Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


Download 336 Kb.
bet4/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

Тадқиқотнинг объекти бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларида Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Андижон давлат университетларининг “Бошланғич таълим” таълим йўналиши талабалари иштирок этган.
Тадқиқотнинг предмети бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари ҳисобланади.
Олиб борилган изланишлар натижасида биз қуйидагиларни тадқиқотнинг янгилиги сифатида ҳимояга олиб чиқмоқдамиз. Яъни:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг таркибий тузилмаси “инсон-жамият-давлат” муносабатига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг методик хусусиятлари дидактик компонентларни ўқитишнинг якка, жамоавий шакллари ҳамда лойиҳа, муаммоли, шахсга йўналтирилган таълим технологияларини интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
тарбия фанини ўқитишга бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларни тайёрлаш модели иродалилик, Ватанга садоқат, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, бағрикенглик, масъулиятлилик, инновацион фикрлаш, ҳуқуқий маданият, меҳнатсеварлик каби ижобий фазилатларни одатга айлантирувчи қадриятли ёндашувларга йўналтирилган таъсир блокларини киритиш асосида бойитилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда касбий-методик амалий компетенцияларни ривожлантиришнинг умумпедагогик технологиялари мунтазамлилик, трансформативлик, шахсий наъмуна тамойилларини педагогик амалиётга йўналтириш асосида касбий ўсиш имкониятлари такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг таркибий тузилмаси “инсон-жамият-давлат” муносабатига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган. 302-0905 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашда эгалланган билим, кўникма ва малакалардан касбий фаолиятда фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини Тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг методик хусусиятлари дидактик компонентларни ўқитишнинг якка, жамоавий шакллари ҳамда лойиҳа, муаммоли, шахсга йўналтирилган таълим технологияларини интегратив қўллаш асосида такомиллаштириш ҳамда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда касбий-методик амалий компетенцияларни ривожлантиришнинг умумпедагогик технологиялари мунтазамлилик, трансформативлик, шахсий наъмуна тамойилларини педагогик амалиётга йўналтириш асосида касбий ўсиш имкониятлари такомиллаштирилга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган. 302-0905 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида Тарбия фанини ўқитишга доир методик имкониятлардан фойдаланиш малакаларини ривожлантириш таъминланган;
тарбия фанини ўқитишга бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ни тайёрлаш модели иродалилик, Ватанга садоқат, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, бағрикенглик, масъулиятлилик, инновацион фикрлаш, ҳуқуқий маданият, меҳнатсеварлик каби фазилатларни одатга айлантирувчи қадриятли ёндашувларга йўналтирилган таъсир блокларини киритиш асосида бойитишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган. 302-0905 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида тарбия фанини ўқитишга доир компетенцияларини умумпедагогик технологиялар асосида шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.
Диссертациянинг “Бўлажак бoшлaнғич cинф ўқитувчилaрини тарбия фанини ўқитишга тайёрлашнинг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий амалиётга методик жиҳатдан тайёрлашнинг концептуал асослари ёритилган бўлиб, унинг давлат таълим сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ифодаси акс эттирилган. “Тарбия”, “компетенция”, “технология”, “методик компетенция” каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти педагогик нуқтаи назаридан талқин қилинган.
Бошланғич синф ўқитувчилари томонидан Тарбия дарслари қанчалик самарали ташкил этилса, ўқувчилар шунчалик маърифий, маънавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан барқарор камол топадилар. Шунинг учун биз тадқиққот давомида Тарбия дарсларининг натижадорлигини оширишга, ўқувчиларни ҳар томонлама аҳлоқий, ҳуқуқий, ижтимоий меъёрлар асосида тарбиялашдек муҳим ижтимоий-сиёсий вазифаларни тўлақонли бажаришига таъсир этувчи омилларни алоҳида ажратиш лозимлиги кўринади. Жумладан, дастлаб Тарбия дарсларида шахслараро муносабатларнинг ижтимоий сифатларини ойдинлаштиришга эътибор қаратилди. Тарбия жараёнида ижтимоий соҳа, ҳаёт ва шахснинг мавжудлиги шахслараро муносабатларнинг ўзаро мувофиқлашувини тақозо қилади. Мактаб таълими жараёнида субьектлар ўртасидаги турли муносабатлар ўзаро кесишади. Ушбу кесишув ўқувчи шахсида маълум тарбиявий сифатни таркиб топтиришга туртки бўлади. Ҳар бир муносабат ўз замирида маълум тажрибани, муайян мақсадга эришиш йўлидаги ҳатти-ҳаракатларни тақозо этади. Энг муҳими мазкур мақсадлар инсонпарварлик, Ватанга содиқлик, ҳалоллик, ўзгаларнинг вақтию нақдига хиёнат қилмаслик туйғуларига суғорилган бўлмоғи лозим. Бу каби ижтимоий сифатлар Тарбия дарсларида ҳаётий вазиятлар мисолида, аждодлар насиҳатлари мазмунида тақдим этилади. Ўқитувчи бу ўқув-тарбиявий материалларни ўқувчиларга етказишда таъсирчан нутқ, амалли ҳаракатларда бардавом бўлмоғи лозим. Аксинча бўлса, ўқувчилар дилдан сўзланган буйруғу-даъватни қуруқ саф-сатадан тез ажрата оладиган шахслардир. Шунинг таълим жараёнидаги “ўқувчи-ўқувчи”, “ўқувчи–жамоа”, “ўқитувчи-ўқувчи”, “ўқувчилар-ўқитувчи” ва бошқа шаклидаги муносабатлар ҳамда ўзаро ахборот алмашинув мухити инсонларнинг бир-бирларини тушунишларига бевосита боғлиқдир. Акс ҳолда жараёндан кутилган натижалар акси таъсирга айланиши мумкин. Тадқиқотимизда бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида касбий компетенциялар, хусусан, коммуникативлик компетенциясини ривожлантириш Тарбия дарсларини самарали ташкил этишнинг муҳим омили сифатида белгиланди.


  1. Download 336 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling