“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва
Раис: Кимда саволлар бор? Марҳамат, (DSc), проф. в.б
Download 352 Kb.
|
Metodologik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-савол
- 1-саволга жавоб
- 2-саволга жавоб
Раис: Кимда саволлар бор? Марҳамат, (DSc), проф. в.б. Медетова Раушан Мамадияровна:
1-савол: Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришга оид қандай анологик ишларни ўрганидингиз? 2-савол: Касбий рефлексия нима ва унинг турларини айтиб беринг. 3-савол: Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришга оид қандай дидактик таъминот яратилди? 1-саволга жавоб: Саволингиз учун раҳмат, устоз. Мен ўз тадқиқотларим давомида Н.Н.Азизходжаева, Р.Ҳ.Джураев, З.Исмаилова, Н.А.Муслимов, Д.Рўзиева, Ў.Қ.Толипов, Н.Эгамбердиева, М.Уразова, А.А.Халиков, Д.М.Хакимова, Ш.Қ.Мардонов Ж.М.Отажонов, Ш.Шодмонова, Ш.Қурбонов, Р.Аҳлиддиновлар бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги ва рефлексив кўникмаларни ривожлантириш масалалари юзасидан, МДҲ мамлакатларида касбий рефлексияни ривожлантиришнинг назарий-методик асослари О.С.Анисимов, М.Н.Аплетаев, И.Г.Бессонова, Б.З.Вульфов, П.Я.Гальперин, С.С.Щекиналарнинг тадқиқот ишларида ўз аксини топганлиги, Касбий рефлексияни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини яратиш масалалари хорижий олимлар J.Cattel, К.Gray, М.Wallace илмий тадқиқотлари ўрганиб чиқилди. 2-саволга жавоб: Рефлексия мажбурий таъсир воситаси сифатида амалга оширилмайди, ўз табиатига кўра мустақил ҳисобланиб, эркин фаолият хусусиятини эгалланишига кўмаклашади. Рефлексияда ўзини тушуниш ва ўзида содир бўлаётганларни англаш эҳтиёжи мавжуд. Педагогик адабиётлар таҳлили бизга касбий-педагогик тайёргарликнинг бўлажак ўқитувчиларда назарий билимларни шакллантириш лозимлигини таъкидлаш имконини берди. Аммо назарий билимлар рефлексив фаолиятни амалга оширилганидагина ўқитувчининг бўлажак фаолияти воситасига айланади. Рефлексив фаолиятнинг мухим хусусияти сифатида фаолиятнинг мақсадга йўналганлиги саналади ва унинг самарадорлигини оширади. Мақсадсиз фаолият иккиламчи амалга оширишга эга бўлмайди, чунки у вазиятга хос бўлади, лекин барқарор бўлмайди ва самарали ҳаракатлар билан мустаҳкамланмайди. Рефлексия инсон ўз-ўзини англаши, унинг ўз ҳаракатлари ва амаллари асосларини англашини тавсифлайди. Рефлексия – инсон тафаккурининг тамойили бўлиб, уни шахсий шакллари ва шартларини англашга йўналтиради, таҳлилнинг ўзини кўриб чиқиш, унинг мазмуни ва билиш методларини танқидий таҳлил қилиш, инсон маънавий оламининг ўзига хослигини ва ички тузилишини очиб берувчи ўз-ўзини билиш фаолияти саналади. Download 352 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling