"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
Download 0.68 Mb.
|
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎҚУВ ДАСТУРИ
- Тушунтириш хати
“ТАСДИҚЛАЙМАН” “ТАСДИҚЛАЙМАН” Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Ички ишлар вазирининг Вазирининг 1-ўринбосари ўринбосари _____________О.Қ.Абдурахмонов ____________Т.Т.Арипов “____”________ 2018 йил “____”________ 2018 йил “ТАСДИҚЛАЙМАН” Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи _________________Д.Т.Деҳконов “____”______ 2018 йил Трамвай ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича намунавий ЎҚУВ ДАСТУРИ Тошкент – 2018 “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ва “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сонли қарорига асосан трамвай ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича намунавий ўқув дастури ишлаб чиқилди. Муаллифлар: Ўзбекистон Республикаси “TRANSKASB” корхоналар уюшмаси ходимлари Р.П.Юсупов, Н.Т.Зокиров, А.А.Иранов, Р.А.Акрамов, А.А.Умаров, А.С.Содиқов, М.А.Хакимов, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари Т.Ж.Якубов, С.Усмонов, “Тошшаҳартрансхизмат” АК ходимлари А.Р.Юлдашев, З.Собитов. Тақризчилар: Э.З.Файзуллаев – Тошкент автомобиль ва йўллар институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг директори, т.ф.н., доцент “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компаниясининг рухсатисиз чоп этиш таъқиқланади. Тушунтириш хати Трамвай ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича намунавий ўқув дастури “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ва “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида ишлаб чиқилди. Трамвай ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча таълим муассасаларида бажарилиши шарт бўлган ҳужжат ҳисобланади ва таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ишчи ўқув дастури учун асос бўлади ҳамда тайёрлашнинг мазмуни ва натижаларига бўлган минимал талабларни белгилайди. Трамвай ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув гуруҳлари 25 тагача бўлган, энг камида ўрта маълумотга эга, соғлиғи жиҳатидан трамвай бошқаришга лаёқатли, таълимни тугатиш вақтига қадар 21 ёшга тўлган шахслардан ташкил қилинади. Намунавий ўқув дастуридаги махсус мавзулар бўйича таълим шаҳарда кўп ишлатиладиган, кенг тарқалган ва таълим олувчилар таълимни тамом қилгандан кейин ишлайдиган трамвайларда олиб борилади. Ҳаракат таркиби тузилишининг такомиллаштирилиши муносабати билан махсус фанлар бўйича ўқув дастурлари услубий комиссия қарори билан янги жиҳозлар бўйича маълумотлар билан тўлдирилади ва эскирган жиҳозлар, технологиялар бўйича ўқув маълумотлари чиқариб ташланади. Таълим мазмуни ва моҳияти таълим олувчиларнинг техник фикрлашини шакллантиришга қаратилган бўлиши лозим. Таълим олувчи олган билимларини амалда қўллаш кўникмасига ҳамда олган билимларини такомиллаштириб бориш малакасига эга бўлиши керак. Назарий машғулотлар махсус жиҳозланган ўқув хоналарида, кўргазмали ўқув қўлланмалари ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда инновацион технологияларни қўллаб олиб борилади. Ўқув предметлари айрим мавзулари бўйича машғулотлар таълим олувчилар томонидан билимларни чуқур ва мустаҳкам эгаллашлари учун белгиланган тартибда ўтказилиши зарур. “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предмети бўйича машғулотлар махсус билимга эга бўлган тиббиёт ходимлари томонидан олиб борилади. Ўқув предметларининг айрим мавзуларини ўрганишга ажратилган соатлар сони ва уларнинг изчиллиги таълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан ўзгартирилиши мумкин. Аммо бунда предметлараро боғлиқликка путур етмаслиги, мазмун ҳамда ўқув дастурлари учун ажратилган соатлар сони бажарилиши ва таълим олувчиларга мустаҳкам билим берилиши таъминланиши керак. Назарий таълим тугаганидан кейин асосий махсус ўқув предметлари бўйича имтиҳон ўтказилади: 1. “Трамвайларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш”. 2. “Трамвайларни тасарруф этиш асослари”, “Йўл ҳаракати қоидалари”, “Трамвайларни хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари”. Мазкур ўқув предметлари бўйича имтиҳон билетларига киритилган саволлар, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва шаҳар электр транспорти иқтисодиёти масалаларига боғланган бўлиши керак. “Ҳайдовчининг маданияти ва этикаси” ва “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предметларидан синов ўтказилади. “Трамвайларга техник хизмат кўрсатиш” ўқув предмети бўйича машғулотлар ишлаб чиқариш таълими устаси раҳбарлигида ўқув устахоналарида ва шаҳар электр транспорти корхоналарининг ҳаракат таркибларида ўтказилади. Ўқув жойлари асбоб-ускуналар, дастурда кўрсатилган ишларни бажариш учун зарур бўладиган асбоб-анжомлар билан жиҳозланиши керак. Таълим бериш ўз олдига, таълим олувчиларда трамвай жиҳозларини таъмирлаш бўйича амалий кўникмаларни ҳосил килиш, шу билан бирга трамвайда энг кўп учрайдиган техник носозликларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича билимларни беришни мақсад қилиши лозим. Ишлаб чиқариш таълими давомида таълим олувчиларга трамвайни бошқаришнинг илғор усуллари ўргатилиши лозим. Уларда ҳайдовчилик касбини эъзозлаш туйғусини уйғотиш, ишни сифатли бажариш, иш вақтидан самарали фойдаланиш, ашёлар ва энергия заҳираларини тежамли ишлатиш, жиҳозларни ва асбобларни эҳтиёт қилишга ўргатилиши керак. Таълимнинг охирида таълим олувчилар 3-тоифали трамвай ҳайдовчиси ихтисосига мос ишларни бажара оладиган бўлишлари керак. Таълим олувчиларга машқ трамвайида таълим бериш, йўлларда ҳаракатланиш, трамвайни тасарруф этиш асослари ва ҳаракатланиш хавфсизлиги асослари бўйича лозим бўладиган билимларга эга бўлишлари талаб этилади. Бошқаришни ўргатиш усталари (инструктор) энг камида ўрта маълумотли, 1-ёки 2-тоифадаги трамвай ҳайдовчиси малакасига ва махсус дастур асосида таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Инструкторлар депо бўйича чиқариладиган буйруқ билан тайинланадилар. Трамвайни бошқаришнинг дастлабки кўникмалари (3-машқгача) машқ трамвайида, депо ҳудудида ўтказилади. Кейинги машқларни бажаришга депо ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи томонидан таълим олувчининг олган кўникмалари текширилгандан кейин қўйилади. Кейинги машқларни бажариш, трамвай-троллейбус бошқармалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (ЙҲХБ) билан келишиб, тасдиқлаган махсус, ҳар хил мураккабликдаги машқ йўналишларида (транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тиғизлиги, йўл қатнов қисмининг кенглиги, ҳаракатни тартибга солувчи воситаларнинг мавжудлиги, йўл тузилиши ва ҳ.к.) ўтказилиши керак. Машқ трамвайи, Йўл ҳаракати қоидаларига биноан “Ўргатувчи” таниқлик белгилари, қўшимча тормоз дастаги ва инструктор учун орқани кўрсатувчи кўзгу билан жиҳозланган, инструктор учун ўриндиқ, эшикларни очилиши ва ёпилишини имитация қиладиган мослама ҳамда энг кўп учрайдиган носозликларни киритувчи пульт билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ҳар бир таълим олувчи машқларни бевосита ҳайдовчининг иш жойида, сутканинг турли соатларида 45 соат давомида, шаҳар электр транспорти ҳаракати амалга ошириладиган вақтда бажаради. Таълим олувчилар 7-машқни ўзлаштирганларидан кейин, иккинчи назорат текшируви ўтказилади. Назорат текшируви таълим олувчиларнинг ўқув дафтарчаларида қайд этилади. Таълимнинг 15-16 ҳафтасида малакавий (синов) бошқариш ўтказилади. Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш дастурини ўзлаштирган, имтиҳонларни ва малакавий (синов) бошқаришни муваффақиятли топширган таълим олувчига таълим муассасаси томонидан белгилаган шаклдаги гувоҳнома берилади. Йўловчи ташиш ҳаракат таркибларида машқ ўтишдан олдин таълим олувчилар ЙҲХБ рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (РваИОБ)да трамвай ҳайдовчиси ҳуқуқини берадиган гувоҳномани олиш учун имтиҳон топширадилар. Бошқаришни ўрганишга ўтказилган таълим олувчи 1-ёки 2-тоифали, моҳир, тажрибали трамвай ҳайдовчилари раҳбарлигида бошқаришни ўрганиш учун трамвай депосига юборилади ва асосан ўзи ишлашига тўғри келадиган шаҳар йўналишларида машқ қиладилар. Таълим олувчи йўловчи ташиш ҳаракат таркибида машқ ўтиш жараёнида трамвай депоси ходимлари томонидан мунтазам назорат қилиниши керак. Машқ қилиш тугаганидан кейин депо ҳаракат хавфсизлиги бўлими ва тасарруф бўлимининг вакиллари иштирокида бошқариш кўникмаларини назорат текшируви ҳамда суҳбат ўтказилиб, таълим олувчининг ҳисоб олиб бориш дафтарчасида бу ҳақида ёзувлар қайд этилади. Трамвай ҳайдовчисига ҳайдовчилик тоифаси депонинг малака бериш комиссияси томонидан таълимни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқаришни ўрганиш натижалари асосида берилади. Депонинг малака бериш комиссияси шу билан бирга, таълимни муваффақиятли тамомлаганларга, бошқаришни ўрганишдан ўтганларга истеъмолчилар электр жиҳозларини тасарруф этиш электр хавфсизлиги техникаси бўйича 3-малака гуруҳини беради. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling