Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Download 336 Kb.
|
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавоб. Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева
- Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: Диссертантнинг тадқиқот юзасидан қилган маърузасини тингладик. Энди муҳокама тартиб-қоидасига кўра савол- жавобларга ўтсак. Биринчи саволни ўзим бермокчиман. Тадқиқот ишида тарбия тушунчасини таҳлил этгансиз. Ушбу тушунчага ўз таърифингизни келтиринг.
Саволлар Сиз тажриба синов ишларини Жавоб. Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: Савол учун катта раҳмат устоз. Саволга жавобимиз қуйидагича: Бугунги кунда таълим жараёнида фаол фойдаланилиб, ижобий натижа бераётган компетенция тушушчасини имкон қадар таҳлил қилиб ва умумлаштирган ҳолда ушбу тушунчани олий таълим талабаси шахсига, хусусан бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига қарата қуйидагича таъриф берамиз: “Компетенция” – талабанинг муайян бир йўналишда билим олиш ва келажак хаётида танлаган соҳасида фаолият юритиш жараёнида шахсий сифатлари ҳамда эгаллаган билим, кўникма ва қобилиятларини тизимлаштира олиш, амалиётда энг самарали, муваффақиятга этакловчи тарзда қўллай олишга йўналтирилган тайёргарлиги. Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: Кимда қандай саволлар бор, марҳамат! Савол. Педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) Ф.Қўчқарова: тадқиқотчининг диссертация ва у юзасидан олиб борган тажриба-тадқиқот ишлари натижалари бўйича мазмунли маърузасини тингладик. Автореферат билан танишиб чиқиб, менда қуйидаги савол туғилди: Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришнинг шарт-шароитларини аниқландими? Айнан қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим экан? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Жавоб учун олдиндан раҳмат! Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: саволлар тушунарлими Мадинахон Тўрабоева? Марҳамат жавоб беринг. Жавоб. Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: жуда ўринли савол бўлди, катта раҳмат устоз. Тадқиқот жараёнида педагоглар томонидан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришнинг асосий шартлари қуйидагилар сифатида белгиланди: таълим мазмунини назарий билимлар билан бир қаторда, амалий жараён билан боғлаш, реал ҳаёт билан таснифлаш: таълим жараёнида назария билим билан узвийликда амалий фаолиятини ҳам йўлга қўйиш талаба билимларини мустаҳкамланишига, ўз қобилиятларини амалий жараёнда бевосита қўллаш олишга, ўрганилаётган воқеликни жонли кузатиш ва реал ҳаётга мос ишончли ғоялар яратишга ёрдам беради; талабанинг нафақат ўқув фаолиятини, балки мустақил таълим жараёнидаги фаолиятини самарали ва ижодий йўналтириш: талабада шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришга эришир учун унинг таълимдан ташқари фаолият жараёнини ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Талабаларни шундай режа асосида ишлашга ўргатиш керакки, улар мустақил ишлаш ҳолатида ҳам ижод билан шуғуллансин, ўз устида излансин, ноодатийлик яратишдан қўрқмасин. Кичик ва оддий янгиликлар катта кашфиётлар қилишга замин бўлади; таълим жараёнида муаммоли таълимдан фойдаланиш, муаммоли вазиятларни қўллаш, креатив ўқитишга оид методларни татбиқ этиш: Муаммоли таълимдан фойдаланиш ва муаммоли вазият яратиш – талабанинг фаоллигини ошириш, мустақил, илмий, ижодий изланиш, ўзи учун янги билим, кўникма ва малакаларни кашф этишга йўналтиришдан иборатдир. Инсон ҳаёти ва фаолияти давомида шахсий, таълимий, тарбиявий ва ижтимоий турмуш билан боғлиқ чексиз муаммоларга дуч келади. Буларнинг ҳар бири ўзига хос ечим йўлларига эга. Таълимий муаммолар талабалардан ақлий операцияларни бажаришни талаб этади. Шахс фаолияти давомидаги бундай муаммолар гирдобидан чиқишнинг асосий йўли инсон салоҳияти, интеллекти ва ижодийлиги билан боғлиқдир; талабанинг руҳий-эмоционал ҳолатларига эътибор қаратиш: ушбу жараёнда педагог маҳорати муҳим саналади. Баъзан ташқаридан эътибор кутадиган талабаларни ўқув жараёнида кузатиш мумкин. Улар ҳар бир қилган иши учун рағбатлантирилиб туришни хоҳлайди. Руҳият ўз-ўзидан руҳлантирилишга муҳтож бўлади. Ҳар бир талаба ўзининг қалб кашфиёти руҳиятининг тарбияси билан ишласа ва уни шакллантира олса, ўз руҳиятига барча яхши фазилатларни сингдира олса, унинг руҳиятида ҳеч қандай салбий ҳолатлар бўлмайди. Агар талаба шахси ва умуман инсоният ўзини яхши англаган, ҳиссий-эмоционал ҳолатини назорат қила оладиган, мақсадларини тўғри қўйган ва унга етишиш учун астойдил ҳаракатда бўлса, унда ҳеч қачон тушкунлик кайфияти бўлмайди. Ҳар қандай шароитда ҳам иродали, шижоатли инсонлар олдинга қараб интиладилар. Download 336 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling