Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


-расм. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш йўналишлари


Download 336 Kb.
bet7/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

2-расм. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш йўналишлари
Педагогик-психологик жиҳатдан тайёрлашда биз, айнан умумтаълим мактаблари ўқувчиларига қўйилувчи ДТС талабларини, дарс ва бошқа таълим шаклларини билиши ва мос равишда танлаши, шахс психологияси қонуниятларидан келиб чиқиб, зарур барқарор муҳитни яратиш йўлларини билиши ва танлашини назарда тутдик. Талабаларни педагогик касбий фаолият моҳияти билан таништириш, уни ташкил этишга тайёрлаш, турли низоли вазиятлар ва улардан чиқишга ўргатишда тарбия воситаларини таянишга эътибор қаратилди.
Методик тайёргарликда касбий амалиётда таълим методларидан фойдаланишни билиш, амалиётда қандай методлар қўлланилаётганини билиши, таҳлили қилиши, қайси методлар самарали эканлигини англаши кабиларга эътибор қаратиш лозимдир. Жумладан, Тарбия фанини ўқитишда интерфаoл ўйинлар, тушунтириш, машқ, кўрсатиш, ақлий ҳужум, турли ҳаётий проектив моделларни тузиш ва ўқувчиларга таклиф этиш кабиларни ўргатишга эътибор қаратилди.
Бўлажак ўқитувчиларни ғоявий-сиёсий, эстетик жиҳатдан Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашда давлат ва жамиятда қарор топган ҳуқуқий меёрларни билиш, санъат асарларидан завқланиш, уларни таҳлил қилиш орқали қайта идрок қилиш услублари билан талабаларни қуроллантиришга эътибор қаратилади. Тарбия фанини ўқитишда ўқитувчида бадиий дид, маънавий-эстетик ривожланиш қарор топган бўлиши лозим. Шунинг учун айнан бу йўналиш тайёргарлик ишларига оид вазифалар тажриба-синов ишларимизда алоҳида ўрин эгаллади. Ўқитувчи ўқувчига асар (матн, ҳикоя, эртак...)ни тушунтириш орқали бадиий идрокни юзага келтиради, ўқувчиларда инсоний фазилатлар, урф-одатлар, ҳаётий вазиятларни таҳлил қилиш кўникмалари шаклланади. Лекин бунинг учун ўқитувчининг ўзи бу жараёнга ғоявий-эстетик жиҳатдан тайёр бўлмоғи лозим. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини артпедагогик ёндашувлардан фойдаланишга ўргатиш орқали Тарбия фанини ўқитишга ғоявий-эстетик жиҳатдан тайёрлашга тез ва самарали эришиш мумкин деб ҳисобладик. Чунки бошланғич синф ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларида ҳам айнан маънавий‑маърифий тадбирларни ўтказишга тайёр бўлиш талаби алоҳида келтирилган.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг ўзига хос тамойиллари этиб қуйидагилар белгиланди:


  1. Download 336 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling