Tasdiqlayman” Andijon davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovasiyalar bo`yicha prorektori, f-m f. b f. d. (PhD): dosent I. A. Karimjanov


Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент


Download 336 Kb.
bet18/20
Sana19.04.2023
Hajmi336 Kb.
#1366767
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
кафедра мухокамаси Ф.Халилов (2)

Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат! Тақризчи томонидан билдирган мулоҳазаларга жавоб бериш учун суз диссертант М.Р.Тўрабоевага берилади.
Тадқиқотчи М.Р.Тўрабоева: Тақризчи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ф.Комиловага ишимизни чуқур ўрганиб, фикр ва мулоҳазаларини билдирганлари учун миннатдорчилигимизни билдирамиз. Кўрсатилган фикрларга жавобимиз қуйидагича:

  1. Тақризда: “Муаммонинг ўрганилганлик даражасида келтирилган олимларнинг исм-фамилиялари алифбо тартибида жойлаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди” - деган фикр билдирилган. Бунга жавобимиз шундан иборатки, мазкур мулоҳазага асосан, муаммонинг ўрганилганлик даражасида келтирилган олимларнинг исм-фамилиялари алифбо тартибида жойлаштирилди.

  2. Тақризда: “Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши акс этган жумлаларда тадқиқот ишининг эгаси ҳисобланган “бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси” бирикмаси қайта-қайта ишлатилган”- деган мулоҳазалари ўринли берилган ва камчиликлар бартараф этилди.

  3. Тақризда: “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг шахсий-креатив компетенциясини ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари” – деган мулоҳазалари ўринли берилган ва ушбу камчилик бартараф этилди.

  4. “Бир қатор саҳифаларда хусусан, 23, 71 ва 103 саҳифаларда айрим стилистик ва орфографик хатоликлар кўзга ташланади” - дейилган. Ушбу стилистик ва орфографик хатолар бартараф этилди.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: раҳмат! Мана расмий тақризларнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитдик. Энди ишнинг норасмий муҳокамасига ўтсак. Марҳамат, фикр билдирувчилар бўлса фикрингизни баён этишингиз мумкин.
Раис педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ф.М.Қўчқарова: сўз педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) У.Усмановага марҳамат!
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) У.Усманова:
Мавзу ҳар жиҳатдан долзарб ва мавзу айнан ҳозирги таълим тизимидаги ислоҳотларга хизмат қилади. Мавзуни муваффақиятли танланганлиги ва самарали тадқиқ қилинганлиги билан тадқиқотчи ва илмий раҳбари, педагогика фанлари доктори, доцент М.Артиковани табриклайман, кейинги босқичларда муваффақиятлар тилайман. Шу ўринда яна бир мулоҳазали фикрни айтиб ўтмоқчиман. Тадқиқот ишининг муаммонинг ўрганилганлик даражаси қисмидаги “Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)” жумласи баён этилган бўлиб, бош ҳарфлардан иборат қисқартмадан ҳам фойдаланилган. Ушбу қисқартмадан фойдаланилмаса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling