Тарбиявий таъсир воситаларини танлашда намунавийлик тамойили. Бу тамойил бўлажак бошланғич синф ўқитувчисида юксак инсоний сифатлар шаклланганлигини тақозо этади. Сўзи ва амали бирликни ўқитувчи намоён қилсагина ўқувчилар унинг ортидан эргашади.
Кўргазмалилик тамойили. Бошланғич таълимда кенг жорийланган тамойил бўлиб, ҳар бир маълумотнинг ҳаётий моделларини тақдим этишда расмлар, слайдлар, видеолавҳалар, тарқатмалар шаклидаги кўргазмалардан фойдаланишни англатади. Бошланғич синф ўқувчиси ранг-баранг расмли, схемали маълумотларга диққатини тезроқ қаратади ва унда ушлаб туради. Шунинг учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчисига кўргазмали қуроллардан фойдаланиш техникаларини ўргатиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Санъат воситасида тарбиялаш тамойили. Бу тамойил бошланғич синф ўқувчиларини санъат турларига қизиқтириш, эстетик жиҳатдан завқланишга ўргатиш билан намоён бўлади. Ўқувчиларнинг мусиқага, рақсга, бадиий асарларни ўқишга, композицияларни яратишга қизиқишини тарбиявий тасир омили сифатида танлаш лозим. Санаът шахсни тарбиялайди, унда юксак инсоний сифатларни таркиб топтиради. Ўз-ўзидан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ҳам санъатга шайдо, ундан завқ. Маънавий озуқа оладиган шахс сифатида ўзини намоён қилишларига шароит яратиш лозим. Тарбия фанини ўқитишда бу тамойилнинг ҳам ўрни ва таъсири беқиёсдир.
Шахсга йўналганлик тамойили. Мазкур тамойил бўлажак бошланғич синф ўқитувчисидан ҳар бир болани алоҳида бир олам сифатида қабул қилишга ундайди. Ҳар бир боланинг имкониятлари тарбиявий таъсир марказида бўлишини бўлажак мутахасисларга ўрагтиш лозим. Ўқувчининг маълумотларни ўзлаштииш қобилияти, хусусияти турличалиги боис, мос йўлларни, қулай воситаларни танлаш талаб этилади. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини бу жараёнга тайёрлашда олий таълим педагогик жараёнида ҳам бу тамойилга алоҳида эътибор қаратилган бўлмоғи лозим.
Тарбияда ўзаро ишонч тамойили. Бу тамойил шахслааро муносабатлар тизимига таянади. Ўқитувчига ўқувчи бор сирларини айтиши мумкин. Айтилган маълумотларни ўқувчининг ўзини тарбиялаш учун асос қилиб олишда ўқитувчи эҳтиёт бўлиши лозим. Бу жараёнда ўқитувчидан педагогик этика, этикет малакалари тақозо этилади. Ўқувчилар ишонган ўқитувчиларига шахсий муаммоларини айтадилар. Майда-майда шахсий муаммолар катта-катта муаммоларнинг оллдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |