“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Download 352 Kb.
bet11/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Metodologik

3-савол жавоби: бўлажак ўқитувчининг рефлексив ҳолатининг шаклланиши ва ривожланишини шахсий такомиллашиш учун ўқитувчи ижодий имкониятининг зарурий қисми сифатида тушунади .Педагогик ОТМ талабаларининг рефлексия механизмларини ўзлаштиришлари ўқитувчининг педагогик тайёргарлигида янги имкониятларни очади. психологик-педагогик шароитларда дастлабки назарий тушунча ва талабанинг шахсий касбий ўз-ўзини тадқиқ этишини ташкил этиш учун схема бўлиб хизмат қилади. У талабада касбий рефлексияни ривожлантириш ОТМда ўқув-тарбия жараёнини индивидуаллаштириш асосида мумкин . Интеллектуал рефлексияни ўқитувчининг касбий рефлексив сифатлари ривожланадиган асос сифатида ўрганишига имкон беради , улар бизнингча унинг педагогик тайёргарликнинг узлуксизўсишини таъминлаш учун асосий ҳисобланади.
Раис: Раҳмат. Жавоб қониқарлими?
педагогика фанлари доктори (DSc), доцент в.б. Якубжанова Дилобар Ботировна: Ҳа, қониқарли.
Раис: Яна саволлар борми?
Семинар аъзолари: Етарли!
Раис: Энди диссертация иши расмий муҳокама қисмига ўтамиз. Сўз тақризчи педагогика фанлари доктори, профессор, Хакимова Муҳаббат Файзиевнага марҳамат!
Дунё таълим тизимида таълимни ривожлантириш бўйича кўплаб тадқиқотлар, лойиҳалар олиб борилмоқда, айниқса педагогик касбий тайёргарликнинг барча компонентларини ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Мамлакатимизда ҳам педагогик касбий компетенцияларни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш мақсадида таълим муассасаларида замонавий моддий техник база яратилган ҳамда инновацион таълим дастурлари ишлаб чиқилган. Глобаллашув ва халқаро интеграциянинг ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг кенгайиши билан боғлиқ ҳолда касбий компетенциялар бўйича ахборотларнинг ҳам тезкор алмашиш имконини берадиган механизмлар зарур бўлмоқда ва бу масалалар мазкур мавзунинг долзарблигини белгилаб беради. Педагогика соҳасидаги олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда уларни инновацион таълим технологиялари, ўқитишнинг янги, инновацион шакл, метод ва воситалари билан таништириш, педагогларда касбий компетентлик сифатлари ва креатив қобилият моҳияти билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга Юқоридагилардан келиб чиқиб, Зармасов Шерзод Рахимбердиевичнинг «Рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий педагогик маҳоратини ривожлантириш» мавзусидаги диссертацияси мазкур долзарб муаммонинг ечимига бағишланган.
Диссертация иши кириш, учта боб, умумий хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 121-саҳифани ташкил қилади.
Диссертация ишининг кириш қисмида қисмида илмий тадқиқот ишининг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети кўрсатилган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг асосий йўналишларига мослиги белгиланган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги ва илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ҳамда диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг биринчи боби «Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари» деб номланиб, ушбу бобда бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг ижтимоий зарурати ўрганилган, касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари кўриб чиқилган ва уларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришда касбий рефлексиянинг аҳамияти кабилар баён қилинган.
Тадқиқотчи хорижий ва республикамиз олимларининг тадқиқот ишларини ўрганиб, таҳлил қилиб, шу асосида касбий билимлар фанга оид, услубий ва психологик билимларнинг мажмуини акс эттиришини кўриб чиқган; моҳир бўлажак ўқитувчининг касбий билимларининг хусусияти уларнинг “шахсий мазмунлилиги” билан таърифланади, касбий рефлексия асосида педагогнинг тайёргарлиги эса, “шунчаки китобдан аудиторияга узатилмай, балки оламга ўзининг қараши сифатида баён этиладиган билимни инсонийлаштириш, жонлантириш”да намоён бўлади деб, унинг ўзига хос жиҳатларини ёритиб беришга ҳаракат қилган.
Тадқиқотчи олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни педагогик тайёрлашнинг асосий мақсади мустақил ижодий тафаккурга эга бўлган кадрлар тайёрлаш деб таъкидлаб, фақатгина махсус билимларга эга бўлган мутахассисни тайёрлаш учун етарли эмас, шахснинг интеллектуал компетентликка эга бўлиши, ижодий салоҳиятига эгалик даражасини ҳисобга олиш кераклигини ишда ёрқин мисоллар асосида очиб беришга ҳаракат қилган.
Бир қатор мамлакатимиз олимларининг фикрича, рефлексия самарали фикрлашнинг муҳим тарзи, юз бераётган ҳодисани кенг тизим контекстида тушуниш жараёнларини алоҳида ташкил этиш, вазифаларни ҳал қилишга жалб этилган индивид ҳамда бошқа одамларнинг ўзини ўзи таҳлил қилиши, ўз ҳолати ҳамда ҳаракатларини фаол ўйлаб кўришдан иборат жараёндир. Шу сабабли рефлексия (орқага қайтиш) ичидан (бир индивиднинг кечинмалари ва ўзига ўзи ҳисоб бериши) ҳам, ташқаридан (жамоа бўлиб фикрлаш фаолияти ва биргаликда ечим излаш сифатида) ҳам бўлиши мумкинлигини қатор маълумотларга таянган ҳолда кўрсатишган. Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигининг турли жиҳатларини, унинг ижодга қобилиятини ўрганиб олимлар, ижод – бу доимо бирор-бир янгини, янада илғорни яратиш эканлигини таъкидлайдилар.
Олимлар ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчининг дунёқараши, умумий маданиятига; инсонпарварлик йўналганлигига, педагогик ва психологик билимларга, бўлажак ўқитувчиларнинг ўқитиш ва тарбиялаш методикасини юқори даражада эгаллашига боғлиқ деб, ҳисоблайдилар.
Тадқиқотчи тадқиқот ишларини ўрганиши асносида педагогик коммуникацияда рўй берадиган узилишлар, яъни, бўлажак ўқитувчилар фаолиятини «тушунмаслик ҳолатлари» туфайли да­вом эттира олмаслик, педагогик фаолиятдан рефлексив чиқишга олиб келади, бу фаолияти мазмунини анг­лай олмайди ва натижада уларда низо сабабларини таҳлил қи­лиш­ларига тўғри келади. Индивидуал рефлексия, индивидлараро рефлексия­нинг алоҳида махсус шакли, деб ҳисоблайди.
Муаллифнинг тадқиқот ишидан кўриниб турибдики, таҳлилий фаолият алгоритми интериоризация жараёнида ташқи фаолиятнинг ички ҳолатга ўтиш механизми жараёнида қандай ривожланишини тушунишга имкон беради, ички эса, ўз навбатида ташқи орқали амал қилиб ўз-ўзини ўзгартиради, шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, у ишда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексиянинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган таҳлилий қобилиятлари даражасининг ўзгаришини кузатишга ҳаракат қилган.
Ҳозирги кунда фалсафий категория сифатида ўрганилаётган рефлексия психология, социология, синергетика, мантиқ, андрологика, эвкистика, кибернетика ва бошқа кўплаб мураккаб фанларнинг тадқиқот объекти сифатида эътироф этилиб тадқиқ қилинмоқда. Тадқиқотчи «рефлексия» категориясига педагогика ва психология нуқтаи назаридан таъриф берган ва ишда унинг мо­ҳи­ятини ўрганишда ўқитувчилар касбий фаолиятидаги ўрнини таҳлил қилишга батафсил тўхталган.
Психологияда рефлексия «субект томонидан ўзининг ички психик жараёни ва ҳолатларини билиш, назорат қилиш» мазмунида талқин қилинади. Бўлажак ўқитувчининг педагогик фаолияти орқали рефлексия шахсга нисбатан аҳамиятини ўрганишда бу тушунчанинг ижтимоий психологик томондан таърифи мукаммал эканлиги эътироф этилиб, бунда рефлексия инсон­нинг борлиқда бошқа инсонлар орқали қандай қабул қилиниш ва баҳо­ланиш сифатида номоён бўлади: рефлексия – «шунчаки субектнинг ўз–ўзини билиши ёки тушуниши эмас, балки бошқалар томонидан «рефлексияла­нув­чини» қандай билиши» ва унинг шахсий хусусиятларини, эмоционал реакцияларини ва когнитив тасаввурларини ҳам тушунишини ўз ичига олади.
Тадқиқот иши давомида чиқарилган назарий хулосалар, педагогик тайёргарликнинг ривожланиш жараёнини бешта элементдан ташкил топган тизим сифатида қараш имконини беради ва бу ўқитувчининг касбий рефлексияси ривожланишига кўра содир бўлувчи ва унинг асосида педагогик ўз-ўзини узлуксиз такомиллаштириш имкониятини таъминловчи жараёнларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради ва шулардан келиб чиқиб, муаллиф 49-бетдаги 1.2 расмда рефлексиянинг компонентларини ишда очиб берган.
Диссертация ишининг иккинчи боби «Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш тизими» деб номланган бўлиб, касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш мазмуни сифатида ўрганилган, бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш модели такомиллаштирилган, касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари баён қилинган.
Тадқиқотдан асосий кўзда тутилган мақсадлардан бири бу - бўлажак ўқитувчилар педагогик тайёргарлигини ривожлантиришида касбий рефлексиянинг аҳамияти асосида бугунги бўлажак ўқитувчиларнинг фаолиятида таълим-тарбия жараёнидаги фаолиятларини ўзлари баҳолаб, келажак фаолияти ҳақида тавсиялар беришдан иборатдир.
Ўз-ўзини билиш жараёни бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлиги доирасида маълумотларни қайд қилиш даражасида кечади, бунда рефлексиянинг пассив шакли устуворлик қилади. Бўлажак ўқитувчилар педагогик фаолиятида юзага келаётган турли қийинчиликлар ва муаммоларнинг сабабларини, эришилаётган ютуқлар ва натижаларни шунчаки қайд қилиб боради.
Муаллифнинг фикрича, бўлажак ўқитувчиларнинг доимий педагогик фаолияти мазмунан рефлексив хусусиятга эга бўлиб, у барча рефлексив жараёнларни қамраб олади. Қайд этиш жоизки, ҳозирги кунгача касбий рефлексия тушунчасининг мукаммал таснифи мавжуд эмас. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятида рефлексия муҳим рол ўйнайди.
Тадқиқотчи ишда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини таҳлил қилиб, касбий рефлексиянинг аҳамиятини ўрганган. Касбий рефлексия нафақат педагогик фаолият, балки билим, кўникма ва малакаларнинг ўсишини таъминлайди ҳамда ушбу фаолиятни такомиллаштириш асоси бўлиб ҳам саналади. Ҳар бир бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексияси унинг ўз ўзини такомиллаштиришда, шижоатида, мунтазам касбий фаолиятига оид янгиликлар устида изланишида, ижодкорлигида инновацион фаолиятида намоён бўлиши билан асосланади. Шунинг учун рефлексия бўлажак ўқитувчиларнинг ўз ўзини касбий такомиллаштириш учун асос бўлади.
Муааллиф бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида ишнинг 58-60 бетларида “Педагогик маҳорат” фанидан тестлардан намуналар келтирган. Дарсни ташкил этишда турли-туман воситалардан, ўқув-техник, компьютер, стационар ва динамик кўргазмали қуроллардан фойдаланиши кўзда тутилган. 64-67 бетларда бир соатлик дарс ишланмасдан намуналар келтирган.
Педагогика олий таълим таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчининг ижодий имкониятларини очишдан кўра кўпроқ унинг касбий билимлари ҳажмини кенгайтиради деб ҳисоблаб, таълимнинг рефлексив-инсонпарварлик моделига асосланган педагогик тайёргарлиги ривожланишининг модели ишлаб чиқилган (73-бет. 2.1-расм). Мазкур моделнинг асосий ғояси, бўлажак ўқитувчилар билан ҳамкорликдаги ижод давомида ўзининг касбий рефлексиясини қайта англаш йўли билан ўз-ўзини такомиллаштириш жараёнига жалб этилишидан иборат.
Диссертациянинг «Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш» деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларининг умумий тавсифи келтирилган, педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларнинг cтатиcтик таҳлили баён қилинган.
Тажриба синов ишларига Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институтларидан 310 нафар респондентлар жалб этилган.
Ўтказилган тажриба-синов ишига диагностик асосда педагогик тажрибани ўрганиш методикаси танланган. Мазкур методика доирасида педагогик диагностикадан ўтказиш мактаб услубий ишлари календарь режаси билан белгиланган фаолият сифатида амалга оширилган.
Бўлажак ўқитувчиларнинг ўз-ўзининг диагностикасининг натижалари диагностик анкеталарда қайд этилган ва улар асосида профессор-ўқитувчилар томонидан ҳис этилаётган касбий қийинчиликларни ечишда уларда ёрдам кўрсатишнинг аниқ режаси ишлаб чиқилган.
Тадқиқот давомида муаллиф томонидан тажриба-синов иши бир неча босқичларда амалга оширилган, яъни: таъкидловчи, шакллантирувчи ва тажриба-синов ишига якун ясаш, натижалар таҳлили, хулосаларни шакллантириш.
Таъкидловчи тажриба-синовни ўтказиш методикаси педагогик диагностикадан ўтказишнинг кириш босқичи мазмуни билан мос келади. Таъкидловчи тажриба-синов ишининг мақсади, ўқитувчиларнинг ўз фаолиятларини ўзлари таҳлил қилишлари ва ўзлари баҳолашлари қобилиятларини аниқлашдан иборат эди. Тадқиқотчилик ишининг мазкур босқичида қатор вазифалар ҳал этилган.
Муаллиф томонидан ўтказилган шакллантирувчи тажриба-синов ишларининг муддатлари ва мазмуни бўйича асосан педагогик диагностикадан ўтказишнинг иккинчи ва учинчи босқичлари билан мос келади. Унинг ўзига хослиги ўқитувчининг педагогик қийинчиликлар сабабларини янада чуқурроқ таҳлил қилишдан иборат бўлган.
Шакллантирувчи тажриба-синов тадқиқотчига аниқланган омилларни таъкидлаш билан чекланмасликка, балки махсус вазиятларни яратиш орқали тадқиқ этилаётган ўқитувчи касбий рефлексиясининг ривожланиши динамикасини кузатиб бориш ва бу асосда педагогик тайёргарликни такомиллаштиришнинг оптимал шароитларини топишга имкон беради.
Тажриба-синов иши давомида бўлажак ўқитувчиларнинг диагностик ишга, ўз-ўзини диагностика қилишга, унинг натижаларига муносабатлари қандай ўзгариб борганлигини аниқлаш мумкин эди; бўлажак ўқитувчининг касбий тайёргарлигининг ўсиши кузатилади, унинг ўзига нисбатан қарашлари ўзгаради, ўзини ўзгартиришга интилиши юзага келади; унинг педагогик тайёргарлиги ривожланишининг асоси ўз-ўзини такомиллаштиришга, ўзининг ижодий имкониятини ўз-ўзи амалга ошириш ички эҳтиёжи хизмат қилади.
Педагогик фаолиятда юзага келувчи муаммоларни индивидуал хал қилиш даражаси 1.13 баробарга, гуруҳли хал қилиш даражаси 1.14 баробарга ва умумий мактаб даражасидаги муаммоларни хал қилиш даражаси 1.15 баробарга юқори эканлиги ва ишонч интервалининг бир-бири билан устма-уст тушмаслиги, олиб борилган тадқиқот ишларининг олинган натижаларда фарқ мавжудлиги ҳақидаги Н1 гипотезанинг қабул қилинишига олиб келади.
Тадқиқот натижалари рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий педагогик маҳоратини ривожлантиришни ҳисобга олиб лойиҳалаш имконини берган. Олинган хулосалар ва тадқиқотчи томонидан чоп этилган мақолалар мавзуга мос келади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, диссертацияни чуқур ўрганиш жараёнида ютуқ ва муваффақиятлар билан бирга, айрим эътирозлар ҳам борлигини алоҳида қайд этиб ўтиш зарур:

  1. Диссертацияда тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, илмий янгилиги, тадқиқотнинг амалий натижалари, алмий ва амалий аҳамиятини қайтадан кўриб чиқиб, такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  2. Тадқиқотнинг мақсади “касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат” деб белгиланган, лекин ишнинг якунида муаллиф томонидн ишлаб чиқилган таклифлар мавжуд эмас.

  3. Тадқиқот ишининг 58-60 бетларида “касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида” “Педагогик маҳорат” фанидан тестлардан намуналар келтирилган, мазкур тестларни ишнинг илова қисмига олиш ёки бошқа вариантда тақдим қилиш зарур.

  4. Муаллиф ишнинг 64-67 бетларида “Бир соатлик дарс ишланмасидан намуналарни келтирган”, бизнингча мазкур ишланмалар иловага олиниши, шу ишланмада берилган фойдаланилган адабиётлар рўйхатида эски адабиётлар қўйилган, тўғрилаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

  5. Ишнинг 73-бетидаги 2.1-расмда “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарлигини ривожлантириш” модели берилган, мазкур моделдаги касбий рефлексиянинг ривожланиш даражаларини очиб бериш зарур эди.

  6. Диссертациянинг 2-бобидаги хулосасида айнан, 3та параграфдаги маълумотларга таянган ҳолда якуний хулоса бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  7. Ишнинг 3 боб 1-бандида тажриба синов ишлари олиб борилган 3 та олий таълим муассасалари қисқартирилган ҳолатда тақдим қилинган, қайси йўналишлар, курслар кесимида ва респондентлар сони кўрсатилмаган, шунингдек бир жойда ўқувчи, бошқа объектда талаба деб кетилган, аниқлаштириш зарур.

  8. Диссертациянинг 79-бетида А.В. Христева касбий педагогик фаолиятнинг таҳлили ва ўз-ўзини таҳлил қилишни ўз фаолияти ва рефлексив ҳолатини тузатиш ва такомиллаштириш мақсадида педагогик масалаларни ечишга йўналтирилган педагогик кўникмалар мажмуи сифатида қараб, у касбий педагогик фаолият таҳлили ва ўз-ўзини таҳлил қилишнинг қуйидаги босқичларини ажратади, деб берган, нима мақсадда тажриба қисмида бу олим томонидан амалга оширилган босқичлар берилган, аксинча бу бўлимда муаллифнинг ўзлари томонидан амалга оширилган ишлари тақдим қилинганда айни муддао бўлар эди.

  9. Авторефератнинг 3-бобида берилган маълумотларни қайта ишлаш талаб қилинади.

  10. Диссертациянинг 89-90 бетларида диагностик анкеталар берилган, шу ўринда тадқиқотчи жадвалларда унинг таҳлилини берганда мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  11. Ишнинг 3.2-жадвалида 1 ва 2 диагностика таҳлили берилган, бу фоизми ёки рақамми тушунарсиз тақдим қилинган ва 98-бетдаги 3.1-расмдаги рақамларни кичикроқ шрифда ёзиш мақсадга мувофиқ.

  12. Ишнинг тажриба қисмида таъкидловчи, шакллантирувчи тажриба-синов ишлари берилган, якунловчи босқич эса ишда йўқ, ҳар бир босқич йиллар кесимида очиб берилганда ишнинг сифати ошар эди.

  13. Умумий хулосалар 14 банддан иборат, 7 ёки 9 бандга туширган ҳолда мукаммал хулосалар тақдим қилиниши ва 163 номдаги адабиётларни ҳам мавзуга доирини қолдириб, қолганини кўриб чиқиш, ишдаги орфографик, грамматик камчиликларни тўғрилаш мақсадга мувофиқ ҳолатда бўлар эди.

Биз томонимиздан кўрсатилган ушбу камчилик ва таклифларни тадқиқотчи ўз вақтида тузатиши ва ишни таҳрирдан ўтказиши зарур деб ҳисоблаймиз.
Умуман олганда, диссертация ва автореферат мазмунан бир-бирига мос. Ушбу ишни тугалланган тадқиқот иши деб баҳолаш мумкин. Тадқиқот ишида олинган натижалардан бўлажк ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришда аҳамиятли ва натижаларни кенг жорий қилиниши асосида республикамиздаги педагогика олий таълим муассасаларида ва умумий ўрта таълим мактабларида тегишли ютуқларга эришиши билан белгиланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадқиқотчи Зармасов Шерзод Рахимбердиевичнинг «Касбий рефлекция асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш» мавзусидаги 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясини якунланган мустақил, илмий ва амалий аҳамиятга қийматга эга иш деб баҳолаймиз ва камчиликлари бартараф этилган ҳолда кейинги босқичга тавсия қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling