) доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак ўқитувчи педагогик тайёргарлигининг узлуксиз ўсишини таъминлашда касбий рефлексиясининг педагогик имкониятларини педагогик-психологик таҳлил қилиш;
касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш моделини такомиллаштириш;
бўлажак ўқитувчилар педагогик тайёргарлигини ривожлантириш жараёнини бошқаришда касбий рефлексиянинг дидактик имкониятини аниқлаш;
бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини рефлексив-ижодий, функционал-методик, ахборот-тезаурусли мезонлар ва индивидуал, гуруҳли, умумий даражалар асосида баҳолаш ҳамда ривожлантиришнинг педагогик шароитларини аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти бўлажак ўқитувчиларининг касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантириш жараёни бўлиб, Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институтларидан 310 респондент жалб этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |