Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov
Download 336 Kb.
|
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова
- Тадқиқотчи Ф.Ф.Халиловнинг чикиши
Котиб (Phd) Ф.М.Комилова: Ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш раиси ва кафедра аъзолари! Ижозатингиз билан диссертант ҳақида қисқача маълумотни ўқиб эшиттирсам.
Халилов Фарход Фурқат ўғлининг 1993 йил 12 декабрда Андижон вилояти Асака туманида таваллуд топган. Миллати - узбек. 2014-2018 йиллари Андижон давлат университети Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналишида бакалавр, 2018-2020 йиллари Андижон давлат университети Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) мутахассислигида магистратурани тамомлаган. 2019-2020 йиллари Андижон давлат университети Умумий педагогика кафедрасида ўқитувчи, 2021 йилдан Андижон давлат университети 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги таянч докторанти сифатида фаолият олиб бормокда. Диссертант фаолияти давомида 1 та ўқув қўлланма, 1 та услубий қўлланма 30 га якин мақолалар чоп эттирган. Халилов Фарходбек оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси. Эътиборингиз учун раҳмат! Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: диссертант ҳақидаги маълумот юзасидан котибга саволлар борми? (Йук, етарли). Энди диссертациянинг асосий мазмуни билан таништириш учун сўзни тадқиқотчи Ф.Ф.Халиловга берамиз. Илмий ишнинг умумий мазмунини сўзлаб берсангиз, марҳамат! Тадқиқотчи Ф.Ф.Халиловнинг чикиши: Ассалому алайкум, ҳурматли йиғилиш раиси ва кафедра аъзолари! Аввало қимматли вақтларингизни аямасдан мана шу камтарона тадқиқот ишимизни муҳокамаси учун йиғилганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Руҳсатингиз билан илмий-тадқиқот ишимнинг қисқача мазмунини сизларнинг эътиборингизга ҳавола этсам. Илмий-тадқиқот ишимнинг мавзуси “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикаси“ деб номланади. Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти шундаки, Дунёнинг бугунги глобаллашув асрида инсон учун кундалик ва касбий фаолияти давомида янгилик яратиш, янги инновацион ғоялар ишлаб чиқиш, турли кутилмаган вазиятларда самарали йўналишни танлаш ва оқилона қарор қабул қилиш муҳим саналади. Жаҳон таълим тизимида малакали, ижодкор, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёнини компетенциявий ёндашувлар, инновацион ҳамда интеграцион таълим технологиялари асосида тизимли такомиллаштириб бориш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда. Ривожланган давлатларда замонавий таълим шароитларида фаолият олиб борадиган мутахассисни меҳнат бозори талаблари асосида тайёрлашда ижтимоий-иқтисодий, педагогик-психологик ислоҳотлар уйғунлигига устуворлик бериш, ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг таълим сиёсатини юритиш сектори (Education Sector) дастурларида «бутун ҳаёт давомида таълим олишни таъминлаш (Life learnine)» алоҳида вазифа сифатида белгиланган. Жумладан, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ўзгартириш, рақобатбардош, ўзгаришларни тез англаган ҳолда макон ва замонда мақсадли мўлжал оладиган, мослашувчан бўлажак мутахассисларда шахсий фазилатлар ва касбий компетенцияларини ривожлантириш заруратини асослайди. “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони келтирилганидек “Олий таълим билан қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш” олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан бирига айланди. Бугунги кунда илғор хорижий тажрибалар асосида таълим жараёнини интернационализациялаш, инновацион таълим муҳитини шакллантириш асосида талабаларда шахсий-креатив компетенцияларни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини янада такомиллаштириш муҳим ўрин тутади. Download 336 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling