"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
Машқ трамвайида бошқаришни ўргатишда мавзулар бўйича ўқув режаси
Download 0.68 Mb.
|
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машқ трамвайида бошқаришни ўргатишда мавзулар бўйича ўқув дастури II бўлим. Машқ трамвайида бошқаришни ўргатиш
- III бўлим. Йўловчи ташиш трамвайида стажировка қилиш
Машқ трамвайида бошқаришни ўргатишда мавзулар бўйича ўқув режаси
Машқ трамвайида бошқаришни ўргатишда мавзулар бўйича ўқув дастури II бўлим. Машқ трамвайида бошқаришни ўргатиш 1-машқ. Кириш суҳбати. Ҳаракат таркибларининг бошқарув мосламалари ва уларда ишлашни машқ қилиш. Таълим олувчининг машқ трамвайида ишлаб чиқариш таълими вақтидаги интизоми ва хатти-ҳаракати тўғрисида суҳбат ўтказиш. Хавфсизлик техникасига оид йўриқнома. Бошқарув асбобларининг вазифаси ва жойлашиши билан таништириш. Иш жойига ўтириш, ўриндиқни мослаштириш, трамвайни бошқаришда машқ қилувчининг танаси, қўллари, оёқларининг тўғри қўйилиши. Трамвайни бошқариш мосламалари билан тўғри муомала қилишни машқ қилиш: юргизиш, тормозлаш ва хавфсизлик педаллари; бошқариш реверсорини, автоматини ва электр занжирларини ишлатиш. 2-машқ. Ишга келиш. Депода ва йўналишда трамвайни қабул қилиш. Йўналишга чиқиш олдидан тиббий кўрикдан ва йўриқномадан ўтиш. Нарядлар, ҳаракат жадвали, трамвайларни тизиб қўйиш йўлларида жойлаштириш схемаси билан танишиш. Депо диспетчеридан трамвайни техник тасарруф қоидасига (ТТҚ) биноан трамвай экипировкасига лозим бўладиган асбоблар комплекти ва йўл ҳужжатларини қабул қилиш. Йўлга чиқишдан олдин ва смена алмашганда трамвай ҳайдовчиси йўриқномасига биноан трамвайни текшириш ва қабул қилиш тартиби. Трамвайни бошқариш мосламалари, касса, компостер ишлашини текшириш, ТТКга мувофиқ трамвайни қабул қилиш дафтарига, йўл варақасига қайд этиш. Сўнгги бекатларда ҳайдовчиларни алмаштириш тартиби. Трамвай дафтарини йўналишларда ва депода топшираётганда расмийлаштириш. 3-машқ. Трамвайни ҳаракатга келтириш хизмати. Хизмат ва экстрен тўхтатиш. Бошқариш асбобларини ҳаракатланишга тайёрлаш ва трамвайни ўрнидан қўзғатиш. Трамвайни текшириш биноларидан олиб чиқиш ва ҳаракат хавфсизлигига риоя қилган ҳолда депо ҳудудидаги йўлларда юргизиш, бинолардан ва дарвозадан ўтиш. Трамвайни нолинчи қатновда ҳаракатланиши. Трамвайни тўғри юргизишни машқ қилиш ва тезлаштиришни танлаш. Трамвайни хизмат тормозланишида оҳиста тўхтатиш ва секинлаштириш усулини танлаш. Пневматик, электр ва рельсли тормозда тўхтатиш усуллари. Трамвай бекатларига келганда тормозланиш ва эҳтиёт чораларининг кўрилиши. Трамвайни рельс электромагнит тормозини қўллаган ҳолда экстрен тормозлаш усулларини машқ қилиш. 4-машқ. Трамвайни йўналишларда бошқариш. Чорраҳадан ўтиш қоидалари. Трамвайни ҳар хил мураккабликдаги йўналишларда йўл ҳаракати қоидаларига ва трамвай ҳайдовчисининг йўриқномасига риоя қилиб бошқариш. Трамвайнинг перегонда ҳаракатланиши ва трамвай билан ёнма-ён ҳамда ошиб кетаётган транспортни кузатиш. Перегонда ҳаракат режимини танлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. Турли радиусдаги бурилишларда, йўлнинг махсус қисмларида ва уланиш тармоғи жойларида трамвай тезлиги белгиланган чекланишларига риоя этилишини машқ қилиш. Турли конструкциядаги йўл стрелкаларида, секцион изоляторлар ва троллейбус йўли билан кесишган жойларда трамвай ҳаракати қоидалари. Трамвайни топшириқ бўйича, белгиланган бекатларда (доимий, вақтинчалик, талаб бўйича ва техник) тўхтатиш машқини бажариш. Бекатларга келганда ва бекатдан жўнаганда эшикларни очиш-ёпиш, орқа кузатув ойнаси орқали йўловчилар чиқиб тушишини кузатишда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Трамвайнинг бекатдан чиқишида ҳаракатланиш амалиётларини машқ қилиш. Тартибга солинган ва тартибга солинмайдиган чорраҳалардан ўтиш хавфсизлиги кўникмаларини машқ қилиш. Трамвайни чорраҳалар олдида тўхтатиш қоидаларини бажариш, чорраҳаларда ва транспортни бурилиш пайтида, пиёдаларни ўтказиш қоидалари. Рельслар ва йўл профили ҳолатига қараб, трамвай ҳаракатининг турли режимида, трамвайлараро хавфсизлик оралиғига риоя қилиш кўникмаларини машқ қилиш. 5-машқ. Трамвайни оғир ва мураккаб шароитларда бошқариш. Трамвайнинг ифлос рельсларда ва хазонрезгилик пайтида ҳаракат қилиши. Сирпаниш ҳолатини олдини олиш кўникмаларини машқ қилиш. Трамвайни оғир об-ҳаво шароитида (туман, ёмғир, қор ёғиши) бошқариш ва тормозлаш амаллари. Трамвайни тепалик ва нишабликда ҳаракат тезлиги ва ҳаракат хавфсизлигига риоя қилиб бошқаришни машқ қилиш. Хавфсизлик чораларини кўриб, трамвай тўхтатилганидан кейин тепалик ва қияликда бошқариш. Тепаликда ғилдираклар сирпанганда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. 6-машқ. Трамвайнинг носозлигини аниқлаш ва уни авария режимида бошқариш. Қуйидаги носозликлар бўйича машқ қилиш: - ток қабул қилгич ва контакт сими орасида контакт йўқ; - трамвай электр занжири сақлагичларининг куйиши; - бошқариш уланганда рельс тормози ишлайди; - хавфсизлик педалининг носозлиги; - серво-мотор ишламайди; - ўз инерцияси билан ҳаракатланганда электр тормози билан ўз-ўзидан тормозланиши; - 1- ва 2- демпфер реостатлари контактори ўчирилмайди; - тезлатгич контакт бармоқлари туташуви; - (имконият бўлган ҳолатларда носозлик имитация қилинади). Носоз трамвайни шатакка олиш ва уни заҳира йўлига қўйиш. Хавфсизлик техникасига риоя этган ҳолда трамвайларни бир-бирига қўшиш ва ажратиш қоидаси. 7-машк. Трамвайнинг депога қайтиб келиши. Малака тавсифномасига кўра синаш. Трамвайни депога киришида нолинчи қатновда бошқариш кўникмаларида машқ қилиш. Депо ҳудудида техник тасарруф этиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланиш. Трамвайни ювиш жойларида ҳаракатланиш. Депо йўлларида манёвр қилиш ва трамвайни тўхтаб туриш жойига қўйиш. Трамвайни қабул қилувчига топшириш қоидаси. Трамвай дафтарини ва йўл варақасини тўлдириш. Моҳирлик (синов) бошқаруви. 8-машқ. Бошқа русумдаги трамвайларни бошқариш кўникмаларини эгаллаш. Юқорида баён қилинган машқларни бошқа русумли трамвайларда машқ қилиш. ЙҲХБ Рва ИОБда имтиҳон топшириш. III бўлим. Йўловчи ташиш трамвайида стажировка қилиш Йўриқчи-ҳайдовчи раҳбарлигида 3-тоифадаги трамвай ҳайдовчиси мутахассислиги тавсифномасига мувофик йўловчи ташиш трамвайини бошқариш. Йўловчилари бор бўлган трамвайни бошқаришнинг асосий кўникмалари ва усулларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш. Меҳнатнинг асосий илғор усуллари. Назорат текшируви ва суҳбатлашиш. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling