“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва
Раис: Раҳмат. Расмий тақризчининг кўрсатган эътирозли фикрларига жавоб бериш учун сўз тадқиқотчи Зармасов Шерзод Рахимбердиевичга: Ш.Р.Зармасов
Download 352 Kb.
|
Metodologik
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раис
- “Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари”
- “Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш тизими”
- “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил қилиш ва унинг натижалари”
Раис: Раҳмат. Расмий тақризчининг кўрсатган эътирозли фикрларига жавоб бериш учун сўз тадқиқотчи Зармасов Шерзод Рахимбердиевичга: Ш.Р.Зармасов: аввало, ишимизни диққат билан ўқиб, ўз тақризларини берганликлари учун педагогика фанлари доктори, профессор, Хакимова Муҳаббат Файзиевнага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Диссертация ишига билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди ва бартараф этилди.
Раис: Сўз тақризчи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент в.б., Рузикулова Нигора Шухратовна марҳамат! Жаҳон миқёсидаги олий таълим муассасаларининг бўлажак ўқитувчиларда рефлексив кўникмаларини ривожлантириш мехнизмлари таълим жараёнига татбиқ этилган. Педагогик олий таълим муассасаларида рефлексив-методик ёндашувдан фойдаланиш, рефлексив кўникмаларни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш, бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашга буюртмачилар талабларини интеграциялаш, касбий сифатларни интенсив технологиялар асосида ривожлантириш, касбга йўналтирилган таълим мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда. Тадқиқот ишида таъкидланишича, касбий билимлар фанга оид, услубий ва психологик билимларнинг мажмуини акс эттиради; бўлажак ўқитувчининг касбий билимларининг хусусияти уларнинг “шахсий мазмунлилиги” билан таърифланади, касбий рефлексия асосида педагогнинг тайёргарлиги бўлажак ўқитувчининг шахсий қараши сифатида баён этиладиган билимни инсонийлаштириш, жонлантиришда намоён бўлади. Шунингдек, тадқиқотчининг фикрича педагогик тайёргарлик фақат тажриба билан ривожланмайди. Чунки, кўп йиллик иш тажрибаси ўзида ҳам ижобий, ҳам салбий сифатларни ифодалаши аниқланган. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолияти жараёнида муҳим бўлган унинг сифатларилари ривожланади. Педагогик амалларни бажаришнинг стереотипларининг юзага келиши муқаррар бўлади, андозавийлик юзага келади, касбий мослашув юз беради. Бўлажак ўқитувчилар фаолиятининг эмоционал кучланиши, муваффақиятсизликлар, катта эмоционал куч сарфлашда ўз иши натижаларидан кўп қониқмаслик ўқитувчи шахсининг касбий деформацияларининг юз беришига олиб келиши мумкин. Мазкур тадқиқот ишида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожланиши ва уни касбий деформациялардан ҳимоялашнинг узлуксизлигини таъминловчи шароитларни аниқлашга уринишлар амалга оширилган. Тадқиқотчи педагогик тайёргарликни ривожлантириш муаммосини бўлажак ўқитувчиларнинг ўз-ўзини ривожлантириши ва мустақил таълим олиши билан боғлайди ва бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигининг турли жиҳатларини хусусан унинг ижодга қобилиятини ўрганиб ижод – бу доимо бирор-бир янгини, янада илғорни яратиш эканлигини таъкидлайди. Диссертация кириш, уч боб, саккиз параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасида маълумотлар киритилган. Диссертациянинг “Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари” деб номланиб, биринчи бобида бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг ижтимоий зарурати, касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришда касбий рефлексиянинг аҳамияти баён қилинган. Ушбу бобда ўқитувчининг касбий рефлексия асосида педагогик тайёргарликни ривожлантириш шартлари сифатида ўз-ўзини ривожлантиришга ижобий мотивацияни шакллантириш, касбий ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини таҳлил қилишни билиш, ўз-ўзини тарбиялаш ва мустақил таълимга интилиш кўрсатилади. Диссертациянинг “Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш тизими” номланган иккинчи бобида касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш мазмуни, бўлажак ўқитувчининг педагогик тайёргарлигини касбий рефлексия асосида ривожлантириш модели, касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантиришнинг шарт-шароитлари баён қилинган. Тадқиқотчи бўлажак ўқитувчиларнинг касбий рефлексиясининг психологик хусусиятларини, унинг ички тузилиши, унинг ривожланиш даражасини аниқловчи омилларни кўриб чиқиб, бошқа инсонни – ўзаро муносабат бўйича ҳамкорини таҳлил қилиш ва англаш, ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг ўзини таҳлил қилиши ва ўз-ўзини баҳолаши зарурати билан боғлиқ бўлган рефлексиянинг шахсий боғлиқлиги муаммосига эътибор қаратади. Тадқиқотда таъкидланишича, ўқитувчининг касбий рефлексияси ривожланишига кўра содир бўлувчи ва унинг асосида педагогик ўз-ўзини узлуксиз такомиллаштириш имкониятини таъминловчи жараёнларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради: Ўз-ўзини билиш жараёни бошида далилларни таъкидлаш даражасида юз беради, бунда рефлексиянинг пассив шакли устунлик қилади. Бўлажак ўқитувчилар унинг педагогик фаолиятида юзага келувчи муаммоларни шунчаки қайд этади. Ўз-ўзини англаш жараёни ўқитувчининг ўз фаолиятига ва унда ўзига нисбатан “мета-вазиятни” эгаллаб ўзига ташқаридан қарашни билишини назарда тутади. Бунда ташқи шартларнинг ички ҳолатга ўтиши, уларнинг интериоризацияси содир бўлади, касбий қийинчиликларнинг мумкин бўлган сабаблари ифодаланади; фаолият мақсадларини англаш кечади, рефлексив “Мен” шаклланади. Бу бўлажак ўқитувчиларнинг актуал ривожланиш соҳаси билан боғлиқ. Ўз-ўзини аниқлаш жараёнида касбий эҳтиёжларни иноатга олиб дастлабки даража ўрнатилади ва мавжуд имкониятлар асосида фаолият режалаштирилади. Стратегик, тактик ва оператив вазифалар шакллантирилади. Ҳақиқий “Мен”нинг ва идеал “Мен”нинг боғланиши содир бўлади. Бу бўлажак ўқитувчиларнинг яқин ривожланиш соҳаси билан боғлиқ. Ўз-ўзини ривожлантириш жараёнида рефлексияланган ҳаракат усулларининг (яъни, аввал қўлланилган ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш натижасида энг оптимал бўлган ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш усуллари) ортиши юз беради. Ўз-ўзини баҳолаш ўз-ўзини такомиллаштиришнинг иккинчи босқичининг бошланишини назарда тутади. Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил қилиш ва унинг натижалари” деб номланган учинчи бобда тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси, тажриба-синов ишлари натижалари самарадорлигини баҳолаш тажриба-синов ишлари натижаларининг математик статистик таҳлили келтирилган тажриба-синов ишлари натижалари қайд этилган. Татқиқот ишида кўрсатилган манбалар диссертация матнида ўз аксини топган. Автореферат матни диссертация мазмунига мос келади. Тадқиқотчи томонидан умумий хулоса ишлаб чиқилган. Тадқиқот ишида кўрсатиб ўтган ижобий ҳолатлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжуд, жумладан: Диссертациянинг мундарижасини 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигига мувофиқ қайта шакллантириш лозим (масалан, параграфлар номи диссертация матнига мос эмас, параграф номи мундарижада ёзилган аммо диссертация матнида шундай параграф мавжуд эмас ёки мундарижа кўрсатилган боб ва параграф номлари диссертация матнида келтирилган номлар билан турли хил). Муаммонинг ўрганилганлик даражасида айнан мавзу доирасида тадқиқотлар олиб борилгин олимларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ. Муаммонинг ўрганилганлиш даражасида кўрсатилган тадқиқотчиларнинг илмий ишларига диссертация матнида мурожаатлар мавжуд эмас, баъзи тадқиқотчиларнинг илмий ишлари фойдаланилган адабиётлар рўйхатида кўрсатилмаган. Боблар бўйича хулосаларга тизимли ва изчил ишлаб чиқилиши лозим. Адабиётлар рўйхати ОАК талаблари даражасида расмийлаштирилмаган Диссертация матнида асосан тадқиқотчилар фикри кенг баён қилинган бўлиб, тадқиқотчининг шахсий муносабатлари қайт этилмаган. Тажриба синов якуни бўйича умумлаштирувчи натижа баён қилинмаган. Кўрсатиб ўтилган мулоҳазали фикрлар диссертацияни илмий ва амалий салоҳиятини янада оширишга қаратилган. Зармасов Шерзод Рахимбердиевичнинг “Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация тадқиқотчи томонидан мустақил бажарилган илмий-тадқиқот иши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом”и талабларига жавоб беради. Диссертация ишини кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш шарти билан кейинги босқичга тавсия этаман. Download 352 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling