Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov


Жихозларнинг эксплуатация килишнинг коидалари


Download 6.32 Mb.
bet40/87
Sana24.10.2023
Hajmi6.32 Mb.
#1718403
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87
Bog'liq
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash

Жихозларнинг эксплуатация килишнинг коидалари. Жихозларда ишни бошлашдан олдин уларнинг техник ва санитар холатини; электрузказгичлар ва ерга уланиш симининг созлигини; барча харакат кисмларида, ишчи деталларида ва ишга тушуриш курилмасида хафвсизлик тусикларининг мавжудлигини; машинанинг ерга ёки ишлаб чикариш столига махкам урнатилганлигини; бир – бирига ишкаланадиган кисмларнинг мойланганлигини; механизмларнинг ва алохида кисмларнинг бузилмаганлигини; валнинг айланиш йуналишини текшириш шарт.
Машина юргизилгандан сунг унга хом ашё солинади. Жихозга рухсат этилган микдордагидан ортикча махсулот солиш манн этилади, акс холда ишлов бериладиган хом ашёнинг сифати пасаяди ва машинанинг тез ишдан чикишига сабаб булади. Кам махсулот солинганда машинанинг ишлаб чикариш унумдорлиги пасаяди. Иш вактида машинанинг ишлашини диккат билан кузатмок лозим, баланд овоз чикканда ёки бегона туккиллашлар эшитилганда дархол тухтатиш керак. Ишлаб турган машина ишчи камерасига хом ашёни кулда итариш ёки тугрилаб куйиш катъиян манн этилади. Бунинг учун махсус аслахалардан фойдаланиш мумкин. Машина ишлаётган пайтда уни созлаш ёки бирор кисмини тозалаш манн этилади.
Ишни тугатишдан сунг машина учирилади, айрим кисмлари олинади ва хом ашё колдикларидан тозаланади. Машинанинг юза кисми аввал хулланган, сунгра курук латта билан артилади. Ювилган алохида кисмлар куритилади ва ишкаланадиган, занг босган ерлари тузсиз озик – овкат мойи билан мойланади. Алюминий ва зангламайдиган металл билан ишланган, хом ашё тегадиган машина деталлари хар хафтада мовут ёки жундан тукилган мато билан яхшилаб тозаланади. Машинанинг кисмларини вакт – вакти билан очиб курикдан утказиш ва ишдан чикканларини алмаштириш керак. Иш тугаши билан барча жихозлар элекр тармогидан узиб куйилиши шарт.




Таянч иборалар:


Механик жихоз, ишчи цикл, функционал белги, ишчи камера, узлукли харакат, узлуксиз харакат, механик энергия, ишлаб чикариш унумдорлиги.


Назорат саволлари:



  1. Механик жихозлар кандай белгиларга кура таснифланади?

  2. Ишлов бериладиган махсулотларнинг тури ва хусусиятларига кура жихозлар неча гурухга булинади?

  3. Жихозларнинг асосий узеллари нималардан иборат?

  4. Жихознинг ишлаб чикариш унумдорлиги бу нима ва у кандай аникланади?

  5. Жихознинг санитар – техник холати кандай текирилади?

2 – МАЪРУЗА

Мавзу: Механик жихозлари турларининг тавсифи




Режа:



    1. Умумий ва ихтисослашган универсал узатмалар.

    2. Сабзавотларга ишлов берадиган жихозлар.

    3. Гушт ва баликка ишлов берадиган жихозлар.

    4. Унли кандолат ва пазандалик махсулотлари тайёрлашда ишлатиладиган жихозлар.

    5. Нон ва гастроном товарларни кесувчи жихозлар.




Download 6.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling