Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент


Download 336 Kb.
bet19/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: бошқа сўзга чиқувчилар бўлмаса сўзни тадқиқотчи М.Р.Тўрабоевага берамиз. Марҳамат!
Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: раҳмат! Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари, бугун бизнинг ишимизни муҳокама этиш учун қимматли вақтларингизни ажратганингиз учун кафедраси жамоасига ва тақризчиларга катта миннатдорчилигимни билдираман. Муҳокама жараёнида билдирилган фикр ва мулоҳазаларни албатта, инобатга оламиз. Ҳаммангизга раҳмат!
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат! Менимча ҳам тадқиқотнинг мавзуси жуда долзарб, иш назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ишнинг янада сифатининг ошишига қаратилган ўринли фикр ва мулоҳазалар билдирилди, деб ўйлайман.
Тақризчиларнинг ҳамда илмий мунозарада сўзга чиққан профессор-ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳозаларига таянган ҳолда бугунги “Умумий педагогика” кафедраси йиғилиши қуйидаги хулосага келди:


Х У Л О С А
1. Андижон давлат университети Андижон давлат университети таянч докторанти Тўрабоева Мадинахон Рахмонжон қизининг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослигига мос келади. Диссертациянинг илмий савияси юқори ва илмий тилда ёзилган.
2. Тадқиқот ишининг илмий ва амалий қиймати қуйидагиларда намоён бўлади: 1) тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти “креативлик”, “компетенция”, “креатив компетенция”, “шахсий-креатив компетенция” тушунчаларининг мазмун-моҳияти очиб берилганлиги, талабаларда шахсий-креатив компетенция компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларининг аниқлаштирилганлиги, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришдаги аҳамияти, фанларни креативликка йўналтириб ўқитиш жараёнига доир методологик ёндашувларнинг ёритиб берилганлиги, шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари ва педагогик шарт-шароитлари илмий-назарий асосланганлиги билан изоҳланади;
2) тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенцияни ривожлантиришда ўқув лойиҳаларидан фойдаланишнинг ўзига хос самарали хусусиятларини аниқланганлиги, “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграция” фанини креативликка йўналтириб ўқитишга асосланган технологияси ишлаб чиқилганлиги, ўқув жараёнига татбиқ этилганлиши, таълим жараёнида ижобий натижа кўрсатганлиги ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида шахсий-креатив компетенцияни ривожлантириш модели такомиллаштирилганлиги билан изоҳланади.
3. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги: 1) ишда қўлланилган ёндашув, усуллар ва назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, миллий ва хорижий тажрибаларга асосланган эмпирик ўрганишлар асосида келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишларининг самарадорлиги ҳамда олинган натижаларнинг математик-статистик методлар воситасида асосланганлиги, хулоса ва тавсияларнинг амалиётга жорий қилинганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади; 2) муаммо Республика ва халқаро илмий-амалий анжуман материаллари тўпламлари, ОАК эътироф этган махсус ва хорижий журналларда чоп этилган мақолалар эълон қилинганлиги; 3) тажриба-синов ишлари натижаларини қиёсий таҳлил қилинганлиги, тўпланган маълумотларнинг ишончлилиги, аниқлиги; 4) олинган натижалар математик-статистик методлари орқали асосланлиги; 5) олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
4. Нашр ишларида тадқиқот натижалари тўлиқ акс этган бўлиб, хусусан , Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган республика ва хорижий журналларда мақолалар нашр этилган.
5. Автореферат диссертация мазмунига тўла мос келади. Тадқиқотчи томонидан олинган натижаларни ишончли, хулоса ва тавсияларни асосли, деб баҳолаш мумкин.
6. Тўрабоева Мадинахон Рахмонжон қизининг “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ва автореферати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертацияларига қўйилган талаблар асосида бажарилган бўлиб, уни навбатдаги босқич муҳокамаларига тавсия этиш мумкин.

Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling