Таsdiqlayman” Оbodonlashtirish boshqarmasi boshligi Sh. B. Ruziyev
Download 32.05 Kb.
|
Вазифалар таксимоти (2)
БОШ МУҲАНДИС – Туман ҳокими билан келишилган ҳолда бошлиқ томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Шунингдек: - Бош муҳандис “Инфратузилма объектлари ва автотранспортлардан фойдаланиш” бўлими, фавворалардан фойдаланиш, Дренаж хўжалигидан фойдаланиш, Ободонлаштириш автотранспорт воситалардан фойдаланиш, йўл кўприк хўжалигини сақлаш, ташқи ёритиш тизимидан фойдаланиш участкаларига бевосита раҳбарлик қилиш; - Йўл кўприк хўжалигини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, дренаж хўжалигини, (сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари, вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ каллекторлар) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланишни ташкил қилиш; - Электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва техникаларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, улардан фойдаланиш; - Ободонлаштириш объектлариниг техник ҳолатини кўздан кечириш ва баҳолаш, уларнинг натижалари бўйича камчиликлар далолатномаларини тузиш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузиш бўйича таклифлар киритиш; - Ободонлаштириш объектларининг муддатидан олдин эскириши ва бузилишининг олдини олиш ҳамда уларни иш ҳолатида сақлаш бўйича профлактика тадбирларини амалга ошириш; - Байрамларга маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегацияларнинг келишига тайёрлаш даврида шаҳар кўчаларини, майдонларни безатиш, ташқи ёритиш электр тармоқларини, ускуналар ва иншоатларни ишлашини ва сақланишини назорат қилиш, техник кўрикдан ўтказиш; - Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида замоновий технологияларни, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқиш, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини кўздан кечириш ва камчиликлар далолатномаларини тузиш, барча ишлар бўйича ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ўз вақтида ҳисобот бериш; - Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади. Download 32.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling