"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
Download 0.68 Mb.
|
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- III бўлим. Трамвайлар ҳаракатини ташкил этиш
II бўлим. Йўл хўжалиги
1-мавзу. Трамвай йўлларининг тузилиши. Трамвай йўлларининг махсус қисмлари. Трамвай йўллари ва йўл иншоотлари тузилишининг умумий тавсифи. Йўлларнинг остки ва устки қурилиши. Рельс йўлларининг икки ва бир йўллик қисми. Трамвай йўлларида қўлланиладиган рельсларнинг турлари ва уларнинг мустаҳкамланиши. Рельсларни тортмалар билан ва улоқли уланиши. Электр уланишлар. Йўлнинг махсус қисмлари: стрелкалар, крестовиналар. Колеялар кенглиги. Кенгайтиришга ва торайтиришга йўл қўйиладиган миқдор. 2-мавзу. Йўл тархи ва профили. Йўл тархи. Йўлнинг бурилиш қисмидаги колея тузилиши кенглиги. Йўллар бурилиши радиуси. Йўлнинг бурилиш қисмидаги ташқи изларнинг ички излардан ошиши. Йўлнинг профили. Йўлнинг нишаблик меъёрлари. Нишабликларнинг бурчаги ва тиклигини ҳисоблаш. 3-мавзу. Трамвай йўлларини текшириш ва таъмирлаш. Трамвай йўлларининг ўзига хос носозликлари. Трамвай йўлларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизимини ташкил этилиши. Рельсларни тозалаш ва қум сепиб қўйиш. Йўлнинг бурилиш қисмидаги махсус қисмларни ва рельсларни мойлаш. Йўлнинг таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган жойига тўсиқлар қўйиш. Тўсиқларнинг ишоралари ва белгилари. III бўлим. Трамвайлар ҳаракатини ташкил этиш 1-мавзу. Кириш. Йўловчи ташиш транспортининг шаҳарлар ҳаётидаги ўрни ва унга қўйиладиган талаблар. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти турларининг тавсифи. Шаҳар электр транспорти ривожланиши тарихидан умумий маълумотлар. Трамвай бошқармасининг қисқача тавсифи. Шаҳарда трамвай ҳаракати ривожланишининг истиқболлари. Ҳайдовчилик - шаҳар электр транспортида етакчи касб. Ҳайдовчилар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими. Ҳайдовчилар тайёрлаш ўқув режасининг мазмуни. Ҳайдовчилар иш режими ва меҳнатига ҳақ тўлаш. 2-мавзу. Трамвайлар ҳаракатини ташкил этиш принциплари. Йўловчилар оқими ва йўловчи ташиш тўғрисида тушунчалар. Йўловчилар оқимининг сутка соатларида, ҳафта кунларида ва йил фаслларида ўзгариши. Шаҳар транспортининг йўналиш схемаси. Ҳаракат таркибини йўналашларга тақсимлаш. Бекатларнинг жойлашиши. Трамвай ҳаракатининг мунтазамлиги. Йўловчи ташишни таъминлашда ҳаракат мунтазамлигига таъсир этувчи факторлар. Ҳаракат тезлиги ва корхона иқтисодиёти билан ўзаро алоқаси. Трамвай депосининг тасарруф бўлими, трамвай корхонасининг ҳаракат хизмати ва уларнинг ишлаб чиқаришдаги вазифалари. 3-мавзу. Йўналишларда трамвайларнинг мунтазам ҳаракатланишини ташкил этиш. Трамвай ҳаракати жадвали, уларнинг турлари, уларни тузиш принципи ва вазифалари. Ҳаракат тезлигини меъёрлаш. Ҳаракат жадвали бажарилиши ҳисобини олиб бориш ва назорат этиш. Марказий диспетчерлик хизмати, сўнгги ва оралиқ бекатлари. Диспетчерлик телефон хизмати. Трамвайлар ҳаракатини бошқаришнинг диспетчерлик тизими. Ҳаракатни бошқаришнинг автоматик тизими. 4-мавзу. Йўловчиларга кассасиз хизмат кўрсатишда ҳайдовчининг ишлаш тартиби. Йўловчиларга хизмат кўрсатишни кассасиз усулининг аҳамияти ва моҳияти. Кассасиз ишлаганда йўловчиларга хизмат кўрсатишда, ҳаракат мунтазамлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ҳайдовчининг вазифалари. Йўловчиларга (овоз кучайтиргич воситасида) бекатлар, йўлкира ҳақи тўланиши ва назорат чиптасини олиш тўғрисида ахборот бериш тартиби. Компостер тузилиши. Чипталар шакли. Йўлкира ҳақлари йиғилишида ҳайдовчининг ўрни. Кондукторсиз ишлаганда ҳисобот бериш ва ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўланиши. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling