"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


-тоифадаги трамвай ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак


Download 0.68 Mb.
bet2/16
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1038481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш

3-тоифадаги трамвай ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида трамвайни хавфсиз бошқаришни;


ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиши ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни;
йўлга чиқишдан олдин трамвайни кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида трамвайнинг техник ҳолатини назорат қилишни;
замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда трамвайга мойлаш материалларини қуйишни;
йўловчиларни трамвайга хавфсиз чиқиши ва тушишини, уларни ташишни ҳамда юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташишни;
йўл (йўналиш) варақасини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топширишни;
меҳнат ва дам олиш режимига амал қилишни;
алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилишни;
йўл – транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилишни;
фавқулотда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилишни;
трамвайни шатакка улаш ва шатакка олинган трамвайни бошқаришни;
йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланишни;
фойдаланишда юзага келган, трамвайнинг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси ва трамвайни техник тасарруфи талабларига риоя этган ҳолда бартараф этишни;
юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этишни;
чипталар ўрами ва компостерни ўрнатишни ҳамда чипталар ҳисобини олиб боришни;
трамвайни бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб боришни.


3-тоифаги трамвай ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак:

трамвайнинг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принципларини;


электротехника асосларини;
йўл ҳаракати қоидаларини;
трамвайни хавфсиз бошқариш қоидаларини;
йўловчиларни чиқиши ва тушиши учун трамвайни бекатларга кириш ва қўйиш қоидаларини;
йўловчи ва юкларни ташиш қоидаларини;
йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланиш қоидаларини;
ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқасининг техник воситаларидан фойдаланиш қоидаларини;
ҳаракатланишни таъқиқловчи носозликларни ҳамда трамвайдан фойдаланишни таъқиқловчи шартларни;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини;
трамвайдан фойдаланиш қоидаларини;
фавқулотда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш қоидаларини;
трамвайни йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартибини;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрларини, меҳнат ва дам олиш режимининг талабларини;
йўл (йўналиш) варақасини расмийлаштириш тартибини;
трамвайни техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни;
электр қувватини тежаш йўриқномасини;
йўловчиларга кондукторсиз ва кассасиз хизмат кўрсатиб ишлаш тартибини;
йўл ҳаракати қоидалари ва трамвайдан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф-муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган масъулиятни.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling