«тасдиқлайман» услубий тайёргарлик цикли бошлиғИ


Download 0.91 Mb.
bet3/5
Sana11.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1088039
TuriКонспект
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу 3,5 амалий

12. Ствол қутиси автоматни қисм ва механизмларини бириктириш, затвор рамасини затвор билан биргаликдаги ҳаракатини йўналтириш, ствол каналини затвор билан ёпиш учун хизмат қилади. Ствол қутисида зарбдор тепки механизми жойлашади, қутининг устки қисмини ўзининг қопқоғи билан ёпилади.

  • ствол қутиси қуйидагиларга эга: затворга қўтириш учун ички қисмлар, ортки устун эса жанговар таянчи хисобланади;

  • -йўналтирувчи бўртмалар затвор рамасини затвор билан биргаликда ҳаракатини таъминлайди;

  • - гильза чиқариш бўртмаси гильза чиқариш учун;

  • - магазинни бириктириш учун бўртма ва ўқдонни йўналиши учун овал шак- лидаги ёнланма тўсин бўртмалар;

  • - орқа тепа пастида қайтарувчи механизмни йўналтирувчи ўзагини изи бор бўлиб ствол қутиси қопқоғи учун ствол кутисининг орқа томонида жойи бор.

  • - ён устунларида тўртта тешик бор. Ундан учтаси зарбдор тепки механизмни бириктириш учун. Тўртинчиси ўтказгични бириктириш учун. Ўнг устун томонида иккита (чуқурлик) ўтказгични автоматик ёки якка тарзда ўтиш учун жой бор. (АВ) ва (ОК).

  • - пастки ойна ўқдон учун ва ойна тепки ҳалқаси учун.




    Мўлжаллагич
    а) автоматга ўрнатиладиган; б) пулемётга ўрнатиладиган; 1- мослама асоси; 2-мослама йўлаклари; 3- планка; 4- юрувчи ҳалқа; 5- мўл жал планкаси ўйиқчаси; 6- юрувчи ҳалқа тортқиси; 7- нишонча винтининг бурагичи; 8-нишонча.
    13. Мўлжалга олиш мосламаси – автомати (пулеметни) ўт очиш чоки турли масофалардаги нишонларга тоғирлаш учун хизмат қилади. У мўлжаллагич ва нилдан ташкил топган.
    - мўлжаллагич – мослама асоси, пластик эгилувчан пружина, мўлжаллагичи планкаси ва ҳомутдан ташкил топган.
    - мўлжалга олиш мосламасининг асоси қуйидагиларга эга; мослама планкасига белгиланган баладликни бериш учун хизмат қиладиган йўлаклар, нишон планкасини бириктириш учун халқалар, штифт ва газ трубкаси учун дарчалар; ичида – ясси пружина учун уя ва затвор рамаси учун бўшлиқ бор; ортки деворида ствол қутисини қопқоғини бириктириш учун ярим доира кесма мавжуд.
    - ясси пружина мослама асоси ичида жойлашган бўлиб, мослама планкаси ўрнатилган ҳолатида тутиб туради.
    - планкаси ўйиқ жойда бўлиб, ундаги кесма ниш ўнга мўлжалланиш учун, планкадаги кўндаланг кесмалар эса юрувчи халқани ўрнатилган ҳолатда пружинали тортқи ёрдамида тутиб туриш учун хизмат қилади.
    - нишонча пулеметдаги ўйиқ жойга эга бўлиб, у ниш ўнга тўғри олиш учун мўл жалланган, бундан ташқари у бурагич билан биргаликда винтга, пружинага ва штифтга эга.
    - юрувчи халқа мослама планкасига кийдирилган бўлиб, тортқи ёрдамида тутиб турилади.
    - нил, унинг асосига бириктирилган юзага бураб ўрнатилган.
    - автоматнинг (пулеметнинг) мўлжаллагичига ва нилига тунги вақтларда кўриниш, чекланган шароитларда махсус мослама ўрнатилади.
    - янги нусхадаги мосламаларда ўзи ёниб турувчи чизиқлар киритилган. Иккита ниш ўнгача ётиқ ҳолда, биттаси нилда тик ҳолатда жойлашган.
    - тунда ўтиш учун тунги мосламалар автоматга ўрнатилади ва ҳарбий қисмга келганда автомат билан меъёрга келтирилади, таъмирлаш вақтида қуролдан ажратилмайди.

    Ствол қутиси қопқоғи


    1-зинасимон кесмалар; 2- туйник; 3- қовурғалар.
    Ствол қутиси қопқоғи, ствол қутисига жойлаштирилган қисм ва механизмларни ифлосланишдан асраш учун хизмат қилади.
    Унинг ўнг томонида зинасимон кесмалар бўлиб, гильзани, ташқарига улоқтириш ва затвор рамасини тортқи қисмини характланиши учун мўл- жалланган.
    Ствол қутисининг орқа томонида туйнук жойлашган бўлиб, у қайтарувчи механизмни йўналтирувчи ўзагини ушлаб туриш учун мўлжалланган. Ствол қутиси қопқоғи ярим доира кесм ва мослама асоси, йўналтирувчи ўзакни бўртиб чиққан жойи ёрдамида ствол қутисига жойлашади.
    Қўндоқ ва пистолет дастаси, ўт очиш мобайнида автомат (пулемет) билан харакатларни қулай бажариш учун мўлжалланган.

    а

    б

    в

    Қўндоқ ва автоматнинг писталет дастаги
    а) домий қўндоқ (ёғочли, кесилган қўринишда); б) букиладиган қўндоқ; в) букиладиган қўндоқнинг букилган ҳолати; 1- автомат тасмаси учун ҳалқа; 2-тозалаш анжомлари солинадиган пенал учун уя; 3-елкага тиркаладиган қисми; 4- уя қопқоғи; 5- анжомлар пеналини туртиб чиқариш учун пружина; 6- қўндоқ қўтиргич; 7- қўндоқ қистиргичи;
    8- юқори тортма; 9- қуйи тортма; 10- тортмалар қистиргичи; 11-ошиқ-мошиқ; 12-ўқ;
    13– пистолет дастаси; 14- тунги мўлжалга олиш мосламасини ўрнатиш учун асос.
    АК-74, АКС-74Н автоматларининг ва РПК-74, РПК-74Н пулеметларининг доимий қўндоқлари тасма учун ҳалқага, анжомлар пенали учун уяга ва уя қопқоғи, елкага тиркаладиган қисмга эга. Уяда пружина бўлиб, пенални итариб чиқариш учун мўлжалланган. Доимий қўндоқли автоматда қўндоғи тахтали ёки пластмассали бўлиши мумкин (пулемётда фақат тахтали).
    Қўндоғи букиладиган автоматда АКС-74, АКС-74Н юқори ва пастки қисмида тиргак мавжуд бўлиб, у пайвандланиш орқали бириктирилган. Қўндоқни букиш учун тугмани босиб, қўндоқни ўзининг ўқини олдида чапга босиб, қўндоқни стволнинг чап томонидаги деворидаги қистиргичига қистирилади.
    Пулемёт тиргаги ўт очиш мобайнида таянч вазифасини ўтайди, унда иккита оёқ тираш учун, пружина оёқларни очиш учун мўлжалланган. Пружина қистиргичи қийинлик туғдирган вақтда оёғини йиғиш учун тиргак пулемётдан ажратилмайди.
    Затвор рамаси, газ поршени билан биргаликда затвор ва зарбдор тепки механизмини харакатга келтириш учун хизмат қилади.



    Затвор рамаси газ поршини билан биргаликда
    1-затвор учун канал; 2- сақловчи бўртма; 3- автотепки ричагини бўшатиш учун бўртма;
    4- ствол қутиси деворидаги букмага жойлашиш учун кесма; 5- даста; 6- эгри кесма; 7-тўсувчи бўртма учун кесма; 8- газ поршени.

    Download 0.91 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling