“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 352 Kb.
bet6/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Metodologik

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 10 та реcпублика ҳамда 3 та халқаро илмий-амалий анжуманларда муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуcи бўйича жами 22 та иш, жумладан, Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Олий аттеcтация комиccияcи томонидан докторлик диccертациялари аcоcий илмий натижаларини чоп этиш учун тавcия қилинган илмий нашрларда 5 та, шундан 3 таcи реcпублика ва 2 таcи хорижий журналларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, асосий матн 121 саҳифани ташкил этади.
Диссертациянинг биринчи боби «Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари» деб номланиб, биринчи бобида бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг ижтимоий зарурати, касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришда касбий рефлексиянинг аҳамияти баён қилинган.
Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни педагогик тайёрлашнинг асосий мақсади мустақил ижодий тафаккурга эга бўлган кадрлар тайёрлашдир. Фақатгина махсус билимларга эга бўлган мутахассисни тайёрлаш учун етарли эмас, шахснинг интеллектуал компетентликка эга бўлиши, ижодий салоҳиятига эгалик даражасини ҳисобга олиш керак.
Олимларнинг фикрларига кўра, касбий билимлар фанга оид, услубий ва психологик билимларнинг мажмуини акс эттиради; моҳир бўлажак ўқитувчининг касбий билимларининг хусусияти уларнинг “шахсий мазмунлилиги” билан таърифланади, касбий рефлексия асосида педагогнинг тайёргарлиги эса “шунчаки китобдан аудиторияга узатилмай, балки оламга ўзининг қараши сифатида баён этиладиган билимни инсонийлаштириш, жонлантириш”да намоён бўлади.
Академик Р.Х.Джураев раҳбарлигида нашр этилган “Педагогик атамалар луғатида” педагогик рефлексияга қуйдаги таърифлар берилган:
Рефлексия 1) фикрлаш, ўз-ўзини назорат қилиш; 2) ўзининг шахсий ҳаракатлари ва уларнинг фикрлашга йўналтирилган инсон фаолиятининг назарий шакли; 3) ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш, хаёл суриш, фикр юритиш, уни таҳлил қилишга мойиллик.
Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов, М.Қуронов, Р.Аҳлиддинов ва И.Мажидовларнинг фикрича, рефлексия самарали фикрлашнинг муҳим тарзи, юз бераётган ҳодисани кенг тизим контекстида тушуниш жараёнларини алоҳида ташкил этиш (у вазият ва ҳаракатларни баҳолашни, вазиятларни ҳал қилиш усуллари ва операцияларини топишни ўз ичига олади), вазифаларни ҳал қилишга жалб этилган индивид ҳамда бошқа одамларнинг ўзини-ўзи таҳлил қилиши, ўз ҳолати ҳамда ҳаракатларини фаол ўйлаб кўришдан иборат жараёндир. Шу сабабли рефлексия (орқага қайтиш) ичидан (бир индивиднинг кечинмалари ва ўзига ўзи ҳисоб бериши) ҳам, ташқаридан (жамоа бўлиб фикрлаш фаолияти ва биргаликда ечим излаш сифатида) ҳам бўлиши мумкин.
Рефлексия мажбурий таъсир воситаси сифатида амалга оширилмайди, ўз табиатига кўра мустақил ҳисобланиб, эркин фаолият хусусиятини эгалланишига кўмаклашади. Рефлексияда ўзини тушуниш ва ўзида содир бўлаётганларни англаш эҳтиёжи мавжуд.
Педагогик адабиётлар таҳлили бизга касбий-педагогик тайёргарликнинг бўлажак ўқитувчиларда назарий билимларни шакллантириш лозимлигини таъкидлаш имконини берди. Аммо назарий билимлар рефлексив фаолиятни амалга оширилганидагина ўқитувчининг бўлажак фаолияти воситасига айланади. Рефлексив фаолиятнинг мухим хусусияти сифатида фаолиятнинг мақсадга йўналганлиги саналади ва унинг самарадорлигини оширади. Мақсадсиз фаолият иккиламчи амалга оширишга эга бўлмайди, чунки у вазиятга хос бўлади, лекин барқарор бўлмайди ва самарали ҳаракатлар билан мустаҳкамланмайди.
Рефлексия тушунчаси сўнгги вақтларда профессионал педагогик муҳокамаларда кўпроқ қўлланилмоқда. Рефлексия тушунчасидан фойдаланишдаги ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини билиш, мулоҳаза юритиш, ўз ҳаракатларини ўйлаш ва б.қ. каби маънолар кўлами анча кенг.
Рефлексия инсон ўз-ўзини англаши, унинг ўз ҳаракатлари ва амаллари асосларини англашини тавсифлайди. Рефлексия – инсон тафаккурининг тамойили бўлиб, уни шахсий шакллари ва шартларини англашга йўналтиради, таҳлилнинг ўзини кўриб чиқиш, унинг мазмуни ва билиш методларини танқидий таҳлил қилиш, инсон маънавий оламининг ўзига хослигини ва ички тузилишини очиб берувчи ўз-ўзини билиш фаолияти саналади.
Ҳозирги замонавий педагогик илмий-тадқиқот ишларида кўплаб олимлар рефлексиянинг қуйидаги турларини таклиф этадилар (2-расмга қаранг).
Интеллектуал рефлексия: Муаммоларни фикрлаш асосида ижобий ҳал қилишни белгилайди.
Шахсий рефлексия: Ўқитувчининг педагогик зиддиятлардан конфлектларсиз. чиқишни фикран изланиш асосида бартараф қилишни таъминлайди.
Коммуникатив рефлексия: Мулоқот жараёнида шерикларининг ўзаро бир-бирларини тушуниб муносабат қилишни таъминлайди.
Кооператив рефлексия: Жамоа аъзоларининг биргаликдаги ўзаро мунтазам меҳнат фаолиятларини мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлган фаолиятдир;
Касбий рефлексия - ўзини касбий фаолияти давомида англаши, ўқитувчи тайёргарлигида педагогик рефлексияни - педагогик касбий самарадорликда ўзини англаши.


Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling