"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
IV бўлим. Трамвайларни техник тасарруф этиш қоидалари (ТТЭҚ)
Download 0.68 Mb.
|
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаҳар электр транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш
IV бўлим. Трамвайларни техник тасарруф этиш қоидалари (ТТЭҚ)
ва трамвай ҳайдовчисининг лавозим йўриқномаси 1-мавзу. Трамвай ҳайдовчисининг умумий мажбуриятлари. Трамвай ТТЭҚ аҳамияти ва ўрни. Трамвай ҳайдовчисининг умумий мажбуриятлари. Трамвай ҳайдовчисини ишга қабул қилиш ва техник билимларини текшириш. Трамвай бошқарувини бошқа шахсларга бериш тартиби. Ҳайдовчининг, трамвай бошқаришини таъқиқланадиган ҳолатлар ва уларга риоя қилмасликнинг оқибатлари. Трамвай бошқариш ҳуқуқини берадиган керакли ҳужжатлар. 2-мавзу. Ишга келиш, трамвайни депода қабул қилиш ва деподан чиқиш. Нолинчи қатнов. Ишга келиш, қатновга чиқиш олди тиббий кўрикдан ўтиш. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш. Трамвай дафтари ва унга қўйиладиган талаблар. Дафтарни расмийлаштириш тартиби. Буйруқлар, фармойишлар, тезкор кўрсатмалар билан танишиш. Депода трамвайнинг ҳолатини текшириш: ташқи кўриниши, салони, ҳайдовчи кабинаси. Деподан чиқишга таъқиқланган носозликлар. Кўрикдан ўтиш жойларидан ўтиш ва депо ҳудудида ҳаракатланиш. Нолинчи қатнов. Нолинчи қатнов вақтида ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Йўналишнинг сўнгги бекатида ҳаракат қилиш тартиби. Йўналишнинг сўнгги бекатидаги диспетчерликда ҳужжатларни расмийлаштириш. 3-мавзу. Йўналишда ишлаш вақтида ҳайдовчининг вазифаси. Ҳаракат тезлиги ва оралиқ масофа. Доимий, вақтинчалик, талаб бўйича ва техник бекатлар ҳамда уларнинг вазифаси. Бекатга кириб келганда ва ундан чиқиб кетаётганда, тезлатганда ҳайдовчининг вазифаси. Перегонда ҳаракатланаётганда ҳайдовчининг вазифаси. Перегонда поезд ҳаракатланатганда тезлик режимини танлаш. Ҳаракат тезлиги ва тезликни танлашга таъсир этувчи факторлар. Ҳаракат тезлигини соатига 5 км., соатига 10 км., соатига 15 км., соатига 20 км., соатига 25 км. ва соатига 30 км. қилиб белгиланиши. Йўллар сим уланиш тармоғи, атроф шароитнинг ҳайдовчи томонидан назорат қилиниши. Поездни хизмат тормози ёки экстрен тормозлашни талаб этадиган йўл шароити. Трамвай поездини турли йўл шароитларида тормозлаш турлари. Электродинамик, механик (тўхтаб туриш тормози), пневматик узатмали, электромагнитли рельс тормозларидан фойдаланиш қоидалари. Экстрен тормозаш усуллари. Перегонда мажбуран тўхтаганда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Трамвай поезди йўналиш ҳаракатини ўзгартириш ва қисқартирилган қатновда юриш. Қатнов бажарилганидан кейин поезднинг сўнгги бекатга келиши. Трамвайни ташқи томондан текшириш. Трамвайдан чиқаётганда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Йўлнинг бир қатор йўллик қисмида ҳаракатланиш. Хавфсиз оралиқ масофасига риоя этиш. Ҳаракат тезлигига, рельслар ҳолатига ва ҳ.к.ларга боғлик хавфсиз оралиқ масофаси. Ҳайдовчидан поездни тўхтатишни, алоҳида эҳтиёт бўлишни талаб этадиган ҳолатлар. Чорраҳаларда, майдонларда, пиёдалар ўтиш жойларида олдинда турган поездга яқинлашиш, рўпарадан келаётган поезддан ўтиш қоидалари. Поезднинг орқага ҳаракатланиши ва манёвр қилиши. Нотўғри (қарама-қарши) йўлдан ҳаракатланиш. Йўлнинг таъмирланаётган қисмидан ўтиш қоидаси. Уланиш тармоғи узилганда, вагонлар издан чиққанда, уланиш тармоғида қувват бўлмаганда, ҳаракат тўхтаб қолганида ҳайдовчининг вазифаси. 4-мавзу. Йўлнинг бурилиш жойларидан ўтиш қоидаси. Йўлнинг ва уланиш тармоғининг махсус қисмларидан ўтиш. Ишоралар ва йўл белгилари. Йўлнинг бурилиш қисмидан ўтиш хусусиятлари. Йўлнинг бурилиш қисмидан ўтаётганда кузовнинг ташқи бурчаклари ва ўрта қисмининг четга чиқиши. Йўлнинг бурилиш қисмидан ўтаётганда чекланишларга, навбат билан ўтишга риоя қилмасликнинг хавфли оқибатлари. Йўлнинг бурилиш қисмидан тўғрига ўтиш ва қарама-қарши стрелкалари ва трамвай изларидан ўтиш қоидалари. Ҳаракат тезлиги. Турли осма схемалардаги автоматик бошқариладиган стрелкалардан ўтиш тартиби. Автоматик бошқариладиган стрелкалардан ўтиш тартибига риоя қилмасликнинг оқибатлари. Секцион изоляторлардан ва уланиш тармоғи кесишган жойлардан ўтиш тартиби. Ишоралар ва йўл белгилари. Ишораларни таснифлаш ва уларнинг вазифалари. Трамвай бошқармаси ўрнатган ишоралар ва белгилар. Овоз ишораларининг аҳамияти, уларни ишлатиш тартиби. Ишоралар ва манёвр қилаётганда уларни ишлатиш тартиби. 5-мавзу. Мураккаблашган шароитда (яхмалак, туман, хазонрезлик, ёмғир, қор ёғаётганда) ишлаш хусусиятлари. Куз-қиш мавсумида ҳаракат таркибларини тайёрлаш ва қабул қилиш хусусиятлари. Трамвайни куз-қиш шароитида бошқаришнинг хусусиятлари. Ҳаракат режимини танлаш. Хавфсиз оралиқ масофаси. Трамвай ғилдираклари сирпанганда ва жойидан жилмай айланганда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Сув босган, қор остида қолган рельсларда, яхмалак вақтида трамвай ҳаракатланаётганда ҳайдовчининг вазифаси. Ҳаракатнинг алоҳида (махсус) режими. Оператив ҳолат. Ҳаракатнинг алоҳида режими жорий қилинганда ҳаракат тезлигини танлаш. Сутканинг қоронғи вақтида ва кўриниш чекланган шароитда (туман, қор, ёмғир ёғиши ва ҳ.к.) трамвайнинг ишлаш хусусиятлари. Кўриш чекланган шароитда йўналишда мажбуран тўхтаганда ҳайдовчининг вазифалари. Фаралардан фойдаланиш. Момоқалдироқ вақтида ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Кўприкларда ва кўтарма йўлларда ҳаракатланиш хусусиятлари. 6-мавзу. Оғир шароитда ҳаракатланадиган йўналишларда тасарруф этиш хусусиятлари. Йўналишларни таснифлаш. Ҳайдовчиларни малака тоифаси ва стажига қараб, ҳаракатланиш оғир бўлган мураккаблашган йўналишларда ишлашга қўйиш тартиби. Ҳаракат таркибларига қўйиладиган талаблар. Мураккаб нишабликларнинг қўшимча мосламалари. Нишабликдан олдин келадиган бекатга яқинлашишда ҳайдовчининг вазифалари. Нишабликдаги йўл ҳолатини ўрганиш. Нишабликларда ҳаракатланаётганда хавфсиз оралиқ масофасига риоя қилиниши. Тепаликда жойлашган бекатда ҳаракатни бошланиши. Тепаликларда ёки нишабликларда мажбурий узоқ тўхтаб турганда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Тепаликларда ёки нишабликларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилмасликнинг хафли оқибатлари. 7-мавзу. Носозликларни бартараф этиш. Трамвайларни улаш ва ажратиш тартиби. Трамвайларни шатакка олиш. Йўналишларда носозлик пайдо бўлганда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати: контроллер механизмининг ёки юргизиш педалининг ҳаракатланиш ҳолатида тишлашиб қолиши, контроллерда учқун чиқиши, тортиш электр двигателида носозлик аниқланганда, ток қабул қилгич ёки томдаги жиҳозларнинг зарарланиши, олдиндаги сақлагич тури, трамвай ҳаракатланаётганда шовқин ёки тақиллаш овози чиққанда. Трамвайларни турли улаш асбоблари воситасида улаш тартиби. Трамвайларни тортиш ва итариш йўли билан шатакка олиш. 8-мавзу. Трамвайларни сақлаш, кўриб чиқиш ва таъмирлаш. Депога ва ҳаракат таркибларига қўйиладиган умумий талаблар. Трамвайларни йўналишларда тасарруф этилишини таъқиқловчи носозликлар. Трамвайларни текшириш ва таъмирлаш тизими, тавсифи. Трамвай дафтари ва уни юритиш қоидалари. Техник ҳисоб олиб бориш. Трамвайни йўналишда текшириш ва носозликларни бартараф этиш. Тез техник ёрдам беришни ташкил этиш. 9-мавзу. Йўналишда ҳайдовчиларни алмаштириш ва трамвайни депога қайтариш. Поезд бригадасини алмаштириш жойи ва вақти. Ҳайдовчилар сменаси вақтида трамвайни топшириш ва қабул қилиш қоидалари. Трамвай ҳужжатларини расмийлаштириш. Сменачи келмаган ҳолларда ҳайдовчининг хатти-ҳаракати. Йўналишда ишни тамомлагандан кейин ва техник носозлик пайдо бўлганда трамвайни йўналишдан чиқариш ва трамвайни депога қайтариш тартиби. Трамвай ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби. Депо ҳудудига кириш ва трамвайни турадиган жойга қўйиш. Техник носозликни бартараф этишга оид талабномани расмийлаштириш тартиби. Трамвайни бошқариш ҳужжатларини топшириш, расмийлаштириш ва трамвай экипировкаси. 10-мавзу. Трамвайларни ишлатиш қоидалари. Электр қувватини тежашнинг асосий талаблари. Бепул юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар намунаси ва йўловчиларнинг олдинги эшикдан тушиши. Ҳайдовчининг йўловчилар, шаҳар электр транспорти (ШЭТ) ва ички ишлар идоралари ходимлари билан ўзаро муносабатлари. Электр қуввати тежалишининг аҳамияти. Техник ҳолатнинг электр қуввати сарфланишига таъсири. Ғилдиратишдан фойдаланиш. Ортиқча ишга туширишлар ва тормоз беришлар. Электр қувватининг трамвайнинг ёрдамчи эҳтиёжларига сарфланиши: иситиш, ёритиш, шамоллатиш ва ҳ. к. “Шаҳар электр транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling