Таsdiqlayman” Оbodonlashtirish boshqarmasi boshligi Sh. B. Ruziyev


ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МУҲАНДИС -


Download 32.05 Kb.
bet5/11
Sana08.05.2023
Hajmi32.05 Kb.
#1442039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Вазифалар таксимоти (2)

ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МУҲАНДИС - инжинер-техник ишларни ташкил қилиш, ишчи-ходимлар меҳнат хавфсизлигини назорат қилиш, машина механизмларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш, ёнилғи мойлаш материаллари сақланишини, техника хавфсизлигига риоя этиш бўйича кўрсатма плакатларни иш жойларида бўлишини таъминлаш, ишга кириш вақтида ва иш жараёнида белгиланган муддатларда инструктаж ўтказади.
Шунингдек:
- Техника хавфсизлиги журналларини юритиш, иш тартибига қараб уларни зарур иш қуроллари ва иш кийимлари билан таъминланганлигини назорат қилиш, техника хавфсизлиги бўйича семинарлар ўтказиш, барча ўзига тегишли ишлар бўйича Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ўз вақтида ҳисобот бериб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади.


ҒАЗНАЧИ – Касса интизомига риоя қилиб банкдан олиб келинган пул маблағларини белгиланган меъёрий ҳужжатларга асосан сақлаш, касса кирим чиқимларини ўз вақтида акс эттириш, касса китобини амалдаги қоидалар асосида юритиш, ойлик маошини ўз вақтида тарқатиш, расмийлаштириш касса ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш ҳамда барча ўзига тегишли ишлар бўйича Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ва бош ҳисобчисига ўз вақтида ҳисобот беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади.


ХЎЖАЛИК МУДИРИ – Ободонлаштириш бошқармаси омборхонасида мавжуд бўлган моддий бойликлар, мол-мулк, асосий воситаларни саноқдан ўтказиш, кирим-чиқим ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш ҳамда саноқдан чиқариш далолатномаларини тузиш, тавар моддий бойликлар камомади ва ўғирланиши бўйича материалларни расмийлаштиради, ички хўжалик захираларини аниқлаштиради.
Барча ўзига тегишли ишлар бўйича Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига ўз вақтида ҳисобот бериб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишларини, раҳбарият томонидан берилган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида бажаради ва ички меҳнат тартиб қоидаларига қатъий риоя қилади.



Download 32.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling