Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov


Унли кандолат ва пазандалик махсулотлари


Download 6.32 Mb.
bet43/87
Sana24.10.2023
Hajmi6.32 Mb.
#1718403
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87
Bog'liq
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash

Унли кандолат ва пазандалик махсулотлари тайёрлашда ишлатиладиган жихозлар. Умумий овкатланиш корхоналарида унли кандолат ва пазандачилик махсулотлари тайёрлашда унни эловчи, хамир корувчи, хамир ёюувчи, купиртирувчи машиналар ишлатилади.
Ун эловчи машиналар ун таркибидаги ёт нарсалардан тозалаш хамда унни кислород билан туйинтириш учун фойдаланилади. МПМ-800 ун элаш
машинаси вертикал труба, ун солинадиган бункер, элаш механизми, унни бушатиш курилмаси ва узатиш механизмларидан ташкил топган.
Бункерга солинган ун канотчалар ёрдамида вертикал трубанинг шнекига, уз навбатида шнек унни элаш механизмига етказиб беради. Бу ерда ун сочилади, марказдан кочма харакат кучларининг таъсирида элакка урилади ва эланади. Куракчалар эланган унни бушатиш латокига йуналтиради, бу ерда ун металл кукунларидан тозаланади ва махсус урнатилган идишга тушади.
Хамир кориш машиналари бугдой ва арпа унидан хами ттайёрлаш учун ишлатилади. ТММ-1М хамир кориш машинаси чугунли фундамент плита, корпус козон, лопастли аралшатириш ричаги ва узатма механизмларидан ташкил топган.
Аралаштириш ричаги ёрдамида хамда бир вактнинг узида козоннинг уз уки атрофида айланиши туфайли козонга солинган барча махсулотлар корилади. Бунда хаво билан туйинган бир хил масса яъни хамир хосил булади.
МРТ-60М хамир ёйиш машинси корпус, хамир ёюувчи иккита валик, хамирнинг калинлигини регулировка килувчи механизм, транспортер, хамирни қўйиш столи, узатма механизмлардан ташкил топган.
Тайёрланган хамир жихознинг столига куйилади ва айланаётган валикларга йуналтирилади. Хамир валиклар орасидан утиб, уз вазни таъсирида транспортерга тушади. Хамир 2-3 мартала тегишли калинликда ёйилади.
МВ-35М купиртирувчи машинаси чугун станина, корпус, иккита алмашинадиган идиш, купиртиргич, идишни кутариб –тушуриш механизм ива узатма механизмлардан ташкил топган. Машинанинг идишига махсулот солинади ва купиртиргич узининг уки атрофида хамда идишнинг ички юзаси атрофида вертикал харакатланади. Натижада купиртириладиган махсулот хаво билан туйинади, хажми ошиб купикли структура хосил килади.
Унни кандолат ва пазандалик махсуотлари тайёрлашда ишлатилдиган жихозларнинг техник тавсифи 5-7 - жадвалларда келтирилган.

  1. жадвал


Download 6.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling