Таsdiqlayman” Оbodonlashtirish boshqarmasi boshligi Sh. B. Ruziyev


Download 32.05 Kb.
bet3/11
Sana08.05.2023
Hajmi32.05 Kb.
#1442039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Вазифалар таксимоти (2)

КАДРЛАР БЎЙИЧА БОШ МУТАХАССИС – Ободонлаштириш бошқармаси бўйича ишчи-ходимларни ишга қабул қилиш ва озод қилиш бўйича буйруқларни расмийлаштиради.
Шунингдек:
- Номенклатурада турган раҳбар-ходимлар бўйича маълумотлар тайёрлаш, тасдиқланган меҳнат таътили графиги штат жадваллари асосида навбатдаги меҳнат таътили беришни назорат қилиш, жамоа шартномаси тузилиши ва ижросини назорат қилиш;
- Моддий жавобгар шахслар билан шартнома тузилиши ва ижро этилишини бевосита назорат қилиш, белгиланган кун тартибида ишчи-ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши-кетишини назорат қилиш;
- Ишчи-ходимлар бўйича йиғма жилдларни юритиш ва улардаги ўзгаришларни ўз вақтида расмийлаштиришни назорат қилиш ҳамда кадрлар масаласи бўйича барча ишлар ҳақида Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ўз вақтида ҳисобот бериб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади.
Ободонлаштириш бошқармасига келиб тушан вилоят ва шаҳар ҳокимининг фармойиш ва қарорлари ижросини назоратга олади, шунингдек юқори ва қуйи ташкилотлардан ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан тушган хат ва аризаларни рўйхатга олиб боради.
Бошқарма бўлим бошлиқларидан йиллик иш режасини йиғиб боради, бошқарма раҳбар-ходимларининг қонуний топшириқларини ишчи-ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилади, юқори ва қуйи ташкилотлардан ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни ижросини назорат қилади.
Ушбу мурожаатларнинг бажарилишига маъсул ходимларнинг жавоб хатларини йиғиш ва ўз вақтида жўнатилишини ҳамда бажарилишини назорат қилади.
Бошқарма бошлиғига ҳисобот бериб боради ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилади.
БОШ ХИСОБЧИ – ташкилот раҳбари тасдиқлаши учун харажат-сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш, шунингдек, харажатлар-сметаларини (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш, статистика ҳисоботларини ўз вақтида тегишли ташкилотларга тақдим этади.
Шунингдек,
- Ободонлаштириш ишларини ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш, чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича бизнес режаларини тузиш, штатлар жадвалини тузиш ва уни тасдиқлаш, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ва унинг ижросини таҳлил қилиш;
- Штатлардан унумли фойдаланиш, қўшимча штатлар бўйича таклифлар киритиш, янги участкалар ташкил этиш, хўжалик ҳисобидаги бригадаларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш ҳамда барча ўзига тегишли ишлар бўйича Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ўз вақтида ҳисобот бериб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади

Download 32.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling