“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Download 352 Kb.
bet14/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Metodologik

Семинар аъзолари: Маъқул.
Раис: Кимда қандай таклифлар бор? Фикрлар етарли бўлса. Мулоҳазалар, расмий ва норасмий муҳокамалар асосида бир фикрга келинди ва методологик семинар
ХУЛОСАСИ:
1. Диссертация иши мазмун-моҳиятига кўра, муаммонинг назарий-методик жиҳатдан очиб берилиши, эълон қилинган ишларнинг илмий хусусиятлари, олиб чиқилаётган илмий хулосаларга, тажриба-синов ишларини ташкил этиш методикаси ва олинган натижалар таҳлилига кўра, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигига мос келади.
2. Диссертациянинг илмий савияси олинган натижаларининг ишончлилиги назарий ёндашувлар, методларнинг республикамиз ва хорижда яратилган педагогика ҳамда андрагогикага оид илмий, илмий-методик тадқиқотларга, амалиётчи-ўқитувчиларнинг тажрибасига асосланганлиги, тадқиқот вазифаларига мос келувчи, ўзаро бир-бирини тўлдириб борувчи тадқиқот методларининг қўлланганлиги, тажриба-синов ишларининг репрезентативлиги ҳамда олинган натижаларнинг математик-статистик таҳлил методлари ёрдамида қайта ишланганлиги, тадқиқот натижаларининг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
3. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти олий таълим муассасалари талабаларида квалиметрик компетентликни ривожлантириш механизмлари, уни амалиётга татбиқ этишнинг қулай шарт-шароитлари, ҳамда ишлаб чиқилган таклифлардан фойдаланиш билан белгиланади.
4. Диссертация натижалари бўйича эълон қилинган ишларда диссертация натижалари тўлиқ баён этилган. Уларнинг мазмуни ОАК томонидан белгиланган журналларда илмий мақола чоп этилган, республика ва халқаро конференцияларда муҳокама қилинган.
5. Тақризчилар Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Инновацион таълим” кафедраси мудири педагогика фанлари доктори, профессор, Хакимова Муҳаббат Файзиевна, Тошкент давлат педагогика университети Бошланғич синфларда математика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси доцент в.б., PhD Рузикулова Нигора Шухратовна, “Педагогика” кафедраси педагогика фанлари доктори (DSc), проф. в.б. Медетова Раушан Мамадияровна, Тошкент давлат педагогика университети Бошланғич синфларда математика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси педагогика фанлар доктори (DSc), доцент в.б. Якубжанова Дилобар Ботировналар томонидан берилган тақризлардаги камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий аттестация комиссияси диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларига асосан тўғриланган, тўлдирилган ва тартибга келтирилган.
6. Талабгор Зармасов Шерзод Рахимбердиевич томонидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ва автореферат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун қўйилган талаблар асосида бажарилган бўлиб, диссертация ҳимояга тавсия этилсин.
Хулоса: Илмий семинар аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.



Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling