Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида коммуникативлик компетенцияларини ривожлантириш


Download 336 Kb.
bet5/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида коммуникативлик компетенцияларини ривожлантириш. Бу омил аслида педагогик жараён ишитрокчиларининг барчасида шаклланиши лозим бўлган компетенцияни назарда тутади. Бироқ ўқитувчи қанчалик очиқ мулоқотга тайёр бўлса, маълумотлар баёнида зарур асосли фактларга таянган ҳолда сўзласа, эшитувчиларнинг тажрибасига мос нутқий воситалардан фойдаланса, шундагина Тарбия дарсининг комплекс таъсири амалга ошади. Бунда бошланғич синф ўқитувчиси нафақат таълим берувчи, балки шахс, фуқаро, ижтимоий субъектдир. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида коммуникативлик билан боғлиқ равишда қатор вазифаларни олий таълим жараёнида бажаришга эътибор қаратиш лозим. Улар:

1. Талабаларга ота-оналар билан ишлаш, жамоани шакллантириш қобилиятини намоён этишга имкон бериш, бунинг учун ахборотли муҳитни яратиш.
2. Олий таълимда ижтимоий лойиҳалар, танловлар, дебатларни тизимли равишда муайян мавзулар доирасида амалга ошириш.
3. Талабаларнинг жамиятга ижтимоий мослашишида, ўзини кенг намоён қилишида аудиториядан ташқари машғулотларни шахсга йўналтирилган тарзда ташкил этиш.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида коммуникативлик компетенциясини ривожлантириш босқичлари ишлаб чиқилди ( 1- расмга қаранг).

Бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиларида коммуникативлик компетенциясини ривожлантириш босқичлари



Талабаларда ота-оналар, жамоа билан ишлаш, ўқувчиларда тарбиявий хусусиятларни шакллантиришга асосланган самимий мулоқотни амалга ошириш

1

2



Мулоқотнинг мос шаклларини эгаллаш учун жамоавий тадбирлар, семинар-тренингларда қатнашиш, ўқувчилар билан мулоқот ўрнатиш жараёнида уларни тинглай олиш



3



Бўлажак бошланғич таълим ўқитувчилари коммуникативликни самарали ташкил этишлари учун дарсдан ташқари тадбирларда фаол қатнашиш ва ўзаро мулоқот ўрнатиш жараёнида ижобий таъсир кўрсата олиш



Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling