"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


ўқув предметидан намунавий ўқув режа


Download 0.68 Mb.
bet8/16
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1038481
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш

ўқув предметидан намунавий ўқув режа





Бўлимлар ва мавзулар




Соатлар

жами

шу жумладан

назарий

амалий

I бўлим. Механик жиҳозлар

1

Механикадан бошланғич маълумотлар, трамвайларнинг умумий тавсифи

2



2






2

Кузов тузилиши

2

2




3

Трамвайлар тележкаси

2

2




4

Ғилдираклар жуфтлиги

2

2




5

Ўқлар бўксаси

2

2




6

Рессорлар ва амортизаторлар

2

2




7

Двигателдаги айланиш моментини ғилдирак жуфтлиги ўқига узатиш мосламаси

4



4






8

Механик тормоз мосламалари

4

4




9

Эшикларни очиш (ёпиш) механизми

2

2




10

Қумдонлар, ойна тозалагичлар, сақлагичлар (предохранитель) мосламалари

2



2




11

Тиркаш мосламалари

2

2







Бўлим бўйича жами:

26

26




II бўлим. Электр жиҳозлари

12

Трамвайларни бошқариш тизими

2

2




13

Ток қабул қилгичлар

2

2




14

Трамвайларни тортиш двигателлари ва бошқа электр двигателлар

4

4




15

Ишга тушириш реостатлари. Тезлатгичлар. Индуктив шунтлар

2

2




16

Контакторлар

2

2




17

Релелар

4

4




18

Трамвай электр занжирлари ҳимоясининг мосламалари

4

4




19

Контроллерлар

4

4




20

Аккумулятор батареялари ва паст вольтли занжирлар

2

2




21

Ёрдамчи юқори кучланишли ток занжири

4

4




22

Назорат-ўлчов асбоблари

2

2




23

Трамвай вагонини ишга тушириш, юргизиш, тезлаштириш, тормозлаш кучланиш занжирининг ишлаши

4



4




24

Вагонлараро электр уланишлари. “Кўп сонли бирлик” тизими бўйича вагонларнинг ишлаши

4

4





Бўлим бўйича жами:

40

40




III бўлим. Трамвайларга техник хизмат кўрсатиш

25

Кириш машғулоти

2




2

26

Меҳнат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги

4




4

27

Чилангарлик асбоблари билан ишлаш

4




4

28

Механик жиҳозларга хизмат кўрсатиш

4




4

29

Электр жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш

4




4




Бўлим бўйича жами:

18




18




Жами:

84

66

18

Трамвайларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш”


ўқув предметидан намунавий ўқув дастури


I бўлим. Механик жиҳозлар

1-мавзу. Механикадан бошланғич маълумотлар, трамвайларнинг умумий тавсифи.


Жисмнинг ҳаракат қилиши ҳақида умумий маълумотлар. Бир текисда бўлган ва бир текисда бўлмаган тезлик. Масса, инерция, куч. Ишқаланиш кучи ва мойлаш. Ҳаракат қаршилиги ва ҳаракат қаршилигининг электр харажатига таъсири.
Шаҳарда тасарруф этилаётган трамвайларнинг умумий тавсифи. Шаҳарда тасарруф этилаётган трамвай русумларининг техник маълумотлари. Трамвай механик жихозлари айрим турларининг умумий тавсифи. Трамвай мосламалари ва агрегатлари билан танишиш.
2-мавзу. Кузов тузилиши.
Кузов тузилиши. Кузовнинг асбоб-ускуналари. Кузов ҳавосини алмаштириш ва иситиш. Конструкциялар ва ўриндиқлар, ойналар, ҳаво алмаштириш туйнукларининг мустаҳкамлагичлари. Кузовни тележкага мустаҳкамлаш. Вагон асоси. Кузов ва унинг асбоб-ускуналарини носозликлари.
3-мавзу. Трамвай тележкалари.
Трамвай тележкаларининг вазифаси ва тузилиши.
Тележкаларнинг вертикал ва горизонтал кучланишини ғилдираклар жуфтига узатиш. Тележкада монтаж қилинган асбоб-ускуналар рўйхати. Тортиш двигателларини тележкага мустаҳкамлаш. Тележкаларнинг хусусиятли носозликлари.
4-мавзу. Ғилдираклар жуфтлиги.
Ғилдираклар жуфтлигининг вазифаси ва тузилиши. Қаттиқ ва резиналаштирилган ғилдиракларнинг асосий кисмлари. Ғилдираклар жуфтлиги ва ғилдиракларнинг асосий ўлчамлари. Реборда ва бандажларнинг баландлик ва қалинлик ўлчамлари. Ғилдираклар жуфтлигининг асосий носозликлари.
5-мавзу. Ўқлар бўксаси.
Тебранишли ва сирғалишли ўқлар бўксаси. Ишқаланиш подшипниги вазифаси ва тузилиши. Тебранишли ишқаланиш подшипникларининг афзаллиги. Подшипникларнинг мойланиши. Ўқлар бўксасидаги носозликлар.
6-мавзу. Рессорлар ва амортизаторлар.
Трамвайлар кузов рессор осмаларининг умумий тавсифи ва турлари.
Кузов рессор осмаларининг вазифаси ва тузилиши. Кузов вазнини ғилдираклар жуфтлиги ўқига ўтказиш элементлари. Кузов рессор осмаларидаги носозликлар.
7-мавзу. Двигателнинг айланиш моментини ғилдираклар жуфтлиги ўқига узатиш мосламаси.
Кардан валининг вазифаси ва тузилиши. Айланиш моментини эгилувчан ва қаттиқ узатмали кардан валлари. Кардан валларининг носозликлари. Куч узатиш редукторининг вазифаси ва тузилиши. Узатмалар сони. Редуктор носозликлари.
8-мавзу. Механик тормоз тузилиши.
Трамвайларда қўлланиладиган механик тормозларнинг вазифалари ва турлари. Механик тормоз мосламаларининг тузилиши ва уларнинг механик ва электр узатмалари, уларни ростлаш. Механик тормозлар ва уларнинг узатмаларини ишлаши.
Механик тормозлар ва уларнинг узатмаларини носозликлари. Механик тормозлар ишлаши самарадорлигини текшириш. Тормоз накладкаларининг рухсат этилган сийқаланиши, тормоз накладкалари ва тормоз барабанлари орасидаги (дисклар, бандажлар) тирқиш.
10-мавзу. Эшикларни очиш (ёпиш) механизми.
Эшикларни очиш (ёпиш) механизмининг вазифаси ва тузилиши, унинг ишлаш принципи. Эшик механизми ишлашини ростлаш. Эшик механизмининг носозликлари.
11-мавзу. Қумдонлар, ойна тозалагичлар, сақлагичлар мосламаси.
Мазкур хўжаликда тасарруф этилаётган трамвайларнинг қумдонлари, ойна тозалагичлари, қўнғироқлари ва сақлагичларининг вазифаси, тузилиши ишлаш принципи ва асосий носозликлари.
12-мавзу. Вагонларни улаш асбоблари.
Улаш асбобларининг вазифаси ва тузилиши. Улаш асбобларининг фарқли жиҳатлари. Улаш асбобларининг асосий носозликлари.


II бўлим. Электр жиҳозлари

13-мавзу. Трамвайни бошқариш тизими.


Трамвайларнинг электр схемасида қўлланиладиган белгилар. Мазкур шаҳардаги трамвайларни бошқариш тизими, кучланишли ва ёрдамчи электр занжири схемаларининг умумий тавсифи.
14-мавзу. Ток қабул қилгичлар.
Ток қабул қилгичларнинг вазифаси, турлари ва тузилиши. “Пантограф” туридаги ток қабул қилгичларнинг афзаллиги. Ток қабул қилгичларнинг тузилиши ва ишлаш принципи. Ток қабул қилгичларнинг уланиш симига босим кучини ўлчаш ва ростлаш. Ток қабул қилгичларнинг носозлиги.
15-мавзу. Трамвайларни тортиш ва бошқа электр двигателлари.
Тортиш электр двигателларининг турлари. Тортиш электр двигателларининг вазифаси. Мазкур шаҳарда тасарруф этиладиган трамвайлар тортиш двигателларининг вазифаси ва тузилиши. Тортиш двигателларининг электр ва механик носозликлари. Тортиш двигателларига оид қисқача маълумотлар (қуввати, ток кучи, кучланиши, айланиши, вазни, қаршилиги). Трамвайлар ёрдамчи электр двигателлари конструкциясининг умумий тавсифи ва техник маълумотлари.
16-мавзу. Ишга тушириш реостатлари. Тезлатгич. Индуктив шунтлар.
Ишга тушириш қаршиликлари ва индуктив шунтлар вазифаси. Ишга тушириш қаршиликларининг тузилиши. Ишга тушириш қаршиликларининг носозликлари.
Индуктив шунтнинг тузилиши, ёқиш схемаси ва ишлаши. Индуктив шунтнинг носозликлари. Тезлатгичнинг вазифаси, тузилиши, ишлаш принциплари. Тезлатгичнинг носозликлари. Ҳайдовчининг тезлатгични носоз ҳолга келишига сабаб бўладиган нотўғри ҳаракатлари.
17-мавзу. Контакторлар.
Трамвайларга ўрнатилган кучланиш занжири, бошқариш занжири ва ёрдамчи занжирлар контакторларининг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципи.
18-мавзу. Реле.
Вагонга ўрнатилган реленинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципи. Мазкур шаҳарда тасарруф этиладиган трамвайлар релесининг носозликлари. Бошқариш асбобларининг вазифаси, тузилиши, ишлаши.
19-мавзу. Электр занжирларининг ҳимоя мосламаси.
Юқори кучланишли ёрдамчи, бошқаришнинг электр занжирларини ортиқча кучланишдан, қисқа туташувлардан ва ортиқча электр қуввати берилишидан ҳимоялаш. Автоматик ўчиргичлар, максимал ток релеси, дифференциал реле, кучланиш релеси, нолинчи реле, эрувчан саклагичлар (предохранитель). Уларнинг вазифаси, тузилиши, ишлаш принципи ва ўзига хос носозликлари.
20-мавзу. Контроллерлар.
Бевосита ва билвосита бошқариш тизимига эга бўлган трамвайлар контроллерларининг вазифаси, турлари ва умумий тавсифи. Бевосита ва билвосита бошқариш тизимининг тузилиши. Реостат гуруҳли контроллерларнинг тузилиши. Контроллер позицияси. Контроллернинг турли позицияларида электр токининг кучланиши ва бошқариш занжирига ўтиши (ишга туширганда, тезланишда, ғилдиратишда (вибег) ва трамвайни электр тормозланганида). Контроллерларнинг носозликлари.
21-мавзу. Аккумулятор батареялари ва паст вольтли ток занжири.
Аккумулятор батареяларининг турлари, вазифаси, тузилиши ва ишлаш принциплари. Аккумулятор батареяларини зарядка қилиш мосламаси. Аккумулятор батареяларини зарядка килиш генераторининг тузилиши. Генераторнинг чиқишидаги ток кучланишини ростлаш асбоби. Паст вольтли ёрдамчи электр занжири ва бошқариш занжири (ёруғлик ва овозли ишоралар, эшик тортмалари занжири, ойна тозалагичлар, яшчикларни ёритиш, фалокат чироқлари ва ҳ. к.).
22-мавзу. Юқори вольтли ёрдамчи ток занжири.
Компрессор двигатели, паст вольтли генератори, калорифер вентилятори, эшикларни бошқариш, стрелкаларни бошқариш, салонни иситиш, ҳайдовчи кабинасини иситиш, салонни ёритиш, уланиш тармоғида ток мавжудлигини билдирадиган ишора, чироқлар электр занжири. Ёритиш, иситиш ва олди пешойнани қуритиш мосламаларининг тузилиши. Уларнинг ўзига хос носозликлари.
23-мавзу. Назорат-ўлчов асбоблари.
Амперметр, вольтметр, спидометрнинг вазифаси, тузилиши, ишлаш принципи ва уларни ёқиш схемаси. Назорат-ўлчов асбобларининг носозликлари.
24-мавзу. Кучланиш занжирлари, ишга тушириш, тезланиш, ғилдиратиш, вагонни тормозлаш режимидаги бошқариш занжирлари.
Трамвай (поезди) электр занжирини ишга туширишга тайёрлаш. Кучланиш занжирини ва бошқариш занжирини ишга тушириш, тезланиш, ғилдиратиш, электродинамик тормоз режимида ишлаши. Ишга тушириш, тормозлаш токи ва ғилдиратиш токининг ишга тушириш миқдори. Ҳаракатнинг турли режимларида токнинг кучланиш занжири ва бошқариш занжиридан ўтиши. Электродинамик тормознинг ишлаш принципи. Электродинамик тормоз занжирига кирадиган асбоблар. Электродинамик тормоз ўрнига бошқа турдаги тормозларни ишлатиш.
25-мавзу. Вагонлараро электрик уланишлар. “Кўп сонли бирлик” тизими бўйича вагонларнинг ишлаши
“Кўп бирлик” тизимида ишлайдиган вагонларни бошқариш.
Вагонлараро электр уланишларнинг вазифаси, тузилиши ва бўлиши мумкин бўлган носозликлар. “Кўп бирлик” тизимида ишлайдиган вагонлар электр занжирининг тавсифи ва ишлаш хусусияти. “Кўп бирлик” тизимида ишлайдиган трамвайларнинг бошқарилиши учун бошқариш занжири электр асбобларининг параллел уланиши. “Кўп бирлик” тизимида ишлайдиган трамвайнинг электр занжиридаги ўзига хос носозликлари, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш йўллари. Ўтилганларни такрорлаш.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling