Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат. Яна саволлар бўлса марҳамат!
Савол. Кимё фанлари номзоди М.С.Хўжамбердиев: одатда тадқиқотчи мавзу доирасида қай даражада самарали изланишлар олиб боргани авторефератда акс этган нашр ишларида ўз аксини топади. Мени қизиқтиргани “Педагогик технологиялар” номли ўқув қўлланма чоп эттирган экансиз. Мазкур ўқув кулланма тажриба объектларидаги олий таълим муассасаларига татбик этилганми ва кай даражада самара берган?
Жавоб. Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: савол учун катта раҳмат. Мазкур “Педагогик технологиялар” номли ўқув қўлланма(ОЎМТВнинг 2021 йил 18.08 даги 356-сонли буйруғи) хозирги иш фаолиятим давомида хаммуаллифликда ишлаб чиқилган. Ўқув қўлланмада фан доирасидаги билимлар билан бир қаторда талабаларнинг шахсий-креатив сифатларини ўстиришга, уларнинг мантиқий ва танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган топшириқлар ҳам келтирилган. Ушбу қўлланма мавзуларни креативликка йўналтириб ўқитишнинг технологияларини ишлаб чиқиш усул ва воситалари, уларнинг муҳим белгиларидан иборат таълимни технологиялаштириш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган. Ўқув қўлланмада шахсий-крeатив компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув лойиҳалари, таълим технологиялари, уларни қўллаш бўйича методик тавсиялар баён этилган, талабаларда креатив компетенцияни ривожлантиришга доир ўқитиш самарадорлиги аниқлаштирилган ва тажриба объектларидаги олий таълим муассасаларига татбиқ этилган. Тадқиқот ишимизда мазкур топшириқларнинг кенг қўлланилганлиги самара берди ва тажриба-синов ишлари натижаларда ҳам акс этди.
Ўқув қўлланмадан педагогика соҳаси бўйича барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар ва китобхонлар фойдаланиши мумкин.
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат. Яна саволлар бўлса марҳамат.
Савол. Катта ўқитувчи И.Саттарова: бугун нафакат республикамиз, балки бутун дунё таълим тизими учун характерли, таълимнинг халқаролашуви даврида долзарб аҳамият касб этган мавзу муҳокамасида қатнашиб турибмиз. Автореферат билан танишиб, қуйидагича савол туғилди: Сиз маърузангизда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришда бинар дарслардан фойдаланилгани ҳақида сўзладингиз. Айтингчи, бинар дарсларни ташкил этишнинг афзалликлари нималарда кўринди?
Do'stlaringiz bilan baham: |