“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Download 352 Kb.
bet10/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Metodologik

3-саволга жавоб: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик тайёргарлигиникасбий рефлексия асосида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган; “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявийиши” таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” дарслиги нашр этилган;касбий рефлексия асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик тайёргарлигини ривожланганлик даражасини аниқлашгақаратилган топшириқлар тўплами ишлаб чиқилган.
Раис: Раҳмат. Жавоб қониқарлими?
педагогика фанлари доктори, проф. Мамаражабова Зулфия Норбаевна: Ҳа, қониқарли.
Раис: Яна саволлар борми? Марҳамат, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент в.б. Якубжанова Дилобар Ботировна:
1-савол: Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг ижтимоий заруратини ёритинг


2-савол: Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантириш йўлларини тавсифланг
3-савол: бўлажак ўқитувчининг рефлексив ҳолатининг шаклланиши ва ривожланишини нима учун керак
1-савол жавоби: Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни педагогик тайёрлашнинг асосий мақсади мустақил ижодий тафаккурга эга бўлган кадрлар тайёрлашдир. Фақатгина махсус билимларга эга бўлган мутахассисни тайёрлаш учун етарли эмас, шахснинг интеллектуал компетентликка эга бўлиши, ижодий салоҳиятига эгалик даражасини ҳисобга олиш керак Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигининг турли жиҳатларини, унинг ижодга қобилиятини ўрганиб олимлар, ижод – бу доимо бирор-бир янгини, янада илғорни яратиш эканлигини таъкидлайдилар. Амалиёт кўрсатишича, мазкур янгини яратишга интилишда педагог янгини яратишни ўзидан бошлаш кераклиги тўғрисидаги хулосага келади;педагог ўзининг мустақил таълими, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини такомиллаштиришнинг заруратини англай бошлайди.
2-савол жавоби: Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантириш йўллари-бу ўқув-тарбия жараёнини оптималлаштириш , меҳнатни илмий ташкил этишни, педагогик қобилиятларнинг ва педагогик маданиятнинг ривожланиши, педагогик вазифаларни ечиш кўникмаларини такомиллаштириш, назарий билимларни тўплаш, ижодни ривожлантиришни киритиш мумкин. Бўлажак ўқитувчининг рефлексив ҳолатининг шаклланиши ва ривожланишини шахсий такомиллашиш учун ўқитувчи ижодий имкониятининг зарурий қисми сифатида тушунади.

Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling