Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


Download 336 Kb.
bet15/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

Жавоб. Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: савол учун катта раҳмат.
Бинар дарсларни ташкил этиш педагогдан юқори педагогик маҳорат ва ҳамкорликдаги фаолият тажрибасига эга бўлишни талаб этади. Дарс икки маърузачининг диологига асосланиб, улар ҳам ўзаро, ҳам аудитория билан фаол даражадаги фикрлар алмашинувини йўлга қўйишлари лозим. Маърузачилар ва аудиториянинг ўзаро мулоқот жараёнида аниқ муаммолар ўртага қўйилади, таҳлил қилинади.
Бинар дарслар бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун турли қўшимча билимларни эгаллаш, фанлар доирасида эгаллаган билимларини амалий жараён билан таққослаш, солиштириш орқали ақлий фаолиятни ривожлантиради. Бундай дарслар уларнинг тасаввур ва фикрларни уйғотади, руҳий кечинмаларини фаоллаштиради, ўқув фани мазмуни талаба шахсиятига таъсир қилиб, билиш ва руҳий ривожланишини юқори поғоналарига кўтаради. Бинар дарслар талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлашга, уларни мавзу доирасида атрофлича фикр юритишга, ижодий ғоялар устида ишлашга ёрдам беради.
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат. Яна саволлар бўлса марҳамат.
Савол. Катта ўқитувчи З.Рахмонова: сизни мана шу мавзуни танлашингизга нима туртки бўлди? Иккинчи саволим авторефератда Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш моделини яратишда қандай ҳуқуқий-меъёрий асосларга ёки манбаларга таяндингиз?
Жавоб. Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: савол учун катта раҳмат. Дунёда юз бераётган тўртинчи саноат тамаддудининг двигатети – ҳаракатга келтирувчи кучи креативлик сифатида тан олинмоқда Шу маънодаки, мен танлаган ушбу мавзу таълим тизимидаги энг долзарб,. шунингдек янги соҳалардан бири эканлиги. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш бугунги ривожланиб бораётган жамият учун манфаатли натижалар келтирувчи асосий тизимдир.
Янги жамият қуриш учун, аввало, ёшлар айниқса, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини замон талаб этаётган даражага кўтариш лозим. Бу мақсадга эришиш йўлида олдинги тажрибаларни ўрганиш, уларни ижобий жиҳатларини тизимли таҳлил этиш ва таҳлилларга таянган ҳолда Олий таълим шароитида талабаларнинг хусусан, бўлғуси бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш лозимлигини тақазо этди.

Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling