“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва
Download 352 Kb.
|
Metodologik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш тизими”
- Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш”
2- расм. Рефлексия турлари
Ўқитувчининг касбий рефлексиясига педагогик фикрлашнинг зарур таркибий ҳисми сифатида цараш мумкин, у ўқитувчига ўз касбий фаолиятига таҳлилий ёндашишни, ўзининг педагогик фаолиятдаги ўрнини аницлаш ва режалаштирилаётган ишларда ижобий натижаларга эришиш учун педагогик фаолиятни мацсадли ўзгартиришнинг оптимал йўллари ва конструктив воситаларини топиш имкониятини беради. Диссертациянинг “Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш тизими” деб номланган иккинчи бобида касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш мазмуни, бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш модели, касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари баён қилинган. Тадқиқотдан асосий кўзда тутилган мақсадлардан бири бўлажак ўқитувчилар педагогик тайёргарлигини ривожлантиришида касбий рефлексиянинг аҳамияти асосида бугунги бўлажак ўқитувчиларнинг фаолиятида таълим-тарбия жараёнидаги фаолиятларини ўзлари баҳолаб, келажак фаолияти ҳақида тавсиялар беришдан иборатдир. Ўз-ўзини билиш жараёни бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлиги доирасида маълумотларни қайд қилиш даражасида кечади, бунда рефлексиянинг пассив шакли устуворлик қилади. Бўлажак ўқитувчилар педагогик фаолиятида юзага келаётган турли қийинчиликлар ва муаммоларнинг сабабларини, эришилаётган ютуқлар ва натижаларни шунчаки қайд қилиб боради. Бизнинг фикримизча, бўлажак ўқитувчиларнинг доимий педагогик фаолияти мазмунан рефлексив хусусиятга эга бўлиб, у барча рефлексив жараёнларни қамраб олади. Қайд этиш жоизки, ҳозирги кунгача касбий рефлексия тушунчасининг мукаммал таснифи мавжуд эмас. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятида рефлексия муҳим рол ўйнайди. Зеро, касбий рефлексия жараёнида бўлажак ўқитувчилар ўзи танлаган педагогик касби талаб қиладиган даражада ўз имкониятларини, у ҳақидаги мавжуд тасаввурларини педагогик тажрибасининг муҳим жиҳатлари билан нисбатлайди, ва ихтиёрий равишда шахсий педагогик тайёргарлик занжирини ҳосил қилади. Бўлажак ўқитувчилар педагогик тайёргарлигининг асосий хусусиятларидан бири унинг ривожланишида узлуксизликнинг мавжудлигидадир. Демак, рефлексив жараёнда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлиги, касбий сифатлари мавжудми ёки йўқми деб қайд этиши керак эмас, балки уларнинг ривожланиши, бойиб боришини, кучайишини рағбатлантириш инобатга олиниши зарур. Таълим жараёни айнан шунга хизмат қилиши керак, қачонки билим, кўникма ва малака онгли равишда ўз ўзини такомиллаштиришга ички ундов билан қабул қилинсагина у ишлайди. Юқорида қайд этилган фикрлардан бугунги кун ўқитувчиси шахсига қўйиладиган талаблар ва улар фаолиятининг рефлексия қилиши бугун зиёлиларнинг вазифасидир. Демак, бўлажак ўқитувчиларга хос педагогик тайёргарликга эга мутахассис педагоглик одобига, масъулиятли ва бурчига эга бўлган, педагогик жараённинг эҳтиёжларини объектив равишда бажараётган шахсдир. Биз ушбу тадқиқотимизда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини таҳлил қилиб, касбий рефлексиянинг аҳамияти ўрганилди. Касбий рефлексия нафақат педагогик фаолият, балки билим, кўникма ва малакаларнинг ўсишини таъминлайди. Ҳамда ушбу фаолиятни такомиллаштириш асоси ҳам саналади. Ҳар қандай бўлажак ўқитувчилар ўз ўзини тарбиялаши ва ўз ўзини ривожлантиришига ҳатто жуда кучли интилиши бўлса ҳам, ўзининг шахсий ривожланиш дастурини махсус малакасиз белгилай олмайди. Бу педагог фаолиятидаги муваффақиятга эришиши бўлажак ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашга тайёргарлиги, унинг ўз ўзини таҳлил қила олиши, ўз ўзини ташхислаш қобилиятининг қанчалик шаклланиши билан боғлиқ. Ҳар бир бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексияси унинг ўз ўзини такомиллаштиришда, шижоатида, мунтазам касбий фаолиятига оид янгиликлар устида изланишида, ижодкорлигида инновацион фаолиятида намоён бўлиши билан асосланади. Шундай қилиб, рефлексия бўлажак ўқитувчиларнинг ўз ўзини касбий такомиллаштириш учун асос бўлади. Шу боис унинг касбий рефлексияси асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантириш муаммоси ўринли. Касбий рефлексия бўлажак ўқитувчиларда нафақат касбий фаолият балки билим, кўникма ва малакаларнинг ўсишини ҳам таъминлайди. Ҳар қандай педагог ўзини ўзи ривожлантиришга жуда кучли интилиши бўлса ҳам, педагогик тайёргарликсиз унга эриша олмайди. Касбий рефлексия бўлажак ўқитувчиларнинг ўз фаолиятларини объектив баҳолаш, ҳис этиладиган касбий қийинчиликлар сабабларини топиш ва уларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш кўникмасини белгиловчи, бўлажак ўқитувчиларнинг аналитик қобилиятларининг даражаси ўзгариши билан боғлаш мумкин. Биз аналитик қобилиятларнинг бир неча даражаларини ажратиш мумкин деб ҳисоблаймиз: 1. Субъектив: бўлажак ўқитувчилар томонидан эришилган натижаларини ўзининг аввалги тажрибаси билан қиёслайди; 2. Субъектив-объектив: бўлажак ўқитувчилар ўз педагогик тажрибасини ўз ҳамкасбларининг натижалари билан қиёслайди; 3. Объектив: бўлажак ўқитувчилар ўзининг педагогик ютуқларини илғор педагогика фани ва амалиётининг талаблари билан боғлайди; 4. Рефлексив: бўлажак ўқитувчилар томонидан эришилган натижаларни ўзининг аввалги тажрибаси билан 2-ҳолат ва 3-ҳолат орқали қиёслайди. Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш имкониятини ўқув-тарбия жараёнини оптималлаштиришда, унинг меҳнатини илмий ташкил этишда, педагогик қобилиятлар ва педагогик маданиятни ривожлантиришда, педагогик масалаларни ечиш кўникмасини такомиллаштиришда, назарий билимларни тўплашда ва ижодни ривожлантиришда кўрган олимлар кўп натижаларга эришдилар, аммо замонавий шароитларда тайёргарликни узлуксиз касбий ривожланиш сифатида таърифлаб, тайёргарлик тўғрисида юқори касбий даражада ишлаш кўникмаси сифатидаги мавжуд тасаввурлар чегарасидан чиқиш зарурати юзага келганлигидир. Бўлажак ўқитувчилар педагогик тайёргарлигининг асосий хусусиятларидан бири унинг ривожланишида узлуксизликнинг мавжудлигидир. Рефлексив жараёнда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлиги, касбий сифатларининг ривожланишини, бойиб боришини, кучайишини рағбатлантириш инобатга олиниши лозим. Бу бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексияси ривожлангани сари кечадиган ва унинг асосида узлуксиз педагогик педагогик тайёргарлигини ривожлантириш имкониятини таъминлайдиган жараёнларни чуқурроқ тушунишни таъминлайди. Диссертациянинг «Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш» деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларининг умумий тавсифи, педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларнинг cтатиcтик таҳлили баён қилинган. Тажриба-синов ишлари Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институтиларирида “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши” йўналишининг 2-, 3-босқич талабалари иштирокида ҳамда “Умумий педагогика” фани мисолида олиб борилди. Тажриба-синов ишларига 310 респондент жалб этилган. Педагогик тажрибани ўтказиш қуйидаги босқичларни қамраб олди: 1. Кириш босқичи (2018-2019 йиллар): а) тайёргарлик даври; б) бўлажак ўқитувчилар анкета сўрови; в) анкеталар экспертизаси; г) анкета маълумотларини аниқлаштириш; д) мактаб диагностик харитасини тузиш; е) натижалар таҳлили. 2. Ишчи босқич (асосий) (2019-2020 йиллар) : а) услубий ишни режалаштириш; б) услубий иш режасини амалга ошириш. 3.Якуний босқич (2020-2021 йиллар): а) услубий ишларга якун ясаш (таҳлил ); б) такрорий анкета сўрови. Олиб борилган татқиқот ишларида барча таълим муассасалари бўйича қатнашган талабаларда тажриба-синов ўзлаштириш даражалари ҳиcoби ва статистик хисоб жадвалининг қийматларига кўрa, χ2куз > χ2кр = 5,99 бўлгaнлиги учун нoлинчи гипoтезa рад этилади, биринчи гипотеза қaбул қилинaди. Тажрибанинг якуний босқичида тажриба ва назорат гуруҳларининг натижалари бир бири билан таққосланганда самарадорлик талабаларнинг Педагогик фаолиятда юзага келувчи муаммоларни индивидуал хал қилиш даражаси 1.13 баробарга, гуруҳли хал қилиш даражаси 1.14 баробарга ва умумий даражадаги муаммоларни хал қилиш даражаси 1.15 баробарга юқори эканлиги ва ишонч интервалининг бир-бири билан устма-уст(кесиши) тушмаслиги, олиб борилган тадқиқот ишларининг олинган натижаларда фарқ мавжудлиги ҳақидаги Н1 гипотезанинг қабул қилинишига олиб келади. “Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш” мавзуси бўйича тадқиқот натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. Бўлажак ўқитувчи педагогик тайёргарлигининг узлуксиз ривожланишини таъминлашда субъект-субъект муносабатлари билан рефлексивликнинг интеграциясини таъминлаш асосида касбий рефлексиясининг етакчи роли асосланди. 2. Касбий рефлексияни ривожлантириш асосида бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини оширишнинг дидактик имкониятлари аниқланди. 3. Бўлажак ўқитувчилар педагогик тайёргарлигининг ривожланиш жараёнини касбий рефлексия асосида бошқариш имконияти такомиллаштирилди. 4. Бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини баҳолашнинг рефлексив-ижодий, функционал-методик, ахборот-тезаурусли мезонлари ва индивидуал, гуруҳли, умумий даражалари ҳамда касбий рефлексиянинг продуктив самарадорлигини таъминловчи педагогик шароитлари аниқланди. 5. Замонавий шароитларда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш зарурати касбий фаолият мустақиллигининг кескин ошиши билан боғлиқ бўлган педагогик масалалар турларини ечиш кўникмасини, ноаниқлик ва янгилик вазиятида тўғри ҳаракат қилиш кўникмасини ривожлантириш зарурати билан боғлиқ. 6. Касбий рефлексия бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурининг зарурий ташкил этувчиси ҳисобланиб, унда юзага келган муаммоларни объектив баҳолаб, унга ўз фаолиятини таҳлил қилишга, фаолиятга замонавий тузатишлар киритиб, уларни ечишнинг мумкин бўлган йўлларини аниқлашга имконият беради. 7. Педагогик назария ва амалиётни бирлаштиришнинг уйғунлиги бўлажак ўқитувчилар ижодий таклифларида белгиланган ва ҳис этадиган қийинчиликларида кўрсатилган ўқитувчи шахсий касбий тажрибасига мақсадга мувофиқ таяниш билан таъминланади. 8. Тажриба-синов натижалари бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлиги касбий рефлексия асосида ривожланишини бошқариш имкониятини кўрсатди ҳамда танлаб олинган тажриба гуруҳидаги бўлажак ўқитувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи назорат гуруҳига нисбатан 1,15 (15%) баробар ошишига эришилди. Эътиборингиз учун раҳмат! Раис: Диссертантнинг тадқиқот мазмуни ҳақидаги маърузасини тингладик. Маъруза юзасидан саволлар бўлса, марҳамат. Download 352 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling